← Назад
Решение #2831249 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| бундай ажрим ИПК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2402/1594-сонли иқтисодий иш
РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМИ
(суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш тўғрисидаги аризани
қаноатланириш ҳақида)
Риштон тумани
2025 йил 18 декабрь
Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Мирзаматов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Фарғона
вилоят солиқ бошқармасининг қарздор — “Asl xt z rl r” фермер хўжалиги
умумий тартибда банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси юзасидан қўзғатилган
4-1505-2402/1594-сонли иқтисодий иш бўйича тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш ҳақидаги 2025 йил 3 февраль кунидаги ажримни янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги Фарғона вилоят солиқ
бошқармасининг аризасини, тарафлардан аризачи вакили А.Рахмонов (2025 йил
3 декабрь кунидаги 35-169986-сонли ишончнома асосида), Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси вакили
И.Мўминов (ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Фарғона вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Asl
xt z rl r” фермер
хўжалигини (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) умумий тартибда
банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1505-2402/1594сонли иқтисодий иш бўйича тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақидаги
2025 йил 3 февраль кунидаги ажримни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришни сўраган.
Суднинг 2024 йил 16 май кунидаги ажрими билан қарздорга нисбатан
банкротлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилиб, суд
бошқарувчиси Б.А.Турсунов “Asl xt z rl r” фермер хўжалигининг муваққат
бошқарувчиси этиб тайинланган.
Суднинг 2024 йил 16 август кунидаги ҳал қилув қарори билан Фарғона
вилояти солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилиб, “Asl xt z rl r”
фермер хўжалиги банкрот деб топилиб, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш бошланган.
Мазкур иши бўйича суд бошқарувчиси 2025 йил 28 январь куни якуний
ҳисобот тақдим этган. 2025 йил 3 февраль куни тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисида суд ажрим чиқарган.
Суд мажлисига низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида “O’z gr lizing” акциядорлик жамиятини ҳамда
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят
бошқармаси жалб қилинган.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб суднинг 2025 йил 3 февраль
кунидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, қарздорга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланганидан кейин, қарздорга
тегишли “K U-4V” русумли культиватор борлиги аниқланганлигини, ҳозирда
ушбу культиваторни сотиш ва пул маблағини солиқ тўловларидан бўлган
қарздорликка йўналтириш лозимлигини баён этиб, аризани қаноатлантиришни,
ва 2025 йил 3 февраль кунидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган суд бошқарувчиси Б.Турсунов, қарздор ва учинчи шахс
“O’z gr lizing” акциядорлик жамияти суд мажлисига келмади.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган “O’z gr lizing” акциядорлик
жамияти вакили ҳақиқатда қарздорга лизинг шартномаси асосида бир дона
“K U-4V” русумли культиватор қишлоқ хўжалик техникаси берилганлигини ва
қарздор томонидан лизинг тўловлари тўлиқ тўланганлигини баён этиб, ариза
бўйича қонуний қарор қабул қилишликни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 332-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Учинчи шахс Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
вакили суд мажлисида қарздор лизинг асосида “K U-4V” русумли культиватор
қишлоқ хўжалик техникасини сотиб олганлигини ва у ҳозирда қарздорда
мавжудлигини баён этиб, ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишликни
сўради.
ИПКнинг 327-моддасида қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари келтирилган бўлиб, улар
куйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган,
лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш
учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги,
гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри
таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган
бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул
қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг
вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари
бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул
қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати
бекор қилинганлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июнь
кунидаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалаллари тўғрисида”ги 13-сонли
қарорининг 27-банди, биринчи хатбошисига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари Қонунда назарда тутилган
хусусиятларни инобатга олган ҳолда, ИПКда белгиланган тартибда қайта кўриб
чиқилиши мумкин, 6-хатбошисига кўра, судларнинг эътибори қаратилсинки,
суднинг тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақидаги ажрими
устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди). Бироқ, бундай ажрим
ИПКнинг 327-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, шу жумладан
тугатишга доир иш юритиш тамомланганидан кейин қарздорнинг мол-мулки
аниқланса, ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига мувофиқ янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин. Тугатишга доир иш
юритиш тамомланганлиги ҳақидаги ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилинган тақдирда, суднинг ажримида тугатишга доир иш юритиш
тикланганлиги кўрсатилади
Аризачи томонидан аризада қарздорнинг тугатиш ишлари давомида
қарздорга тегишли бўлган ва лизинг асосида сотиб олинган “K U-4V” русумли
культиватор қишлоқ хўжалик техникаси аукцион орқали сотилмай қолганлиги
аниқланганлиги Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 февраль
кунидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш учун асос
ҳисобланади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд аризачининг ажримни янги
очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Мазкур иш бўйича муқаддам тугатиш бошқарувчиси вазифасини бажарган
суд бошқарувчиси Б.А.Турсуновни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлаш
лозим бўлади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 195,
327 -332-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи
Фарғона
вилоят
солиқ
бошқармасининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 4-1505-2402/1594-сонли
иқтисодий иш бўйича 2025 йил 3 февраль кунида қабул қилинган тугатишга
доир иш юритишни тамомлаш ҳақидаги ажрими бекор қилинсин.
Қарздор “Asl
xt z rl r” фермер хўжалигига нисбатан юритилган
тугатишга доир иш юритиш тиклансин.
Учинчи тоифали суд бошқарувчиси Турсунов Бахтиёр Аминович
қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Бағдод туман Давлат хизматлари маркази зиммасига “Asl
xt z rl r”
фермер хўжалигини қонунда белгиланган тартибда фаолиятини тиклаш
мажбурияти юклатилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шу суд орқали
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ш.Мирзаматов