← Назад
Решение #2831276 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 951 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10110-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 19 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар- «АААААА»
АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар- «ВВВВВВВВ” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда қўшимча жавобгар «ССССССС» AJ суғурта компанияси
АЖ ҳисобидан солидар тартибда 38.020.175 сўм миқдорида кредит
фоизидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили
(ишончнома асосида), қўшимча
жавобгар вакили ЕЕЕЕЕЕ (ишончнома асосида) иштирокида,
видеоконференцалоқа режимида, Чуст туманлараро иқтисодий суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси «АААААА» АТБ (бундан кейинги матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «ВВВВВВВВ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда
«ССССССС» AJ суғурта компанияси АЖ (бундан кейинги матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади) хисобидан солидар тартибда кредит
тўловларидан 38.020.175 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлиги ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Қўшимча жавобгар вакили даъвони тан олмай, даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради
Суд,
ишдаги
мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда
тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 28 февралда 207-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Очиқ кредит линияси
орқали мижознинг асосий ҳисобрақамини тўлдириш” учун 12 ой
муддатга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 400.000.000 сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасининг 4.2.1-бандига кўра, қарздор кредитга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда қоплаб
бериш мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмасдан кредитга ҳисобланган фоизларни тўлов
жадвалига асосан, хусусан 2025 йил 16 апрел ҳолатига 38.020.175 сўм
фоиз қарздорликни тўланмай келинган.
Жавобгарга огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг кредит фоиз
қарздорлигини ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома
шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида кредит қарздорлигини
солидар тартибда қўшимча жавобгар ҳисобидан ҳам ундиришни
сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар, яъни суғурта
қилдирувчи - «АААААА» АТБ ва суғурталовчи- «ССССССС» AJ суғурта
компанияси ва “қарз олувчи” – «ВВВВВВВВ” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 28.02.2024 йилда 100/3001-2922-сонли кредит
қайтмаслиги хатарини суғурталаш шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 3.1-бандида, суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта
муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича
зиммасига олган мажбуриятларининг бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги яъни, кредит қарздорлиги (кредит бўйича
асосий қарз ва фоизларни, пеня)ни кредит шартномасида белгиланган
шартлар
ва
муддатларда
тўлай
олмаганлиги
ҳисобланиши,
шартноманинг 10.1-бандида эса, суғурталовчи мазкур шартнома бўйича
ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарз олувчи билан бирга
кредиторнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони)
миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши
белгиланган.
Даъвогар қўшимча жавобгарга суғурта ҳодисаси юз берганлиги
ҳақида хабарнома юборган.
Мазкур ҳолатда, кредит фоиз тўловлари кредит шартномасида
белгиланган шартлар ва муддатларда тўланмаган ва ушбу ҳолат суғурта
шартномасида суғурта ҳодисаси ҳисобланиши назарда тутилган.
ФКнинг 915-моддаси кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ
бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки
шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни
ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ
зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш
(суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли ва
қаноатлантирилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни ва
жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда кредит
тўловларидан 38.020.175 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлиги ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Гарчи, қўшимча жавобгар эътирозида банк ҳисобланган кредит
фоизи ҳақидаги хужжатларни тақдим этмаганлигини важ қилсада, бироқ
суд ушбу важлари билан келишмайди. Чунки, суғурта шартномасида
суғурта қилдирувчи суғуратловчига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги
ҳақидаги фақат хабарнома бериш мажбуриятни олган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги қарори 12-бандига кўра, ФКнинг 951-моддасида суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида
мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда
суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи
зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда
хабар бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига
(наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш
учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш
мажбурияти юкланмаган.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 760403,5 сўм
давлат божи, 41200 сўм почта харажати жавобгар зиммасига юкланиши
лозим лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 113-118, 170, 176-180, 186 - моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг «АААААА» АТБ манфаатида киритган даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда «ССССССС» AJ
суғурта компанияси АЖ ҳисобидан солидар тартибда кредит
тўловларидан муддати ўтган 38.020.175 сўм миқдоридаги фоиз
қарздорлиги ҳамда тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
«ВВВВВВВВ”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
Республика бюджетига 760403,5 сўм давлат божи, Олий суд депозит
ҳисоб рақамига 103000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров