Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11160 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2dc0d118-f72c-4566-b7a3-9f4e2a0d62cf Claim ID PDF Hash 584bb8a6cb6d6981... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
даъво аризасида жавобгардан ФКнинг 327-моддаси даъво аризасида жавобгардан ФК 327 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
балки ФКнинг 327-моддаси балки ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 780 800 000 сўм асосий қарз, 9 284 035 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 1 январдаги ишончнома асосида, ВКА режимида), жавобгар вакили **** (2025 йил 10 октябрдаги 78-сонли ишочнома асосида, ВКА режимида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган мобил видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 780 800 000 сўм асосий қарз, 9 284 035 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, шартнома тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинганлигини, даъвогарга шартнома бўйича ўтказилган 780 800 000 сўм маблағни қайтариш ҳақида 2025 йил 27 октябрь куни алоқа хати берилганлигини, жавобгар ушбу хатга шу кундан жавоб хати бериб, пул маблағини 5 кун ичида қайтаришни маълум қилганлиги, лекин шу кунга қадар маблағлар қайтарилмаганлигини, шу боис Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан пул ўтказилган 2025 йил 24 октябрь кунидан даъво аризаси берилган 2025 йил 24 ноябрь кунига қадар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси, яъни 14 фоиздан 31 кунга 9 284 035 сўм банк фоизи ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига қисман эътироз билдириб, ҳақиқатан ҳам даъвогар томонидан 2025 йил 24 октябрь куни шартномага асосан 780 800 000 сўм пул маблағи ўтказилганлигини, тарафлар шартномани 2025 йил 27 октябрь куни ихтиёрий бекор қилишганлигини, шу кундан даъвогарга 5 кун муддатда ўтказилган маблағни қайтариш ҳақида маълум қилинганлигини, асосий қарзга эътироз йўқлигини, тез кунларда қайтаришларини, бироқ банк фоизи талаби асоссиз эканлигини, шартномани бекор қилиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 27 октябрь куни қўшимча келишув тузилиб, унинг 2 ва 4-бандиларида шартнома бекор қилиниши юзасидан тарафлар мажбуриятлари бекор бўлиши, олинган мажбуриятлар бўйича эътирозлар билдириш ҳуқуқлари мавжуд эмаслиги белгиланганлиги сабабли даъвонинг банк фоизи ундириш талабини рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини 2 тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (сотиб олувчи) ва жавобгар (сотувчи) ўртасида 2025 йил 24 октябрь куни “Автомобиль олди-сотдиси тўғрисида” Y S-1010/25-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1-2.1-бандларига кўра жавобгар даъвогарга нарҳи ҚҚС билан 780 800 000 сўм бўлган 1 дона “LIXI NG L7 2025” русумли автомобиль (бундан буён матнда товар деб юритилади)ни етказиб бериши, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиши, унинг ҳақини тўлаб беришга келишилган. Шартноманинг 2.2-бандига асосан даъвогар шартнома имзоланган кундан 5 иш куни мобайнида шартнома қийматининг 50 фоизини олдиндан тўлаши, қолган 50 фоизини товар етказилганидан сўнг тўлаб бериши назарда тутилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра товар учун шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган товар қиймати тўланганидан сўнг, 2025 йил 25 ноябрь кунига қадар етказиб бериш лозим бўлган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил 24 октябрдаги 1383-сонли тўлов топшириқномаси билан 780 800 000 сўм тўловларни амалга ошириб, ўз мажбуриятларини бажарган. Кейинчалик мазкур шартномани бекор қилиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 27 октябрь куни қўшимча келишув тузилган. Ушбу келишувнинг 1-бандига кўра тарафлар шартномани ихтиёрий бекор қилишлари, 2-бандида шартнома бекор қилиниши юзасидан тарафлар мажбуриятлари бекор бўлиши, 4-бандида олинган мажбуриятлар бўйича тарафлар бир-бирига эътирозлар билдириш ҳуқуқлари мавжуд эмаслиги белгиланган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 27 октябрь куни 780 800 000 сўм пул маблағини қайтариш ҳақида алоқа хати билан мурожаат қилган. Мазкур хатга жавобгар даъвогарга 2025 йил 27 октябрь кунги 82-сонли алоқа хати билан 780 800 000 сўм пул маблағларини 5 кун муддат ичида тегишли ҳисобрақамларга қайтариши ҳақида жавоб хати берган. Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил 24 ноябрь кунига қадар пул маблағлари қайтарилмаган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга нисбатан мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасидаги олди-сотди шартномаси 2025 йил 27 октябрь кунги қўшимча келишувга асосан ихтиёрий бекор қилинганлиги ва тарафлар ўртасида мажбуриятлар ҳам бекор бўлганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан 3 ўтказилган 780 800 000 сўм маблағни асосий қарз сифатида ундириш талаби асосли ҳисобланади. Булар тарафлар ўртасидаги шартнома, қўшимча келишув, пул маблағи ўтказилганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномаси, алоқа хатлари, тарафларнинг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан ФКнинг 327-моддасига асосан 2025 йил 24 октябрь кунидан 2025 йил 24 ноябрь кунига қадар қайтарилмаган 780 800 000 сўмга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси, яъни 14 фоиздан 31 кунга (780 800 000*14%=109 312 000/365 кун*31 кун) 9 284 035 сўм банк фоизи ундириш талаби билдирилган. ФКнинг 327-моддасига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФКнинг 242-моддасига асосан, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Судга даъво ариза киритилган 2025 йил 24 ноябрь куни ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси 14 фоизни ташкил этган. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар 2025 йил 27 октябрь куни бекор бўлганлиги, даъвогарнинг пул маблағларини қайтариш ҳақидаги 2025 йил 27 октябрь кунги алоқа хатига жавобгар 2025 йил 27 октябрь кунги алоқа хати орқали 5 кун муддат ичида 780 800 000 сўм пул маблағини қайтаришини маълум қилганлигини инобатга олиб, суд жавобгарнинг пул мажбуриятини қайтариш муддати 2025 йил 2 ноябрь куни вужудга келган деб ҳисоблайди. 2025 йил 2 ноябрь кунидан даъво ариза киритилган 2025 йил 24 ноябрь кунига қадар 22 кунга банк фоизи (780 800 000*14%=109 312 000/365 кун*22 кун) 6 588 670 сўмни ташкил қилади. Шу боис, суд банк фоизи ундириш талабининг 6 588 670 сўмини асосли, 2 695 365 сўмини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда 4 иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Суд жавобгар вакилининг тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш юзасидан тузилган қўшимча келишувнинг 2 ва 4-бандиларида шартнома бекор қилиниши юзасидан тарафлар мажбуриятлари бекор бўлиши, олинган мажбуриятлар бўйича эътирозлар билдириш ҳуқуқлари мавжуд эмаслиги сабабли банк фоизи ундириш талаби асоссиз эканлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, даъвогар банк фоизини шартномага асосан эмас, балки ФКнинг 327-моддаси талаблари асосида ундиришни сўраган. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 780 800 000 сўм асосий қарз, 6 588 670 сўм банк фоизи ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ 412 000 сўм)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Даъвогар судга даъво ариза киритишда белгиланган тартибда 15 801 681 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўлаган. Суд қайд этилганларга кўра, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига (780 800 000 +6 588 670=787 388 670*2%) 15 747 773,4 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, асоссиз деб топилган 2 695 365 сўм банк фоизи бўйича 53 907,6 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: 5 Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 780 800 000 сўм асосий қарз, 6 588 670 сўм банк фоизи, 15 747 773,4 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами 803 177 643,4 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Тўланган давлат божининг 53 907,6 сўм қисми **** масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****