Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/4600 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 003a6ff4-abac-46d1-b0e0-925ceaf7440b Claim ID PDF Hash 6b98e550ac685e84... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодесининг 87-моддаси Ер кодеси 87 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 28-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 28 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/4600-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – С.Рустамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ш.Абдухаликов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 18 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судьялар А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Холиков ва Ш.Абдухаликовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котибалигида, Андижон вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Рашидов, даъвогар вакили Ш.Кабиров, Б.Мирзаев (2025 йил 4 сентябрдаги 01/07-634-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Кипчаков (2025 йил 4 сентябрдаги 01/01-83-сонли ишончнома асосида), қўшимча жавобгар “ hin B li” масъулияти чекланган жамияти раҳбари W ng, Yuling (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), таржимон Ш.Охунов (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг жавобгар “Ипак йўли эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасидан 230 681 132 730 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Ипак йўли эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 230 681 132 730 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Андижон вилоят ҳокимлиги, Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, “ ’zd v rl ih ” Андижон вилоят бошқармаси, Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси, Андижон вилоятида Ғазначилик хизмати бошқармаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаси, “ ndijоn-f rm” масъулияти чекланган жамияти, “Андижон саноат хаби” масъулияти чекланган жамияти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини 2 ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган ҳамда даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4 613 622 654,6 сўм давлат божи ва Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеконференцалоқа ҳаражати ундирилган, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар томонидан апелляция шикояти келтирилган. Судлов ҳайъатининг 2024 йил 12 декабрдаги ажрими билан иш бўйича иш юритишни ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтказилган ҳамда Андижон туман ҳокимлиги ҳамда “Ипак йўли эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси билан тузилган ижара шартномаси асосида ердан фойдаланиб келаётган “K& ” масъулияти чекланган жамияти, “ ri nt Bri kst n ” масъулияти чекланган жамияти, “R s-R s s” масъулияти чекланган жамияти, “B rtus-Gr u ” масъулияти чекланган жамияти, “ rint R ” масъулияти чекланган жамияти, “ inl n n rg qui m nt” масъулияти чекланган жамияти, “ din Big Building” масъулияти чекланган жамияти, “WEI L I” масъулияти чекланган жамияти, “ ndij n Jinlun Y ngi En rgi ” масъулияти чекланган жамияти, “L ng ing-B r k ” масъулияти чекланган жамияти, “Ti n Ji H ng n gri ultur Hight h” масъулияти чекланган жамияти, “ hin B li” масъулияти чекланган жамиятлари ишга низонинг предметига нисбатан қўшимча жавобгарлар сифатида, Андижон туман ҳокимлигини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгардан 230 681 132 730 сўм компенсация пули ундириш ҳақидаги даъво аризаси рад қилиниб, даъвогардан республика бюджетига 4 613 622 654,6 сўм давлат божи ундириш белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сон қарори 1-бандига асосан “Ипак йўли” ЭИЗни ташкил этиш мақсадида Андижон вилояти Андижон туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 218,8 гектар, шундан 201,23 гектар суғориладиган ер участкалари ер фондининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилганлиги, ушбу қарор 6-банди “в” кичик бандига асосан вилоят ҳокимлигига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишини таъминлаш белгиланганлиги, тоифаси ўзгартирилган ерлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИнинг “Андвилерлойиҳа” бўлинмаси томонидан 230 681 132 730 сўм 3 нобудгарчилик маблағлари ҳисобланганлиги, бироқ жавобгар жорий йилнинг 10 октябрь кунигача тоифаси ўзгарган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари учун ҳисобланган нобудгарчилик маблағларини қопланмаганлиги, Ер кодесининг 87-моддасида нобудгарчиликлар кимлар томонидан қопланиши кўрсатиб ўтилганлиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат божидан озод бўлсада, суд давлат божи ундириб хатога йўл қўйганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тушунтириш беришиб, шикоятда келтирилган важларни такрорлашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги ПҚ-72-сонли қарори ижроси бўйича Андижон вилоят ҳокимининг 2024 йил 4 мартдаги 78-1-0/Q/24-сонли қарори қабул қилинганлигини, мазкур қарорнинг 6-қисмида ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, бой берилган фойда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қопланиши белгиланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 28-моддасига асосан ер участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар ушбу кодексга мувофиқ электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлаши, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаши