← Назад
Решение #2831225 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 311 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14128-сонли иқтисодий иш
ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(иш материалларини тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ва
иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Жиззах шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Жиззах сув таъминоти” АЖ
манфаатида жавобгар “D D
N-B B ” ХКга нисбатан берган даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Эргашев (ишончнома
асосида), жавобгар вакили О.Когай, учинчи шахс вакили И.Бабажанов (ишончнома
асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Жиззах сув таъминоти” АЖ (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “D D
N-B B ” ХК (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 17 364 480 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган
суммасини ундириб беришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар “D D
N-B B ”
ХКга қарашли объектда ўрганиш ўтказилганида Хусусий корхонага қарашли
ошхона биносида ўрнатилган сув ҳисоблаш ускунасининг тамғаси мавжуд
бўлмаганлиги ва онлай ҳисоблагич ўрнатилмаганлиги аниқлангангини, лекин
ўрганиш натижасида расмийлаштирилган далолатномада кўрсатилган 00079555
рақамли шахсий ҳисобрақами электрон маълумотлар базасида “D D
N-B B ”
ХКга эмас, унинг раҳбари ва таъсисчиси Когай Олег Александровичга телишли
эканлигини маълум қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзи томонидан жалб қилинган
таржимон Хакимов Алишер Ўринбосарович орқали иштирок этиб, даъвогар
томонидан ўрганиш ўтказилган объект “D D
N-B B ” ХКга эмас, жисмоний
шахс сифатида шахсан ўзига тегишли эканлигини, текширилган сув ҳисоблаш
ускунаси ўзининг номига ўрнатилганлигини, 00079555 рақамли шахсий
ҳисобрақами ўзига тегишли эканлигини маълум қилиб, сув таъминоти ташкилоти
билан тузилган шартноманинг аслини судга тақдим қилди. Шартномадан
ксеронусха олиниб, асли қайтарилди.
Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
назорат қилиш инспекцияси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили судга ёзма хулоса тақдим
қилди.
Иш ҳужжатларидан ва тарафлар вакилларининг кўрсатувларидан маълум
бўлишича, даъвогар ходимлари томонидан фуқаро Когай Олег Александровичга
телишли кўчмас мулкда ўрганиш ўтказиб, 2024 йил 19 декабрда далолатнома
расмийлаштиришган. Далолатномада кўрсатилган диаметри 15 мм, рақами
200604035032, маркаси IS kl , кўрсаткичи 577 м3 бўлган сув ҳисоблаш асбоби
00079555 рақамли шахсий ҳисобрақамига расмийлаштирилганлиги, 00079555
рақамли шахсий ҳисобрақами эса “D D
N-B B ” ХКга эмас, жисмоний шахс
Когай Олег Александровичга телишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади)нинг 311-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар даъво
аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул
қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш
материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки
маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни
тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Мазкур ҳолатда, суд даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгар “D D
NB B ” ХКга нисбатан нотўғри берилган, даъво талаби бўйича жавоб берилиш
лозим бўлган шахс Когай Олег Александрович деб ҳисоблайди.
Шунга кўра, суд 4-1301-2504/14128-сонли иқтисодий иш бўйича тўпланган иш
материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Жиззах
туманлараро судига ўтказишни ва 4-1301-2504/14128-сонли иқтисодий иш бўйича
иш юритишни тугатишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 311 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Жиззах сув таъминоти” АЖ манфаатида жавобгар фуқаро “D D
NB B ” ХКга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-13012504/14128-сонли иқтисодий иш бўйича тўпланган иш материаллари судга
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига
ўтказилсин.
4-1301-2504/14128-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов