← Назад
Решение #2831338 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| Кодекс | 261 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/4042-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов, судья
ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, Ўзбекситон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан 40 690 441 сўм асосий қарз ва 9 765 706 сўм
пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз Қарши
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Даъвогар
“Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан 40
690 441 сўм асосий қарз ва 9 765 706 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ишни иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили
иштирок этмади ва ариза юзасидан фикр билдирмади.
Суд мажлиси муҳокамасига қадар, даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат
этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
эканлиги, 2-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин эканлиги боис ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 01.03.2024 йилда
53-сонли “уруғлик чигит етказиб бериш” шартномаси тузилган бўлиб, мазкур
шартноманинг 1.1 банди бўйича сотувчи ҳар бир килограмм ҚҚСни қўшган ҳолда
жами 2357 кг маҳсулот 40 690 441 сўм бўлган пахта уруғлик чигитини, ушбу
шартнома имзолангандан 10 кун муддат ичида маҳсулот қийматининг умумий
суммасининг 100% тўловини қилганда харидорга етказиб берилишига келишилган.
Мазкур шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан 2024
йил 30 апрельдаги 379-сонли 40 690 441,34 сўмлик ҳисоб-фактура билан жавобгарга
уруғлик чигит етказиб берилган бўлиб, бироқ жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмасдан келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида қайтаришлик
юзасидан талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу талабнома
ижроси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий
судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Чунки,Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида,
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан,зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасини биринчи
қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарзни
ундириш талаби асосли ҳисоблайди ва даъво аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 9 765 706 сўм пеня ундиришни сўраган.
Пеня хисоб-китоби даъво ариза кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига
асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 260-моддаси биринчи
қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт
бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Шунингдек, Кодекснинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня
шаклида бўлади. Иш ҳужжатларига кўра, суд даъвогарнинг мазкур пеня талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326-моддасида
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Олий хўжалик” суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида
Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Шунга асосан, жавобгарнинг моддий-аҳволи инобатга олиб, даъвогарнинг
жавобгардан 9 765 706 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман, яъни
1 464 855,9 сўмга камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда –
ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасида,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун
нормаларининг талабларига асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 40.690.441 сўм асосий қарз,
1.464.855,9 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1.009.122,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Чироқчи
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Латипов