белгилаб қўйилганлигини, зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарорида белгиланган формулага асосан ҳисобланганлигини, суд қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат божидан озод эканлигини инобатга олмасдан даъвогардан давлат божи ундириб хатога йўл қўйганлиги билдиришиб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, шикоятга нисбатан эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан жавобгарга 218,18 гектар ер майдони ажратиб берилганлигини, шунингдек, ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, бой берилган фойда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишини таъминлаш белгиланганлигини, мазкур қонунга асосан ушбу қарздорлик Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан қоплаб берилиши, ерни олгунга қадар барча зарарлар қопланиб берилиши кераклигини, корхонага нобудгарчилик юзасидан ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаганлигини, ер майдонлари тўлиқ ижарага берилмаганлигини, 80 гектар ер майдони ижарага берилганлигини, қолган қисмидан аввалги ер эагалари фойдаланаётганлигини, етиштирилган хосилларни йиғиб олишлари учун ерлар тўлиқ олинмаганлигини, кадастр ҳужжатлари мавжудлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. 4 Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар “ hin B li” масъулияти чекланган жамияти раҳбари W ng, Yuling тушунтириш бериб, ижара шартномаси асосида 20 гектар ер майдони ажратиб берилганлигини, ерлар ижарага олинган вақтда ҳокимият вакиллари ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини, ерлар тўлиқ саноат зонасига ўтказилганлигини айтишганлигини, шунинг учун инвестиция киритганликларини, низони ўзларига боғлиқ эмас деб ҳисоблашини, Ўзбекистонга инвестиция киритиш, қўшимча ишчи ўринлари яратиш мақсадида келганликларини билдирди. Олдинги суд мажлисларида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари тушунтириш беришиб, жавобгар ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан олганлигини, ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги 230 681 132 730 сўмни ташкил этганлигини, жавобгар томонидан нобудгарчиликнинг ўрни қопланиши кераклигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарорида “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомда жавобгар томонидан етказилган зарарларни қопланиши кўрсатиб ўтилганлигини, жавобгарга ер участкалари тўлиқ ажратиб берилганлигини, ер майдонидан бир вақтниг ўзида икки шахс фойдаланилиши мумкин эмаслигини, аввалги ер эгалари ер майдонларини ихтиёрий равишда топширганлигини, мулкий низолар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги нотариал тасдиқланган аризалари мавжудлигини билдиришиб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоятида Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили тушунтириш бериб, жавобгар бюджетдан маблағ олмаслигини, ижара тўловларидан маблағ олишини, ҳозирда ерлар тўлиқ ижарага берилмаганлиги сабабли вақтинча ойлик иш ҳақларини бюджетдан тўланаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1047-сонли Қарорига асосан Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузурида махсус жамғарма ташкил қилинганлигини, мазкур ер майдонлари давлат эхтиёжлари учун олиб қўйилганлиги учун зарар етказилганлигини, ерларни ижарага бериш юзасидан Кадастр агентлигидан маълумот олиш мумкинлигини билдирган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакили тушунтириш бериб, ерларни олиб қўйиш бўйича маълумоти йўқлигини, жавобгарга бюджетдан маблағлар ажратилмаслигини билдирган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят ҳокимлиги, Андижон туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, “ ’zd v rl ih ” Андижон вилоят бошқармаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган 5 мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаси, “ ndijоn-f rm” масъулияти чекланган жамияти, “Андижон саноат хаби” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган “K& ” масъулияти чекланган жамияти, “ ri nt Bri kst n ” масъулияти чекланган жамияти, “R s-R s s” масъулияти чекланган жамияти, “B rtusGr u ” масъулияти чекланган жамияти, “ rint R ” масъулияти чекланган жамияти, “ inl n n rg qui m nt” масъулияти чекланган жамияти, “ din Big Building” масъулияти чекланган жамияти, “WEI L I” масъулияти чекланган жамияти, “ ndij n Jinlun Y ngi En rgi ” масъулияти чекланган жамияти, “L ng ing-B r k ” масъулияти чекланган жамияти, “Ti n Ji H ng n gri ultur Hight h” масъулияти чекланган жамияти суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят ҳокимлиги, Андижон туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, “ ’zd v rl ih ” Андижон вилоят бошқармаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаси, “ ndijоn-f rm” масъулияти чекланган жамияти, “Андижон саноат хаби” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган “K& ” масъулияти чекланган жамияти, “ ri nt Bri kst n ” масъулияти чекланган жамияти, “R s-R s s” масъулияти чекланган жамияти, “B rtus-Gr u ” масъулияти чекланган жамияти, “ rint R ” масъулияти чекланган жамияти, “ inl n n rg qui m nt” масъулияти чекланган жамияти, “ din Big Building” масъулияти чекланган жамияти, “WEI L I” масъулияти чекланган жамияти, “ ndij n Jinlun Y ngi En rgi ” масъулияти чекланган жамияти, “L ng ing-B r k ” масъулияти чекланган жамияти, “Ti n Ji H ng n gri ultur Hight h” масъулияти чекланган жамияти вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги ПҚ-72-сонли қарори (кейинги матнларда қарор деб юритилади)га асосан Андижон вилояти ҳокимлиги, 6 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг “Ипак йўли эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этиш мақсадида Андижон вилояти, Андижон туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 218,18 гектар, шундан 201,23 гектар суғориладиган ер участкаларини 1-иловага асосан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган. Қарорга кўра, корхонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил қилиб, асосий вазифалари этиб, ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш; маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, “Ипак йўли” ЭИЗ иштирокчилари ўртасида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори даражадаги саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш; вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўринлари яратиш белгиланган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майда “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 258-сонли қарори қабул қилиниб, қарор билан “Ипак йўли эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилиши белгиланган. Шунингдек, Андижон вилоят ҳокимининг 2024 йил 4 мартда 78-1-0-Q/24-сонли қарори қабул қилиниб, “Ипак йўли эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилган. Мазкур қарорларга асосан Андижон вилояти, Андижон тумани, Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви) ҳудудида фаолият юритаётган “Қодирбобо озод замини” фермер хўжалиги, “Махмудшох” фермер хўжалиги, “Нафосатли дала равнақи” фермер хўжалиги, “Нукирдинов Зухриддин ишончи” фермер хўжалиги, “Азизбек” фермер хўжалиги, “Хуршидбек орзуси” фермер хўжалиги, “Абдуманноб зиё ёғдуси” фермер хўжалиги, “Ибрагимов Жасурбек” фермер хўжалиги, “Жахонгир элегант барака” фермер хўжалиги, “Куз меваси” фермер хўжалиги, “Агро пилла” масъулияти чекланган жамияти, “Водий кластер текстил” масъулияти чекланган жамиятларининг жами 218,18 гектар ер майдонлари захирага олиниб, дирекция учун ажратиб берилган. Қарорнинг 6-қисми в) бандига кўра, Андижон вилояти ҳокимлигига ер участкаларини бош режага асосан захирага қайтариш қонунга мувофиқ амалга оширилишини, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини ва Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, бой берилган фойда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон 7 хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишини таъминлаш вазифаси қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (кейинги матнларда Ер кодекси деб юритилади) 41-моддасига кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланади. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 230 681 132 730 сўм қарздорликни ундириш талаби билан келишмайди. Чунки, дирекцияни ташкил этилиши қарорининг 6-қисми в) бандида ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, бой берилган фойда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишини таъминлаш вазифаси белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогар даъво аризасида ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига эмас Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси фойдасига ундиришни сўраганлиги, даъвода ушбу маблағ қарздорлик сифатида қайд этилганлиги, бироқ сўралаётган пул маблағи жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ҳисобланмаслиги асоси билан даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли ва қонуний ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида ва суд мажлисида келтирган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш юзасидан келтирган важлари асосида апелляция шикоятини қаноатлантиришга, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга етарли асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 4 613 622 654,6 сўм давлат божи ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Чунки, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. 8 Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 27-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Мазкур модданинг иккинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3 2, 14 , 20, 21, 221 ва 29-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини ўрнини қоплаш тартибини белгилайди. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги асосидан келиб чиққанлиги сабабли ишни кўриш натижаси юзасидан даъво талаблари рад этилганда ҳам давлат божи ундирилмайди. ИПК 278-моддасининг учинчи қисмига биноан, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги даъвогар Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасидан республика бюджетига 4 613 622 654,6 сўм давлат божи ундириш қисмини чиқариб ташлашни лозим топади. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд ҳаражатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб давлат божи тўловини ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда ИПК 118, 274, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 9 Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги даъвогар Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасидан республика бюджетига 4 613 622 654,6 сўм давлат божи ундириш қисми чиқариб ташлансин. Апелляция инстанцияси суди учун тўланган 41 200 сўм почта харажати Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: А.Мадаминов ҳайъат аъзолари: У.Холиков Ш.Абдухаликов