Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1305-2501/1660 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Замонбек Умиров
Source ID f5359263-1acd-49da-9909-d1884a148bde Claim ID PDF Hash 3d3e3e1b71396e51... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1305-2501/1660-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 19 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ж.Хайдаров (2025 йил 9 январдаги 63-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар «Замонбек Умиров” хусусий корхонасидан 15 473 494 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Замонбек Умиров” хусусий корхонаси(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 15 473 494 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 1 январда 17913460-сонли улгуржи (бюджет) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан “Таъминотчи” корхона “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг IV бўлимида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.2-бандига кўра “Истеъмолчи”, яъни жавобгар фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Аммо, юқоридаги қонун нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар, энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлса-да, фойдаланилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 15 473 494 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2025 йил 1 ноябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвонинг 15 473 494 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 15 473 494 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 326, 468-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Замонбек Умиров” хусусий корхонасидан 15 473 494 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Замонбек Умиров” хусусий корхонасидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов