← Назад
Решение #2831374 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21654-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримов раислигида,
судья ёрдамчиси Т.Тщраев котиблигида, даъвогар вакили Н.Маматисмаилов
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар АТБ «А» манфаатида
жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 14490000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини суднинг биносида ўтказилган суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошкармаси даъвогар АТБ «А» манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» МЧЖ (бундан буён матнда –
жавобгар) ҳисобидан муддати ўтган 14490000 сўм фоиз қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 3 июлда тузилган 1100сонли шартномасига асосан жавобгарга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти
билан 84 ой муддатга жами 100000000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгар корхона томонидан 14490000 сўм фоиз қарздорликка йўл
қўйилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар ҳисобидан 14490000 сўм фоиз
қарздорлигини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 14490000 сўм фоиз ва 41200 сўм почта
ҳаражати ундириш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм
давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «А» фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан
14490000 сўм фоиз ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов