← Назад
Решение #2831230 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9431-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 19 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Бўстон
туман фермерлар кенгаши вакили Н.Тўйчиев (ишончнома асосида) фермер
хўжалиги раҳбари Х.Солиев (паспорт асосида) вакили Д.Давидов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон туман фермерлар кенгаши «Диёрбек
Дилёрбек” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар »Andijan Best Seeds”
масъулияти чекланган жамиятидан 234 585 830 сўм асосий қарз, 46 917 166 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Бўстон туман фермерлар кенгаши (кейинги матнларда кенгаш деб
юритилади) «Диёрбек Дилёрбек” фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар
деб юритилади) манфаатида «Andijan Best Seeds” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 234 585 830 сўм асосий қарз,
46 917 166 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мухокамасида кенгаш вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, бугунги
кунга қадарли жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги билдириб,
даъвонинг қаноатлантиришни сўради.
Суд мухокамасида даъвогар фермер хўжалик раҳбари даъво аризани
қўллаб-қувватлаб, бугунги кунга қадарли жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги билдириб, даъвонинг қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакиллари келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган кенгаш
вакилининг кўрсатувларини эшитган холда қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
31 августда 3178-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар «Диёрбек
Дилёрбек” фермер хўжалиги (хўжалик) ва жавобгар «Andijan Best Seeds”
масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи) деб белгиланган.
Шартноманинг 1.1 бандига асосан даъвогар ўзининг 2024 йил учун
“Агротехнологик харита”га асосан 109 гектар ер майдондан 10 навли,
163.5 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш ва жавобгар томонидан
белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Шартнома
асосан,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
жами
36445 кг, 333 103 407 сўмлик пахта хом ашёси етказиб берилган.
Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун тўловлар
амалга оширилиб, даъво аризаси судга тақдим қилинган кун холатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 234 585 830 сўм қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Мавжуд қарздоликни бартараф қилиш мақсадида даъвогар жавобгарга
талабнома юборган бўлсада, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз
қолдирилган. Натижада даъвогар судга мурожаат қилган.
Бироқ,
жавобгаринг
даъвогар
олдидаги
қолдиқ
қарздорлиги
234 585 830 сўмни ташкил қилади.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Баён этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли бўлиб, жавобгар хисобидан 234 585 830 сўм ундириш
лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 46 917 166 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра, мазкур
шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда топширилган пахта хом ашёси
ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка
белгиланган устамалар тўлаши инобатга олинмаган холда асоссиз тўлашдан
бўйин товлаган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Шартноманинг ушбу бандига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан 46 917 166 сўм миқдорида жарима ҳисобланган.
Лекин, иш хужжатларида аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги
асосий қарздорлик бўйича қисман тўловларни амалга оширган, бундан
кўринадики жавобгар даъвогар олдидаги қарзини тўлашдан асоссиз бўйин
товламаган.
Суд, ушбу холатда даъво талабидаги 46 917 166 сўм жарима асоссиз деб
ҳисоблайди хамда даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Баён этилганларга асосан суд, суд харажатларини мухокама этган холда
даъвонинг асослантирилган қисмига мутаносиб суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПК-3318-сон Қарорининг
3-бандида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга
давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг
мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар
такдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 234 585 830 сўм
асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, Респбулика бюджетига 4 691 716,6 сўм
давлат божи ундиришни даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни
лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 261,333,437-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 170,176-179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Andijan Best Seeds” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Диёрбек Дилёрбек” фермер хўжалиги фойдасига 234 585 830 сўм асосий қарз,
41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар «Andijan Best Seeds” масъулияти чекланган жамиятидан
Респбулика бюджетига 4 691 716,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвонинг асослантирилмаган қисми рад этилганлиги муносабати билан
манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги инобатга
олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хулоса қисми
Андижон шаҳар
2025 йил 19 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Бўстон
туман фермерлар кенгаши вакили Н.Тўйчиев (ишончнома асосида) фермер
хўжалиги раҳбари Х.Солиев (паспорт асосида) вакили Д.Давидов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон туман фермерлар кенгаши «Диёрбек
Дилёрбек” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар »Andijan Best Seeds”
масъулияти чекланган жамиятидан 234 585 830 сўм асосий қарз, 46 917 166 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,261,333,437моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
176-179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Andijan Best Seeds” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Диёрбек Дилёрбек” фермер хўжалиги фойдасига 234 585 830 сўм асосий қарз,
41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар «Andijan Best Seeds” масъулияти чекланган жамиятидан
Респбулика бюджетига 4 691 716,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвонинг асослантирилмаган қисми рад этилганлиги муносабати билан
манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги инобатга
олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов