← Назад
Решение #2831264 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бундай ажрим ИПК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 декабрь
4-1501-2401/10333-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
кредитор вакили (ишончномага асосан) ******ни иштирокида, кредитор
******нинг қарздор “*******” маъсулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги иш юзасидан
чиқарилган 2025 йил 24 июнь кунги 4-1501-2401/10333-сонли тугатишга
доир иш юритиш таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримини янги очилган
ҳолатларга кўра бекор қилиб, қарздорнинг фаолиятини тиклаш тўғрисидаги
кредиторнинг аризаси бўйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
Кредитор *******си судга ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июнь кунги 4-15012401/10333-сонли тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш
хақидаги ажримини янги очилган холатларга кўра бекор қилиб, қарздор
*******маъсулияти чекланган жамияти фаолиятини тиклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 23 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан
кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор “*******” маъсулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб, 4-тоифали суд бошқарувчиси
Ш.Мадаминов тайинланган.
Суднинг 2025 йил 24 июнь кунги ажрими билан қарздор “*******t”
маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан тугатишга доир иш юритиш
тамомланган.
Суд мажлисида кредитор вакили аризани қувватлаб, қарздорнинг
ҳисоб-рақамида пул маблағлари мавжудлиги аниқланганлиги сабабли
аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 332моддасида, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан
эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар
хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг
келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тугатишга
доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб,
тугатишга доир иш юритишни тиклашни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, ******* иқтисодий судга ариза билан
мурожаат этиб, «*******t» масъулияти чекланган жамиятининг тўлов
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий
тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2024 йил 23 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан ариза
қаноатлантирилиб, қарздор “*******” маъсулияти чекланган жамияти
банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
«*******» масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси
этиб, Мадаминов Шерзоджон Шухратович тайинланган.
Фарғона вилоят прокуратурасининг *******га йўллаган хатига кўра,
АТ “*******к” Фарғона БХОнинг 14.11.2025 йилдаги 52-1-3/1458-сонли
маълумотига кўра, “*******” МЧЖнинг ҳисоб-рақамида 73 039 317 сўм пул
маблағлари мавжудлиги кўрсатилганлиги билдирилган ҳамда банкнинг ушбу
14.11.2025 йилдаги 52-1-3/1458-сонли хати илова қилинган.
Шу сабабли кредитор ариза билан мурожаат қилиб, тугатишга доир
иш юритиш таомилини тамомлаш хақидаги ажримни янги очилган
холатларга кўра бекор қилиб, қарздор “*******” маъсулияти чекланган
жамияти фаолиятини тиклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 327моддаси 1-қисми 1-бандида, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд
бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин
бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025 йил
кунги 13-сонли Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисидаги қарорининг 27-банди 6-қисмига кўра,
судларнинг эътибори қаратилсинки, суднинг тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилинмайди (протест
келтирилмайди). Бироқ, бундай ажрим ИПКнинг 327-моддасида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлса, шу жумладан тугатишга доир иш юритиш
тамомланганидан кейин қарздорнинг мол-мулки аниқланса, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризасига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги
ҳақидаги ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда,
суднинг ажримида тугатишга доир иш юритиш тикланганлиги кўрсатилиши
тушунтирилган.
Бундай ҳолатда, суд кредиторнинг аризасини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, аризани қаноатлантириб, суднинг 2025
йил 24 июнь кунги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги
ажримини бекор қилиб, тугатишга доир иш юритишни тиклашни, 4-тоифали
тугатиш бошқарувчиси Мадаминов Шерзоджон Шухратовични тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади.
Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 327 ва 333моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Суднинг 2025 йил 24 июнь кунги тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисидаги ажрими бекор қилинсин ва тугатишга доир иш
юритиш тиклансин.
Қарздор “*******” маъсулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошкарувчиси этиб, 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси Мадаминов
Шерзоджон Шухратович тайинлансин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Т.Маматожиев