Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2401/10333 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9d751c6a-4f5b-4234-b54f-0cdc956cf3a4 Claim ID PDF Hash 31e223d007badefd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бундай ажрим ИПКнинг 327-моддаси бундай ажрим ИПК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 декабрь 4-1501-2401/10333-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили (ишончномага асосан) А.Рахмонов, Д.Адхамов, С.Абдуқодировларни иштирокида, кредитор Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг қарздор “ОйргоёисГ’ маъсулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган 2025 йил 24 июнь кунги 4-1501-2401/10333-сонли тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримини янги очилган ҳолатларга кўра бекор қилиб, қарздорнинг фаолиятини тиклаш тўғрисидаги кредиторнинг аризаси бўйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни а н и қ л а н д и: Кредитор Фарғона вилояти солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июнь кунги 4-1501-2401/10333-сонли тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш хақидаги ажримини янги очилган холатларга кўра бекор қилиб, қарздор “ОИргоёис! ” маъсулияти чекланган жамияти фаолиятини тиклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 23 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор “Ойргоёис!” маъсулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб, 4-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Мадаминов тайинланган. Суднинг 2025 йил 24 июнь кунги ажрими билан қарздор “ОИргоёис!” маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланган. Суд мажлисида кредитор вакили аризани қувватлаб, қарздорнинг ҳисоб-рақамида пул маблағлари мавжудлиги аниқланганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 332моддасида, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, тугатишга доир иш юритишни тиклашни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «Ойргобис!» масъулияти чекланган жамиятининг тўлов мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 2024 йил 23 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор “Ойргобис!” маъсулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. «ОИргобис!» масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб, Мадаминов Шерзоджон Шухратович тайинланган. Фарғона вилоят прокуратурасининг Фарғона вилоят солиқ бошқармасига йўллаган хатига кўра, АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” Фарғона БХОнинг 14.11.2025 йилдаги 52-1-3/1458-сонли маълумотига кўра, “ОИргобис!” МЧЖнинг ҳисоб-рақамида 73 039 317 сўм пул маблағлари мавжудлиги кўрсатилганлиги билдирилган ҳамда банкнинг ушбу 14.11.2025 йилдаги 52-1-3/1458-сонли хати илова қилинган. Шу сабабли кредитор ариза билан мурожаат қилиб, тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш хақидаги ажримни янги очилган холатларга кўра бекор қилиб, қарздор “ОИргобис!” маъсулияти чекланган жамияти фаолиятини тиклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 327моддаси 1-қисми 1-бандида, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025 йил кунги 13-сонли Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги қарорининг 27-банди 6-қисмига кўра, судларнинг эътибори қаратилсинки, суднинг тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди). Бироқ, бундай ажрим ИПКнинг 327-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, шу жумладан тугатишга доир иш юритиш тамомланганидан кейин қарздорнинг мол-мулки аниқланса, ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақидаги ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, суднинг ажримида тугатишга доир иш юритиш тикланганлиги кўрсатилиши тушунтирилган. Бундай ҳолатда, суд кредиторнинг аризасини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, аризани қаноатлантириб, суднинг 2025 йил 24 июнь кунги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, тугатишга доир иш юритишни тиклашни, 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси Мадаминов Шерзоджон Шухратовични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 327 ва 333моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Суднинг 2025 йил 24 июнь кунги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажрими бекор қилинсин ва тугатишга доир иш юритиш тиклансин. Қарздор “ОйргобисГ’ маъсулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошкарувчиси этиб, 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси Мадаминов Шерзоджон Шухратович тайинлансин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. а и с л и к қ и л у в ч и Р Т.Маматожиев