Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9424 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Hududiy elektr tarmoqlari Ответчик / Подсудимый Тўланбой ота пахтазори
Source ID bec7261b-bfb7-4abf-91b0-50d11d65c320 Claim ID PDF Hash 3f474d03233e7515... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9424-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шахар 2025 йил 19 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шахар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида даъвогар вакили А.Бахрамов (2025 йил 7 январь кунги 06-52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Олтинкўл туман прокуратураси даъвогар – “Hududiy elektr tarmoqlari" акционерлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар «Тўланбой ота пахтазори” фермер хўжалигидан 15 907 300 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Олтинкўл туман прокуратураси даъвогар “Hududiy elektr tarmoqlari" акционерлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Тўланбой ота пахтазори” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 15 907 300 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида Андижон шахар прокурори катта ёрдамчиси даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг 15 907 300 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади ва ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 2 январда 230898-сонли “Юридик шаҳслар учун электр энергияси етказиб бериш” тўғрисида шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 15 907 300 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар жавобгардан фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тақдим этилган талабнома, маълумотнома билан ўз исботини топди. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 907 300 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «Тўланбой ота пахтазори” фермер хўжалигидан “Hududiy elektr tarmoqlari" акционерлик жамиятига 15 907 300 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Тўланбой ота пахтазори” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Андижон шахар 2025 йил 19 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон шахар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида даъвогар вакили А.Бахрамов (2025 йил 7 январь кунги 06-52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Олтинкўл туман прокуратураси даъвогар – “Hududiy elektr tarmoqlari" акционерлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар «Тўланбой ота пахтазори” фермер хўжалигидан 15 907 300 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «Тўланбой ота пахтазори” фермер хўжалигидан “Hududiy elektr tarmoqlari" акционерлик жамиятига 15 907 300 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Тўланбой ота пахтазори” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов