Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14738 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a57feafb-ac08-4351-95a8-9dba25953536 Claim ID PDF Hash a01094b502393f9a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 333-моддаси нинг 333 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14738-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 19 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья А.Акбаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Умаров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – «Ism ilj n vt Ol m» хусусий корхонаси ҳисобидан 153 390 182 сўм қайта ҳисобланган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар – «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Ism ilj n vt Ol m» хусусий корхонаси ҳисобидан 153 390 182 сўм қайта ҳисобланган суммани ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар билан шартнома тузилганлиги, сув ҳисоблагич ускунаси ўрнатилганлиги, лекин жавобгарнинг сув тармоғи ўрганилганда сув ҳисоблагич ускунаси узиб қўйилганлиги, ҳисоблгаичдан ташқари тармоққа уланганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар вакиллари томонидан 2025 йил 17 июнь куни даъвогар томонидан Ёзёвон туманида, жавобгарга тегишли ҳудуд кўздан кечирилганида, ўрнатилган сув ҳисоблагич узиб қўйилганлиги, ҳисоблагичдан ташқари 32 диаметрли труба орқали хисобсиз яширинча сувдан фойдаланиш ҳолати аниқланган ва бу тўғрисида 00260-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиши билан бирга қоидабузарлик аниқланган 2025 йил 20 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарори 87-банди бўйича сув сарфи ҳисобкитоб қилинган ва жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан 153 390 182 сўм сумма қайта ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан кейин матнда – “Қоидалар”)нинг 78-бандига кўра, сув қувурлари — канализация хўжалиги (ИСКХ) ташкилоти вакили сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини қайд этиш вақтида истеъмолчи ҳудудидаги ва унга тегишли барча сувни ҳисобга олиш асбоблари, зулфин, гидрант ва бошқа сув узатиш қурилмаларидаги пломбаларнинг борлиги ва бутлигини текшириши шарт. Қоидаларнинг 124-бандига асосан, II ва III гуруҳ истеъмолчиси ИСКХ ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун жавоб беради. Сувни ҳисобга олиш объектида ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати мавжудлиги, оралиқ назорат даври мавжуд бўлмаганлиги сабабли жавобгар объектига 12 ой муддатга ҳисоб-китоб амалга оширилган. Қоидаларнинг 87-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори қуйидагича аниқланади: б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: , бунда: М - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), кв. м; g - 9,8 м/кв. секунд га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н - сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобга кўра, мазкур ҳолат бўйича қоидабузарлик аниқланган вақтдан формулага кўра 12 ой учун 153 390 182 сўм қайта ҳисобланган суммани ҳисобланган ва ушбу қайта ҳисобланган суммани суммасини жавобгардан ундириш сўралган. Суд, ушбу ҳолатда даъвогар томонидан сув сарфини ҳисобга олиш учун ҳисобланган 12 ойлик муддат билан келишмайди. Чунки, ишдаги мавжуд мутахассис хулосасасига кўра ҳамда ЎРҚ-784сонли Қонуннинг 16-моддасида ичимлик суви таъминотчилари истеъмолчиларга кўрстаилаётган хизматлар ва оқова сувларини чиқариб юбориш хажмини, сувни хисобга олиш асбобларини ҳамда ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига камида бир марта ўрганиши лозимлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан ўз вазафа ва мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги ўз исботини топади. Шу боис суд, ҳисобланган қайта ҳисобланган суммани суммасини 1 ой муддат доирасида асосли деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 153 390 182 сўм қайта ҳисобланган суммани ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 12 782 515,16 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантириб, қайта ҳисобланган суммани ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Шунингдек, суд ушбу кўрилган иқтисодий иш мисолида Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисисда”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоида талаблари тарафлар томонидан қандай даражада бажарилаётганлиги ҳолатларини ўрганиш, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига хусусий ажрим чиқаришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. «Ism ilj n vt Ol m» хусусий корхонаси ҳисобидан «Фарғона сув таъминоти» АЖ фойдасига 12 782 515,16 сўм қайта ҳисобланган суммани ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: даъвогар «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамиятидан 2 812 153,3 сўм давлат божи; жавобгар «Ism ilj n vt Ol m» хусусий корхонаси ҳисобидан 255 650,3 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Акбаров