← Назад
Решение #2831364 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 749 символов
4-1901-2503/10052-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 19 декабр
Термиз шаҳри
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Э.Муродов (ишончнома асосида),
Термиз шаҳар прокуратураси вакили А.Амировнинг иштирокида, даъвогар
“SURXOND RYOSUVQURILISHINVES ” давлат муассасасининг жавобгар
UZUN
XSUSSUVPUDR ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“SURXOND RYOSUVQURILISHINVES ” давлат муассасаси (бундан буён
матнда даъвогар ёки буюртмачи юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, UZUN
XSUSSUVPUDR ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар ёки пудратчи юритилади) 87276039 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сурхондарё вилоят
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси жалб этилган.
Жавобгар ва учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар
қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга
маълум қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда - ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар
қилинганлигини, у узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини инобатга олиб,
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар прокуратураси вакили даъвони
қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
14 мартда №34-25-сонли қурилиш пудрат шартномаси (кейинги ўринларда –
шартнома) тузилган.
Мазкур шартномага асосан пудратчи “Сурхондарё вилояти, Сариосиё
туманидаги “Ниҳолзор” МФЙ аҳолиси томорқа ерларида суғоришни яхшилаш
учун артизан қудудқ қазиш ва ариқларни бетонлаштириш объектини
фойдаланишга тайёр ҳолда қурилиш ишларини бажариш, буюртмачи эса
пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиш, уларни
қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан объектда қурилиш ишларини бажариш графиги
тасдиқланган. Объектнинг умумий қиймати 1 084 734 000 сўмни ташкил этган.
Шундан, 2025 йилда 1 084 734 000 сўмлик қурилиш монтаж ишлари
бажарилиши, 1 030 497 300 сўм тўлаб берилиши лозим бўлган.
Жавобгар томонидан шартномада ҳажмда ва муддатда ишлар тўлиқ
бажарилмасдан жами 436 380 194 сўмлик қурилиш ишларини бажариш муддати
172 кунга ўтказиб юборилган.
Пудрат шартномасининг 4.2-бандига мувофиқ, пудратчи барча ишларни
қурилиш монтаж ишларини бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва
муддатларда ўзининг кучлари ва жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда
ишни буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш
мажбуриятини олган.
Шу билан бирга шартноманинг 12.1-бандида, пудратчи барча ишлар тўлиқ
ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажарилишини
кафолатлаган.
Даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)
631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш
ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, жавобгар шартнома интизомига риоя қилмасдан унинг шартларини
бузиб, 2025 йил 08 апрелдан 2025 йил 30 октябрга қадар қурилиш монтаж ишлари
кечиктирилган.
Шунинг учун даъвогар жавобгардан 87276039 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг ушбу даъво талаби ҳам асослидир.
Чунки, шартноманинг 14.4-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича ва шартномага илова қилинган ишларни бажариш графигига
амал қилмаган тақдирда ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий
суммаси бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим деб
кўрсатилган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, 87276039 сўм пеняни 26182812 сўмга
камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10
баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим.
Суд иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан
Республика бюджетига 1745521 сўм давлат божи, даъвогарга иш учун
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
UZUN
XSUSSUVPUDR ”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
“SURXOND RYOSUVQURILISHINVES ” давлат муассасасига 26182812 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
UZUN
XSUSSUVPUDR ”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
Республика бюджетига 1745521 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов