Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15411 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7596a936-481e-4c02-b6e8-7c572beb708a Claim ID PDF Hash d3631527556eb929... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
аролик кодексинининг 318-моддаси аролик кодексини 318 code_article
аролик кодексинининг 236-моддаси аролик кодексини 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15411-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 19 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди судья, О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *****нинг даъвогар “*****” акциядорлик жамиятининг манфаатида, жавобгар *****дан 49 333 508 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ***** “*****” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда-даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *****(кейинги ўринларда-жавобгар деб юритилади)дан 49 333 508 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогардан вакил қатнашмади. ***** ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисидаги кўрсатилган суднинг даъво аризани иш юритувига қабул қилиш ва уни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда жойлашмаганлиги почта алоқа бўлими ходими томонидан қайд этилиб судга қайтарилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил қатнашмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АКБ “Капиталабанк” Самарқанд филиали ҳамда жавобгар ўртасида 2024 йил 9 июлда кредит шартномаси тузилган ва Банк томонидан жавбгарга 135.110.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Ажратилган кредит маблағларини қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида банк, даъвогар суғурта компанияси ва жавобгар ўртасида қарз олувчининг кредитни қайтармаслик ҳолати бўйича жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида 2024 йил 9 июлда суғурта шартномаси тузилган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлигининг ўз вақтида сўндирилмаганлиги оқибатида 49 333 508 сўм қарздорлик вужудга келган. Натижада суғурта компанияси Банкга 2025 йил 30 майдаги тўлов топшириқномасига асосан жавобгар учун 49 333 508 сўмни тўлаб берган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юбориб, кредит қарзи учун тўланган 49 333 508 сўм маблағни қайтаришни сўраган. Бироқ, жавобгар талабномага муносабат билдирмасдан, уни оқибатсиз қолдирган. Шу боис даъвогар тўлаб берилган асосий қарздорликни ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексинининг 318-моддасига кўра, Кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексинининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга мувофиқ суд, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосланиб суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 49 333 508 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 986 670 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 318, 327, 957, 985-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар *****дан даъвогар “*****” акциядорлик жамияти фойдасига 49.333.508 сўм қарздорлик суброгация тартибида ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *****дан республика бюджетига 986 670 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов