Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2506/6595 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья RUZIYEV KOMOL SUYAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID d6a66141-446b-4251-911d-f594fdf9b142 Claim ID PDF Hash b06bb6637d4949d2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2506/6595-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 19 декабрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья К.Рузиев раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “АА” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ВВВ” ҳисобидан 19 251 255,51 сўм миқдоридаги қарздорликни суброгатция тартибда ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н иқ л ад и: “АА” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) жамият) ва АТБ “Капиталбанк” ўртасида 2023 йил 1 декабрда 0100/1401/23000056-сонли “кредит қайтармаслик хатаридан суғурталаш бўйича” бош шартнома (кейинги ўринларда —суғурта шартномаси) тузилган. АТБ “ХХ” (кейинги ўринларда —банк) ва якка тартибдаги тадбиркор “ВВВ” (кейинги ўринларда —жавобгар) ўртасида 2024 йил 28 майда 212/380/VK-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда —кредит шартномаси) тузилган бўлиб, ушбу кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга 8 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Суғурта шартномасига кўра, банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси деб топилиб, 2025 йил 25 июлда 19 251 255,51 сўм маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 19 251 255,51 миқдорида асосий қарзни регресс тартибида ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, палата, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Бироқ палата ва даъвогар ишни вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 127-моддасиига биноан ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шунингдек учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар кредит шартномаси ва суғурта шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 28 майдаги кредит шартномасига асосан банк жавобгарга 8 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратган. Жавобгар кредит қарзини ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси деб топилиб, даъвогар томонидан 2025 йил 25 июлда 19 251 255,51 сўм маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сон қарорида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда, палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 19 251 255,51 сўм қарздорликни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосли ҳисобланади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги кредит ва суғурта шартномаси, тўлов топшириқномаси, огоҳлантириш хати ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, даъво талабаларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 19 251 255,51 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига 412 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ВВВ” ҳисобидан: даъвогар “АА” акциядорлик жамияти фойдасига 19 251 255,51 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; - Давлат бюджетига412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья judgecode К.С. Рузиев