Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/15315 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8dc1f036-cd45-404a-98ab-3d30c6b823cc Claim ID PDF Hash 6ece8b6d89f4e1b5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 647-моддаси ФКнинг 647 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 11-моддаси ФК 11 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15315-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 19 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар *****нинг жавобгар *****дан 166 907 651 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, жавобгарнинг вакили ******** (2025 йил 22 февралдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: ***** (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва ***** (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) буюртмачи-(даъвогар) ва пудратчи-(жавобгар) ўртасида 2020 йил 17 июнда қиймати 67 124 309 000 сўмлик Жиззах вилоят судлари (маъмурий, иқтисодий, жиноий ва фуқаролик ишлари) биносини қурлиши объекти бўйича қурилиш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан, жавобгар инвестиция дастурига киритилган объектда қурилиш ишларини 2025 йил 1 сентябрга қадар якунлаши лозимлиги белгиланганлиги, лекин ишлар жавобгар томонидан 46 кунга кечиктирилиб топширилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 65-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг миқдори обеъкт шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилганлиги, кечиктирилган ишларнинг ҳар бир кунига 0,5 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиб, 39 кунга ҳисобланганда пеня суммаси 166 907 651 сўмни ташкил этиши кўрсатилиб, жавобгардан шу миқдорда пеняни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида даъвогардан вакил иштирок этмади. Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили ишлар тегишли муддатларда бажарилганлиги ва даъвогар томонидан хам пул маблағлари муддати бузиб ўтказилганлигини, объект фойдаланишга топширилганлигини, маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, жавобгар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар (Буюртмачи) ва жавобгар (Пудратчи) ўртасида 2020 йил 17 июнда 67 124 309 000 сўмлик Жиззах вилоят судлари (маъмурий, иқтисодий, жиноий ва фуқаролик ишлари) биносини қурилиши объекти бўйича қурилиш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномаси тузилган. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФКнинг 647-моддасига кўра, Пудратчи бажарган иш пудрат шартномасининг шартларига, шартлар бўлмаганида ёки тўлиқ бўлмаганида эса, одатда тегишли турдаги ишларга қўйиладиган талабларга мос келиши керак. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бажарилган иш натижаси буюртмачига топшириш пайтида шартномада кўрсатилган ёки одатда қўйиладиган талаблар билан белгиланган хусусиятларга эга бўлиши ва оқилона муддат давомида шартномада назарда тутилганидек фойдаланиш учун, агар у шартномада белгиланган бўлмаса, бундай турдаги ишнинг натижасидан одатдагидек фойдаланиш учун яроқли бўлиши керак. Агар қонун ҳужжатларида пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишга қўйиладиган мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркор сифатида иш олиб бораётган пудратчи ишни бундай мажбурий талабларга амал қилган ҳолда бажариши шарт. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар ушбу объект бўйича ишларни ўз муддатида бажармасдан, объектни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини бузган. Қурилиши якунланган объектнинг ханузга қадар топшириш қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган. Шартноманинг 49-бандига кўра, қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартнмоада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиш тугалланган объект фойадланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилиши қайд этилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 65-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг миқдори объект шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилган. Пудратчи шартномада белгиланган ишларни топшириш муддатига амал қилмасдан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Оқибатда, буюртмачи шартноманинг 65-бандига асосланиб, бажарилмаган ишлар қийматининг 0,5 фоизи миқдорида кечиктирилган ҳар бир кун учун жами 166 907 651 сўм пеня ҳисоблаган. Зеро, реконструкция қилинган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида давлат қабул ҳайъатининг далолатномаси ханузга қадар расмийлаштирилмаган. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, ҳисобланган неустойкани бузилган мажбуриятга номутаносиб эканлигини, шартнома юзасидан жавобгарнинг айблилик даражасини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 16 690 765 сўмга қадар камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 690 765сўм пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 690 765 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига 3 338 153 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *****дан даъвогар ***** фойдасига 16.690.765 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *****дан Республика бюджетига 3.338.153 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов