← Назад
Решение #2831273 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 705 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онун | 2 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15422-сонли иш
судья О.С.Асатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Жиззах шаҳри
2025 йил 19 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар *****нинг жавобгар *****
ҳисобидан 19 685 826 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах шахар прокурорининг ёрамчиси **********нинг
иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***** (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 19 685 826 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтмаганлиги боис давлат харидлари тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ
кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришни рад этишни, ишнинг якуни бўйича хусусий
ажрим чиқаришни сўради.
Суд мажлсида даъвогар ва жавобгардан вакил келмади.
Суднинг ажрими билан Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси
ва Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметга нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар, учинчи шахслар вакиллари иштирок этишмади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмаган. Уларга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими уларнинг судга маълум
бўлган охирги почта манзили бўйича гибрид почта хизмати орқали етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 127 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва
учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо ҳақ эвазига хизмат кўрсатишдан вужудга келган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу
кодекс 705-моддаси биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 9 апрелда ер
тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф учун илова қилинадиган йиғма жилд
ҳужжатларини шакллантириш бўйича шартнома (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) имзоланган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга шартномада
кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириши, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар
ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг иловасида ўзаро
тасдиқланган баённома расмийлаштирилиб, шартнома қиймати 19 685 826 сўмга
келишилган.
Даъвогар томонидан тақдим қилинган ўзаро тасдиқланган юк хатига асосан
даъвогар томонидан тайёрланган, бажарилган иш ҳужжатлари етказиб берилган.
Тарафлар бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотлар
тоифасига кирувчи муассасалар ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Лекин, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида имзоланган низога оид шартнома
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган. Бу ҳақда Ғазначилик хизмати
томонидан судга 2025 йил 4 декабр куни маълумотнома тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарори 11-банди тўртинчи хатбошисида судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга
нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш
тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, деб тушунтириш берилган.
Шунга кўра, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома аслида тузилмаган
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 30моддасига асосан, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари
қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
икки босқичли давлат харидлари;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг
бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
Қонун 2-моддасининг биринчи қисмига кўра, ушбу Қонун давлат
буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат
харидларига нисбатан тадбиқ қилинади.
Шунга кўра, суд тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлигини, улар ўртасидаги
шартномавий муносабатлар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик нормаларини
бузган ҳолатда амалга оширилганлигини (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
принциплари ва тартиб-таомилларига риоя қилинмаган) эътиборга олиб, даъвогарнинг
жавобгардан 19 685 826 сўм асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва
уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зимасида қолдиришнии лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 703, 705-моддалари, Бюджет кодексининг 122-моддасини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
О.С.Асатов