Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14656 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение H VING BUILDING Ответчик / Подсудимый NE` TL R VODIYSI
Source ID 0937990e-0300-4252-a821-fae561c12a67 Claim ID PDF Hash c6e63d7ec1d272b2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 234-моддаси аролик Кодекси 234 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14656-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 18 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида, Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, даъвогар «H VING BUILDING» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «NE` TL R VODIYSI» масъулияти чекланган жамиятидан 1 502 484 256 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Марғилон туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «H VING BUILDING» масъулияти чекланган жамияти Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июль кунги 4-1001-2512/67993-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб эътироф этилган. Суднинг ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Дўсмуродов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятда тугатиш ишлари олиб бориш жараёнида «H VING BUILDING» масъулияти чекланган жамияти томонидан «NE` TL R VODIYSI» масъулияти чекланган жамиятига 1 502 484 256 сўмлик махсулот етказиб бериш бўйича ