Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21896 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ААААААААдавлат муассасаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 4913be57-bdbe-4fba-8f44-13dc97ece666 Claim ID PDF Hash a6d604d0c5595956... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 19 декабрь 4-1501-2503/21896-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Дадахўжаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ААААААААдавлат муассасаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – «АААААААА» МЧЖ ҳисобидан 467 323 366 сўм асосий қарз, 233 661 683 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ААААААААдавлат муассасаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «АААААААА» МЧЖ ҳисобидан 467 323 366 сўм асосий қарз, 233 661 683 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 18 декабрь куни профессионал медиатор Ахмедова Азиза Нуриллаевна иштирокида тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳам тарафлар ўртасида келишувга эришилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида профессионал медиатор Ахмедова Азиза Нуриллаевна иштирокида 2025 йил 18 декабрь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, тўланган 14 985 049 сўм давлат божини даъвогарнинг аризасига асосан қайтаришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ААААААААдавлат муассасаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Тўланган 14 985 049 сўм давлат божи даъвогар ААААААААдавлат муассасаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг аризасига асосан қайтарилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов