← Назад
Решение #2831229 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 декабрь
4-1501-2502/21962-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
И.Шербутаев
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
аризачи
*********************************************нинг
жавобгар
«*********************************************»га
нисбатан
82 400 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
********************************************* (кейинги матнларда
“аризачи”
деб
юритилади)
судга
ариза
билан
мурожаат
қилиб,
«*********************************************»
(кейинги
матнларда
“жавобгар” деб юритилади)га 24.09.2025 йилдаги 245-сонли қарор билан
қўлланилган 82 400 000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар лицензия
талабларига риоя қилмаганлиги учун унга нисбатан молиявий жарима
ҳисобланганлигини, жавобгар ушбу жаримани ихтиёрий тўламаганлиги сабабли
судга ариза билан мурожаат этганликларини, лекин Тошкент туманлараро
маъмурий судининг 04.11.2025 йил кунги 5-1001-2508/1104-сонли ҳал қилув
қарори билан 24.09.2025 йилдаги 245-сонли қарор ҳақиқий эмас деб топилганини
баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суднинг суд мажлиси
ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига
юборилган. Шу сабабли жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, суд мажлисини унинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан
аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзэнергоинспекциянинг Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси ходимлари томонидан Бошқарманинг 2025 йил 8 сентябрдаги 332-сон
буйруғига
асосан,
«*********************************************»да
текширув ўтказилган.
Текшириш жараёнида жавобгар томонидан 2024 йилда 319 385 м3 ва 2025
йил 1 январь кунидан 31 август кунига қадар 157 473 м3 табиий газдан
фойдаланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги
86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш
хусусиятига эга айрим хужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона
Низомнинг 5-иловаси 1-бандида бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий
газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектларида
қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан
қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги
ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсатгичларига мувофиқлиги
2
ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиши
кераклиги белгилаб берилган.
Текширишга кўра, «*********************************************»
Ўзэнергоинспекциянинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасидан тегишли
тартибда хулоса олмаганлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Қонун
(кейинги ўринларда “Қонун” деб юритилади)нинг талаблари бузилиб, мазкур
соҳада ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига асосан
Ўзэнергоинспекция томонидан 2025 йил 24 сентябрда жарима солиш тўғрисида
245-сон қарор қабул қилинган.
Жавобгар томонидан ушбу жарима суммаси ихтиёрий тўланмаганлиги
сабабли аризачи судга мурожаат қилган.
Бироқ, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 04 ноябрь кунги
5-1001-2508/1104-сонли
ҳал
қилув
қарорига
кўра,
аризачи
«*********************************************» таълим муассасасининг
жавобгар *********************************************ни 2025 йил 24
сентябрдаги 245-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси
қаноатлантирилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил
24 сентябрдаги 245-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи хар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 73-моддасида исботлашдан озод қилиш асослари кўрсатилган
бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги, иккинчи
қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган
бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги, учинчи қисмида
фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари
бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда
иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича
мажбурийлиги белгиланган.
Юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб ва ишдаги
ҳужжатларга асосланган ҳолда, даъвогарнинг жавобгардан 82 400 000 сўм ундириш
талабларини қаноатлантириш рад этилиши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, даъвогардан Республика бюджетига 1 648 000 сўм миқдорида давлат
божини ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 216, 221, 222-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р
Қ И Л Д И:
3
Аризани қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар ********************************************* ҳисобидан
Республика бюджетига 1 648 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар ********************************************* томонидан
тўланган 41 200 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартиб ва муддатда шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Раислик этувчи:
С.Махмудова