Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9427 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти Транспорт бошқармаси Ответчик / Подсудимый Омад 777
Source ID 17db8433-6154-47c3-a3ef-1504f05215d2 Claim ID PDF Hash a27da2964729cd2a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
Конуннинг 56-моддаси Конун 56 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9427-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2025 йил 19 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Д.Бурхонов, Н.Шамсутдинов (ишончнома асосида) жавобгар жамият раҳбари М.Қолдошбоева (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти Транспорт бошқармасининг, жавобгар »Омад 777” масъулияти чекланган жамиятидан 37 500 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилояти Транспорт бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Омад 777” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 37 500 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари даъво аризани қўллаб-қувватлаб, бугунги кунга қадарли жарима суммаси бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар жамият раҳбари даъвога нисбатан эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг кўрсатувларини тинглаган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги транспорт назорати инспекцияси автомобил ва сув транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 2025 йил 29 июлдаги 04/02-02-4480-сонли хати (062-537-408) текширув кодига асосан Транспорт назорати инспекциясининг 2025 йил 1 июлдаги 818-сонли буйруги ва текширув дастурига мувофиқ жавобгарнинг автомобил транспортида йуловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг сохага оид қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан “Лицензия ва рухсат бериш талаблари хамда шартларига” риоя этилиши буйича 2025 йил 29 июль куни текширилган ва текширув натижаси бўйича белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Ўтказилган текширишда, жавобгар автомобил транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги қонун(кейинги матнларда қонун деб юритилади)нинг 24- ва 52-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўналишларни бириктириш бўйича очик тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 55-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 36-сонли карори билан тасдикланган “Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шахарда, шахар атрофида, шахарлараро ва халкаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”нинг 11 ва 37-бандларида белгиланган “Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари”га риоя этмасдан фаолият олиб борганлиги аниқланган. Ўтказилган текширув натижаси бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар қонуннинг 53-моддасига асосан даъвогар томонидан кўриб чиқилиб, даъвогарнинг 2025 йил 4 августдаги 17-сонли қарорига кўра, жавобгарга қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳукукбузарлик, яъни мунтазам йўналишда ташиш фаолияти билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз (гувохномасиз) шуғулланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида 37 500 000 сўм жарима қўлланилган. Қарор нусхаси белгиланган тартибда жавобгарга юборилган. Мазкур қарорга кўра, жарима Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги Транспорт вазирлигининг тегишли ҳисобрақамига тўланиши белгиланган. Қонуннинг 55-моддасига кўра, хуқуқбузар қўлланган жаримани бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши белгиланган бўлсада, лекин жавобгар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Конуннинг 56-моддасида, хуқуқбузар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўланмаган такдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиши белгиланган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Баён этилганларга асосан суд, суд харажатларини муҳокама этган ҳолда даъвонинг асослантирилган қисмига мутаносиб суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 500 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 261,333-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Омад 777” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Андижон вилояти Транспорт бошқармаси” фойдасига 37 500 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Омад 777” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳар 2025 йил 19 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Д.Бурхонов, Н.Шамсутдинов (ишончнома асосида) жавобгар жамият раҳбари М.Қолдошбоева (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти Транспорт бошқармасининг, жавобгар »Омад 777” масъулияти чекланган жамиятидан 37 500 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 261,333моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Омад 777” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Андижон вилояти Транспорт бошқармаси” фойдасига 37 500 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Омад 777” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов