← Назад
Решение #2831365 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| СКнинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/3867-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 24 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Нурмуродовнинг котиблигида, жавобгар раҳбари
О.Ибрагимов, вакили А.Набиев (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида,
даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво
аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятиси
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 2.500.000.000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўтказиб
берилган пул маблағларига нисбатан 2022 йил 31 мартдаги 16-сонли электрон
ҳисоб-фактура билан 199.951.852,54 сўмлик, 2022 йил 14 апрелдаги 17-сонли
электрон ҳисоб-фактура билан 400.043.455 сўмлик, 2022 йил 14 апрелдаги 18сонли электрон ҳисоб-фактура билан 215.658.625,35 сўмлик, 2022 йил 25
апрелдаги 24-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 200.000.000 сўмлик, 2022 йил
19 майдаги 30-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 400.000.020,47 сўмлик, 2022
йил 23 майдаги 31-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 342.476.314,93 сўмлик,
2022 йил 24 майдаги 32-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 241.869.744,01
сўмлик, 2022 йил 20 июндаги 20-сонли электрон ҳисоб-фактура билан
300.000.000 сўмлик, 2022 йил 5 августдаги 50-сонли электрон ҳисоб-фактура
билан 199.999.995,95 сўмлик, жами 2.500.000.018 сўмлик шакар маҳсулотлари
етказиб берилганлигини тасдиқловчи электрон ҳисоб-фактуралар тақдим этиб,
ўзаро ҳисоб-китоб қилинланлигини маълум қилиб, даъво талабини рад этишни
сўради.
Даъвогар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда - ИПК) нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Шунга кўра, суд низо юзасидан жавобгар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Иш ҳужжатларида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси таҳлили натижасида
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 25 мартдаги 19-сонли
шартномага асосан 200.000.0000 сўм ва 2022 йил 30 мартдаги 20 сонли
шартномага асосан 2.300.000.000 сўм, жами 2.500.000.000 сўм тўловлар амалга
оширилганлиги аниқланган.
1
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида
судга мурожаат қилган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 31 мартдаги 16-сонли электрон ҳисобфактура билан 199.951.852,54 сўмлик, 2022 йил 14 апрелдаги 17-сонли электрон
ҳисоб-фактура билан 400.043.455 сўмлик, 2022 йил 14 апрелдаги 18-сонли
электрон ҳисоб-фактура билан 215.658.625,35 сўмлик, 2022 йил 25 апрелдаги 24сонли электрон ҳисоб-фактура билан 200.000.000 сўмлик, 2022 йил 19 майдаги
30-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 400.000.020,47 сўмлик, 2022 йил 23
майдаги 31-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 342.476.314,93 сўмлик, 2022
йил 24 майдаги 32-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 241.869.744,01 сўмлик,
2022 йил 20 июндаги 20-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 300.000.000
сўмлик, 2022 йил 5 августдаги 50-сонли электрон ҳисоб-фактура билан
199.999.995,95 сўмлик, жами 2.500.000.018 сўмлик шакар маҳсулотлари етказиб
берилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда
СКнинг деб юритилади) 47-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларни
(хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, хизматлар
кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат
2
расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича
айланма амалга оширилган санадир.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
ва даъвогарнинг олдиндан тўланган почта харажатини инобатга олиб, даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 4.580.007 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 50.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш қисмига
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
3