← Назад
Решение #2831356 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10255-сонли иқтисодий иш
судья: А. Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 19 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида,
«ААААААА» MCHJ XKнинг қарздор– «ВВВВВВВВ» MCHJни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни
кредитор вакили ЕЕЕЕЕ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризада баён этилишича, «ВВВВВВВВ» MCHJ (СТИР 309900566)
«ААААААА» MCHJ XK фойдасига жами 582.164.000 сўм миқдорида
қарздорликка йўл қўйган ва ушбу қарздорликни ундириш юзасидан
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 ноябрда 4-15012403/7861-сонли, 2025 йил 31 январда 4-1501-2501/1471-сонли ҳал
қилув қарорлари қабул қилинган ва ижро варақалари берилган, ижро
ҳужжатлари давомида қарздорлик уч ой ортиқ муддатда тўланмаган.
Бунга кўра «ААААААА» MCHJ XK судга ариза билан мурожаат қилиб,
«ВВВВВВВВ» MCHJни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган қарздор шу куни суд муҳокамасида вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни қарздор иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза
бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик
аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 14 ноябрда 4-1501-2403/7861-сонли ҳал қилув
қарорига асосан «ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «ААААААА» MCHJ XK
фойдасига 436.005.000 сўм ва 33.00.000 сўм пеня ва 37500 сўм почта
харажати, 2025 йил 31 январда 4-1501-2501/1471-сонли ҳал қилув
қарорига асосан 147.650.000 сўм асосий қарз ва 5.600.000 сўм пеня ва
37500 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Жавобгар томонидан тўлов мажбуриятлари юзага келган санадан
эътиборан уч ойдан ортиқ муддатда бажарилмаган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги
муносабати
билан
унга
нисбатан
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Шу асосда, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб,
«ВВВВВВВВ» MCHJни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Бироқ, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 ноябрдаги
4-1603-2502/8919-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар банкрот
деб топилиб, тугатишга доир иш очилган. Тугатиш бошқарувчи этиб,
Ш.Очилов тайинланган.
Қайд этилганларга асосан, суд аризани қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
бўйича, хусусан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш
тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 1.236.000
сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасига
юкланиши лозим. шбу ҳолатда даъвогар олдиндан 824000 сўм давлат
божи тўлаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-179, 186моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
«ААААААА» MCHJ XKнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
«ААААААА» MCHJ XK ҳисобидан республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров