Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/2460 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9ebbcee0-9f83-447c-a257-5f75ef4acb34 Claim ID PDF Hash 2408390502731ac8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодексининг 99-моддаси рисидаги кодекси 99 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/2460-сонли иқтисодий иш. Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – А.Шокиров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - А.Мухиддинов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 19 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” хусусий корхонасининг жавобгарлар БББ, “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти, “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти, “ДДД” хусусий корхонаси, “ЕЕЕ” хусусий корхонаси, “ЁЁЁ” хусусий корхонаси, “ЗЗЗ” хусусий МТМ, “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига бетон столбалар ва электр симларини олиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори устидан “ВВВ” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини, даъвогар вакили адвокат Ф.Набиев (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Б.Қўчқоров, Ф.Мирзарахмонов (ишончномалар асосида), адвокатлар Е.Инамова, Ш.Қамчибеков (ордер ва ишончномалар асосида), “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Махмудов, Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси мутахассиси Қ.Ғофиржанов, Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси мутахассиси И.Нишанов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси М.Маллабоев, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Чуст туман бўлими мутахассиси О.Турғуновларнинг иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ААА” хусусий корхонаси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар БББ, “ВВВ” МЧЖ, “ГГГ” МЧЖ, “ДДД” хусусий корхонаси, “ЕЕЕ” хусусий корхонаси, “ЁЁЁ” хусусий корхонаси, “ЗЗЗ” хусусий МТМ, “ФФФ” МЧЖлар зиммасига даъвогар ҳудудига 1 ўрнатилган бетон столбалар ва электр симларини олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Жавобгар “ВВВ” МЧЖ иқтисодий судга қарши даъво аризаси тақдим этиб, унда даъвогар томонидан ўз ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга оширилганлиги, хусусан муҳофаза зонасига риоя қилинмаганлиги боис уни бузиб ташлашни сўраган. Суднинг 2025 йил 28 мартдаги ажрими билан жавобгар “ВВВ” МЧЖнинг қарши даъво аризаси иш юритувига қабул қилинган. Шунингдек суд ажрими билан ишга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жавобгар сифатида жалб қилинган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори билан “ААА” хусусий корхонасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгарлар “ВВВ” МЧЖ, “ГГГ” МЧЖ, “ЗЗЗ” хусусий МТМлар зиммасига “ААА” хусусий корхонаси ҳудудига ўрнатилган бетон столбалар ва электр симларини олиб ташлаш мажбурияти юклатилган. “ААА” хусусий корхонасининг қолган даъво талабларини қаноатлантиришни рад этилган. Шунингдек жавобгар “ВВВ” МЧЖнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, республика бюджетга жавобгарлар: “ВВВ” МЧЖ ҳисобидан 3 750 000 сўм; “ГГГ” МЧЖ ҳисобидан 3 750 000 сўм; “ДДД” хусусий корхонаси ҳисобидан 3 750 000 сўм; “ЕЕЕ” хусусий корхонаси ҳисобидан 3 750 000 сўм; “ЁЁЁ” хусусий корхонаси ҳисобидан 3 750 000 сўм; “ЗЗЗ” хусусий МТМ ҳисобидан 3 750 000 сўм; “ФФФ” МЧЖ ҳисобидан 3 750 000 сўм давлат божи ундириш, даъвогар “ААА” хусусий корхонасининг 1 875 000 сўм давлат божи ва “ВВВ” МЧЖнинг қарши даъво аризаси бўйича 1 875 000 сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олиш белгиланган. Суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар “ВВВ” МЧЖ судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини “ВВВ” МЧЖга оид қисмини бекор қилиб, даъвони ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Жавобгар “ВВВ” МЧЖ кассация шикоятига асос қилиб, биринчи инстанция суди ишни бир томонлама, фақатгина даъвогарнинг манфаатлари бўйича кўриб чиққанлиги, улар томонидан келтирилган важларга тўлиқ ҳуқуқий баҳо бермагани, иш бўйича тегишли мутахассисларни жалб этмагани, жумладан, ишга Давлат кадастрлар палатаси Чуст туман бўлими вакилларини жалб этмагани, даъвогар томонидан ер майдонлари ва амалга оширилган қурилиш ишларини қонун талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилганлиги текширилмагани, мутахассислар хулосалари олинмагани, улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан 2010 йилда белгиланган тартибда, тегишли рухсатномалар асосида мазкур темир бетон устунлар ўрнатилганлик ҳолатларига, даъвогар томонидан қурилишларни амалга оширишда улардан рухсат сўрамаганлик ҳолатларига аниқлик киритилмагани, жавобгар “Наманган электр тармоқлари” АЖ вакиллари томонидан мазкур темир бетон устунлар қайси тартибда, уларнинг 2 хабардорлиги ёки хабардорсизлиги ҳолатларига аниқлик киритилмагани, даъвогар томонидан фойдаланиб келинаётган ҳудуд бўйича муқаддам Чуст туман ҳокимининг қарори ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этилган бўлсада, амалда ушбу ер майдони ва бино-иншоотлар давлат реестрига киритилмагани, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво аризаси келтиришга ваколати бор-йўқлигига ҳуқуқий баҳо берилмагани, 2011 йилда ушбу ер майдони даъвогарга тегишли бўлмагани ва ҳозирги кунда ҳам ушбу ер майдони у томонидан ўзбошимчалик билан эгаллангани, биринчи инстанция суди томонидан улар ўрнатган темир бетон устунларни ўзбошимчалик билан ўрнатилгани эътироф этилган бўлсада, амалда ушбу ҳолатлар қайси ҳужжатлар билан амалга оширилгани, қайси мутахассиснинг хулосасига асосан ушбу хулосага келганлигини асослантириб берилмагани, ваҳоланки, ушбу ҳаракатлар улар томонидан қонуний тартибда амалга оширилгани, шу жумладан, “Ўзэлектроназоратдавинспекцияси” ҳудудий бошқармасининг 2011 йил 24 октябрдаги рухсатномаси ва хулосасига асосан ушбу устунлар ўрнатилгани ҳақида важларни келтирган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 10 декабрдаги ажрими билан ишга Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси, Давлат кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Чуст туман бўлимидан мутахассислар жалб қилинган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бошқа шахслар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгилаб қўйилганлиги боис, судлов ҳайъати ўз ўрнида маслаҳатлашиб, уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар “ВВВ” МЧЖ адвокати судлов ҳайъатига қўшимча ҳужжатларни тақдим қилди ва кассация шикоятида қайд этилган важларни такрорлаб, даъвогарга ер танлаш тўғрисида Чуст туман ҳокимининг 2011 йил 9 июндаги 382-сонли қарорининг иловасидаги чизмада улар томонидан ўрнатилган электр сим устунлари даъвогарга тегишли бўлмаган ҳудудда, яъни ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида турганлиги қайд этилганлигини, барча мутасадди ташкилотлардан хулосалар олинганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан шикоятни қаноатлантириб, биринчи 3 инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг унга тегишли қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Даъвогар вакили бўлиб ўтган суд мажлисларида даъвогар томонидан қурилиш ишлари олиб боришдан аввал барча мутасадди ташкилотлардан рухсатномалар олинганлигини, туман ҳокимининг 2011 йилдаги 382-сонли қарорига асосан қўшимча бино-иншоотларни қуриш белгиланганлигини, мазкур қарор ҳозирда қонуний кучда эканлигини, шу боис, кассация шикоятини асоссиз деб ҳисоблашини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришини сўради. Суд мажлисида жавобгар “ГГГ” МЧЖ раҳбари судлов ҳайъатига ёзма фикрномасини тақдим қилиб, ундаги важларини такрорлади ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасида Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси мутахассиси иштирок этмаган бўлсада, аввалги суд мажлисида иштирок этиб, мазкур иш бўйича судлов ҳайъатига хулоса тақдим этган ва унда даъвогарга туман ҳокимининг 2011 йил 9 июндаги 382-сонли қарорига асосан қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун 0,81 гектар ер майдони танланиб, 2011 йил 5 октябрдаги 868-сонли қарори билан ушбу танланган ер майдони ажратиб берилгани, Давлат кадастрлар палатаси Чуст туман филиали архивида сақланаётган 2017 ва 2023 йиллардаги кадастр йиғма жилдига кўра даъвогар амалда фойдаланиб келаётган ер майдони 0,91 гектар бўлиб, 0,10 гектар ер майдонига нисбатан тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, 2011 йил 9 июндаги 382-сонли қарори билан даъвогарга танланган 0,81 гектар ер майдони схематик тархи ҳамда 2017 йил туман бош меъмори томонидан тасдиқланган қизил