Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/9179 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B ’st ns qt Ответчик / Подсудимый
Source ID 65256439-e5b2-4662-b987-c8a362021336 Claim ID PDF Hash a0b6d5b606630a79... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 888 символов
4-1901-2504/9179-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 19 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – А.Жумаевва А.Мисиров (ишончномага асосан), жавобгар вакили О.Талиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Шеробод тумани фермерлар кенгашининг даъвогар “B ’st ns qt ” фермер хўжалигини манфаатида жавобгар – “Sur nd r gr s rvis P” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/9179-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Шеробод тумани фермерлар кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) “B ’st ns qt ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sur nd r gr s rvis P” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъвогарни жавобгарнинг таъсисчилар рўйхатидан чиқариб, унинг 3,8165 фоиз улуши 644000000 сўмни ундиришни сўраган. Ишга “Ўзагросервис” АЖ, МЧЖ “Техсервис-таъминот” МЧЖ, “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ, “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ, “Янгиобод Мадакори” фермер хўжалиги, “Сурхон Ангор Агротехник Сервис” МЧЖ, Хужамкулов Тура Абилшоевич, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, Давлат хизматлари маркази Термиз шаҳар бўлими жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган бўлиб, уларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабарнома юборилган бўлса-да, вакил иштирокини таъминлашмади ва унинг сабабини судга маълум қилишмаган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни келмаган шахслар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлигини, улушини сотиш бўйича бошқа иштирокчиларга таклиф берилмаганлигини, жавобгарга талабнома берилганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъвони тан олмасдан, даъвогарнинг талабномасига ёзма жавоб берилмаганлигини, корхонанинг таъсис шартномаси тузилмаганлигини, корхона Президентнинг 164-сонли 1 қарорига асосан тугатиш жараёнида эканлигини, Ҳукуматнинг 704-сонли қарорига асосан оралиқ балансга мувофиқ навбат бўйича тўлов амалга оширилишини, даъвогарнинг ўз улушини олиб жамиятдан чиқиб кетиши умумий йиғилишда муҳокама қилинмаганлигини, корхонанинг тугатиш оралиқ баланси ҳали тасдиқланмаганлигини, кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланмаганлигини, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт бўлмаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2024 йилдаги ПҚ-164-сонли "Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи давлат корхоналарнинг хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг қушимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинган (қарор судга тақдим этилмади). Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида 10.07.2024 йилда ўтказилган "SU ND Y G SE VIS МТР" МЧЖ иштирокчилари ўртасидаги 4-сонли таъсисчиларнинг умумий йиғилиш Қарорига асосан "B 'S NS Y Q EP " фермер хўжалигининг "SU ND Y G SE VIS МТР" МЧЖ Устав фондидаги улуши миқдори 644 000 000 сўм белгиланган. Жамиятнинг Низоми таъсисчиларнинг 2025 йил 24 январдаги 11-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни билан тасдиқланиб, 2025 йил 7 февралда Давлат хизматлари маркази Термиз шаҳар бўлими томонидан қайта рўйхатга олинган. Ушбу Низомга кўра жами 8 нафар таъсисчилар кўрсатилган бўлиб, даъвогарнинг улуши 3,8406 фоиз белгиланган. Низомнинг 8.2-бандида таъсисчи жамиятдан чиқишда улушининг ҳақиқий қиймати унга қайтарилиши белгиланган. "SU ND Y G SE VIS МТР" МЧЖ иштирокчиларининг 2025 йил 25 августдаги 01-НТ-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан жамиятни тугатиш комиссияси таркиби тасдиқланган ва унга тугатиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарорига мувофиқ ташкил этиш топширилган. Ушбу йиғилишда даъвогар ҳам иштирок этиб, унга ёқлаб овоз берган. Ушбу йиғилишда низоли масала муҳокама қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-бандига кўра Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ 2 у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади: биринчи навбатда ― фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун тижорат ташкилоти тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш; иккинчи навбатда ― Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар; учинчи навбатда ― бошқа кредиторларнинг талаблари. Ушбу Низомнинг 31-бандига кўра тугатувчи: кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек, тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин; солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин; тижорат ташкилотининг мол-мулки мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу тижорат ташкилотига нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади. Жамиятнинг тугатиш жараёни бошландан кейин жамиятнинг барча мажбуриятлари бажарилиб ва кредиторлар талаблари қаноатлантирилгандан сўнг жамият иштирокчиларининг барчаси ўз улушига мос мол-мулкни олади ва жамият тугатилади. Бундай ҳолатда даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз ҳисобланади. “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) 8-моддасига кўра жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқиш; жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисобкитоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 262-сонли қарорининг 21-бандида жамият иштирокчиси «...жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқишга... ҳақли». Шу муносабат билан эътиборга олиш керакки, иштирокчи томонидан жамиятга нисбатан берилган ўзини жамиятдан чиқариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, бундай талабни қаноатлантириш рад қилинади деб тушунтириш берилган. 3 ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 9моддасини биринчи қисмини 18-бандида, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли қарорининг 3-бандини 4-хат бошида фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ваколати фермерлар кенгашига берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг важлари билан келишмайди ҳамда даъвогарнинг таъсисчилар рўйхатидан чиқариб, унинг 3,8165 фоиз улуши 644000000 сўмни ундириш талабини рад этишни лозим топади. Шунингндек, суд даъвогардан давлат божи ундирмасликни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Ачилов 4