чизиқ билан тафовут мавжуд бўлиб, ҳужжатсиз фойдаланиб келаётган ер майдони жанубий ғарбий қисмида ҳозирда қурилиш амалга оширилаётган қурилиши тугалланмаган бинонинг ғарбий қисми томонида G GL Y R дастури орқали кўрилганда 13 метр кенглик ва 60 метр узунликда жойлашганлиги маълум бўлганлиги баён этилган. Суд муҳокамасида Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси мутахассиси иштирок этмаган бўлсада, дастлабки суд мажлисида қатнашиб даъвогар томонидан тегишли ҳужжатлар назорат инспекцияда рўйхатдан ўтказилмаганлигини, ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилмасдан қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилганлигини, мазкур ҳолат бўйича 2025 йил май ойида маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилганлигини, ҳозирги кунда ҳам ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилмаганлигини, қурилиш бошлашдан аввал туман ҳокими қарори, архитектура қурилиш лойиҳа ҳужжатлари, шаҳарсозлик кенгаши, экспертиза ва қурилиш инспекцияси хулосалари олиниши лозимлигини, қурилиш бошлашдан аввал электр тармоғи бўйича электр тармоғи корхонаси ёки “Ўзэнергоинспекция” ташкилотидан розилик хати олиниши лозимлигини, объектда тешириш ўтказилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 4 асосан рухсатнома олинганлиги аниқланганлигини, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун тегишли инспекция давлат рўйхатидан ўтмаганлигини, архитектор билан келишилган ҳолда тегишли тартибда сервитут белгиланганлигини, йиллар давомида сервитут ҳуқуқи сақланиб амалда бўлиб келганлигини, қурилиш бошлангунга қадар даъвогар эътироз қилмаганлигини, давлат рўйхатидан ўтказилмасдан қурилиш ишлари олиб борилган бўлса, уни бузишни қурилиш бўлими талаб қилишини билдирган ва судлов ҳайъатига тақдим этган маълумотномасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти”га амал қилган ҳолда, яъни ишчи лойиҳа смета ҳужжатлари тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқиб вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларидан рўйхатдан ўтказган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириши белгилаб ўтилгани, даъвогар томонидан қурилишмонтаж ишларини бошлашдан олдин ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмагани, шу сабабли ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2025 йил 30 июнда даъвогар раҳбари Ш.Тошбоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддаси 7-қисми билан маъмурий жарима қўлланилганлиги баён этилган. Суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси иштирок этмаган бўлсада, аввалги суд мажлисида қатнашиб жавобгар томонидан 2011 йилда электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, тармоққа уланишга рухсатнома олинганлигини, лойиҳани амалга ошириш учун даъвогар марҳум собиқ раҳбаридан розилик олиниб, розилик унинг имзоси билан тасдиқланган бўлганлигини, тармоқ жавобгар “ВВВ” МЧЖники бўлганлигини, 2011 йил август ойида электр таъминоти лойиҳаси келишилганлигини, жавобгар “ВВВ” МЧЖ 2011 йил 24 октябрда тармоққа уланганлигини, ҳаракатлар жавобгар “ВВВ” МЧЖ томонидан бажарилганлигини, биринчи техник шарт бўйича мурожаат қилиниши, техник шарт асосида лойиҳа ишлаб чиқилишини, розиликлар олингандан сўнг монтажчи томонидан уларга мурожаат қилинишини, жойига чиқиб кўрилгандан сўнг шартномалар тузилиб, фойдаланишга рухсат берилишини, лицензияга эга ташкилот мурожаат қилгандан сўнг “Ўзэнергоинспекция” якуний хулосани берилишини, “Ўзэнергоинспекция” томонидан якуний ҳужжат, яъни далолатнома расмийлаштирилишини билдирган ва судлов ҳайъатига маълумотнома тақдим этган. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тарафлар ва мутахассислар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан бирга ўрганиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга 5 ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, Чуст туман ҳокимининг 2011 йил 9 июндаги 382-сонли ер майдони танлаш тўғрисидаги қарори ҳамда 2011 йил 5 сентябрдаги 868-сонли ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарори билан даъвогарга Чуст тумани, Гулистон маҳалласи, Ипак йўли кўчасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 0,81 га ер майдони ажратилган. Чуст туман ҳокимининг 2013 йил 13 мартдаги 113-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги 1849-сонли қарорлари асосида ер майдонида қуриб битказилган бино-иншоотлари ва ободонлаштирилган ер майдонлари фойдаланишга қабул қилинган. Мазкур қарорлар асосида 2017 йилда даъвогарга кадастр ҳужжати тайёрланган. Даъвогар ҳудудига “ВВВ” МЧЖ, “ГГГ” МЧЖ, “ДДД” хусусий корхонаси, “ЕЕЕ” хусусий корхонаси, “ЁЁЁ” хусусий корхонаси, “ЗЗЗ” хусусий МТМ, “ФФФ” МЧЖлар томонидан ўзбошимчалик билан электр сим ва бетон устунлари ўрнатиб олинган ва фойдаланиб келинган. Даъвогар томонидан ҳудудига ўрнатилган бетон устунларни олиб чиқиб кетиш ҳақида мурожаат қилинган, лекин жавобгарлар томонидан мурожаат натижасиз қолдирилган. Шу асосда, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгарлар БББ, “ВВВ” МЧЖ, “ГГГ” МЧЖ, “ДДД” хусусий корхонаси, “ЕЕЕ” хусусий корхонаси, “ЁЁЁ” хусусий корхонаси, “ЗЗЗ” хусусий МТМ, “ФФФ” МЧЖлар зиммасига даъвогар ҳудудига ўрнатилган бетон столбалар ва электр симларини олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши белгиланган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди жавобгарлар томонидан даъвогарга кадастр хужжати асосида тегишли бўлган ҳудудда ўзбошимчалик 6 билан бетон устунлар электр симлари ўрнатиб олинган ва ушбу ҳолат даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузилишига сабаб бўлган деб баҳолаб даъвогарнинг жавобгарлар зиммасига даъвогар ҳудудига ўрнатилган бетон устунлар ва электр симларини олиб ташлаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабини асосли деб топган. Бироқ “ЕЕЕ” хусусий корхонаси, “ДДД” хусусий корхонаси, “ЁЁЁ” хусусий корхонаси, “ФФФ” МЧЖлар ишни кўриш жараёнида даъвогар ҳудудига ўрнатилган электр симларини олиш чиқиб кетганликлари сабабли даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топган. Бундан ташқари, жавобгар “ВВВ” МЧЖ қарши даъвосида даъвогар томонидан ўз ҳудудидаги муҳофаза зонасида ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ва иншоотларни даъвогар ҳисобидан бузиб ташлашни сўраган. Биринчи инстанция суд қарши даъвони қуйидаги асосларга кўра асоссиз ва рад этилиши лозим деб ҳисоблаган. Жумладан, Чуст туман қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 27.04.2024 йилда даъвогарга бино иншоотларни реконтрукция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино иншоотларни қуриш учун 1714237171453-сонли рухсатнома берилган. Мазкур рухсатномада - рухсатнома олингандан сўнг қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин: Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш; Лойиҳа ташкилоти томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини қурилиш органлари билан келишиш. Бунда: нотурар бино ва иншоотлар 300 метр кубдан ортиқ бўлганда, якка тартибдаги турар жойлар икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) 500 кв.метрдан ортиқ бўлганда: ) объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари тўғрисида экспертиза органларидан ижобий хулоса олиш; б) Қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялардан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш. Бино ва иншоот қуриб битказилгандан сўнг кадастр паспортини расмийлаштириш, қурилиш-монтаж тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилиши ҳамда мазкур рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмаслиги кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича биринчи инстанция судига суднинг 2025 йил 5 майдаги ажрими асосида тайинланган экспертиза натижаси юзасидан Чуст туман қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 27.04.2024 йилда даъвогарга бино иншоотларни реконтрукция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино иншоотларни қуриш учун 1714237-171453-сонли рухсатнома берилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилган. Давлат экологик экспертизаси маркази Наманган вилоят филиали томонидан 2025 йил 22 апрелда даъвогарга Чуст тумани, Гулистон МФЙ, Ипак 7 йўли кўчаси 57-уй худудида 40-ўринли шифохона ва 20 ўринли ошхона ҳамда ёрдамчи бинолар қурилиши учун ишлаб чиқилган “Атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида баёнот” лойиҳаси экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилган. Чуст туман фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан 2025 йил 30 апрелда даъвогарга бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, яъни ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда фаолият юритилиши мақсадга мувофиқ ҳақида хулоса берилган. Наманган вилояти қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси томонидан 2025 йил 26 майда даъвогарга қурилиш амалга оширилган бино иншоотларни техник ҳолатини ўрганиш бўйича 647/В рақам билан синов баённомаси расмийлаштирилган. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва жавобгарлар “ВВВ” МЧЖ, “ГГГ” МЧЖ, “ДДД” хусусий корхонаси, “ФФФ” МЧЖлар зиммасига даъвогар худудига ўрнатилган бетон устунлар ва электр симларини олиб ташлаш мажбуриятини юклашни, қолган даъво талабларини ҳамда қарши даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-54-сон қарори 2бандида “Ўзэнергоинспекция” фаолиятининг устувор йўналишлари бири юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб чиқариш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш эканлиги белгиланган. Маълум бўлишича, Чуст туман, Наманган кўчаси, 11-уйда жойлашган “ВВВ” МЧЖга тегишли “Автомобиль эҳтиёт қисмлари” электр қурилмаларини ташқи электр таъминоти лойиҳа ҳужжатлари 2011 йил 1 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича Давлат инспекцияси “Ўздавэнергоназорат” Наманган бўлими билан келишилган бўлиб, 2011 йил 24 октябр санасида 724сон билан тузилган далолатномада, жамият электр қурилмаларини “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ билан расмийлаштирилгандан сўнг электр тармоғига улашга рухсат берилган. Объектнинг электр таъминоти лойиҳа ҳужжатида электр тармоқ режаси (план трасса) даъвогарнинг аввалги раҳбари марҳум Э.Тошбоев ва Чуст туман бош архитектори билан келишилган. Мазкур ҳолатда даъвогар ушбу объектнинг электр таъминоти лойиҳа ҳужжатида электр тармоқ режаси (план трасса)даги имзо айнан унинг аввалги 8 раҳбари марҳум Э.Тошбоев томонидан имзоланмаганлигини исботлаб бера олмади. Шунингдек даъвогар жавобгар “ВВВ” МЧЖга тегишли электр сими тортилган бетон устун ўрнатилган ер майдони унинг ўзига тегишли эканлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар “ВВВ” МЧЖ даъвогар томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга оширилганлиги, хусусан муҳофаза зонасига риоя қилинмаганлиги боис бино-иншоотларни бузиш ҳақидаги судга қарши даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сон “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж (буздириш) ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қисман қаноатлантириш ва қарши даъвони қаноатлантиришни рад этишда иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқламаган деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандларига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини 9 бекор қилишни, даъво аризаси ва қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 13 125 000 сўм, кассация инстанцияси суди учун 937 500 сўм жами 14 062 500 сўм, жавобгар “ВВВ” МЧЖ фойдасига 937 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун 1 875 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати, жавобгар “ВВВ” МЧЖ томонидан биринчи инстанция суди учун 1 875 000 сўм, кассация инстанцияси суди учун 937 500 сўм жами 2 812 500 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб уларнинг зиммасида қолдиришни, биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 21 ва 23 сентябрда берилган ижро ҳужжатларини ижро қилинмаслигини лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “ВВВ” МЧЖнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризаси ва қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “ААА” хусусий корхонаси ҳисобидан: - республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 13 125 000 сўм, кассация инстанцияси суди учун 937 500 сўм, жами 14 062 500 сўм; - жавобгар “ВВВ” МЧЖ фойдасига 937 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. “ААА” хусусий корхонаси томонидан биринчи инстанция суди учун 1 875 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати, жавобгар “ВВВ” МЧЖ томонидан биринчи инстанция суди учун 1 875 000 сўм, кассация инстанцияси суди учун 937 500 сўм, жами 2 812 500 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб уларнинг зиммасида қолдирилсин. Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 21 ва 23 сентябрда берилган ижро ҳужжатлари ижро қилинмасин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев 10 А.Мухиддинов 11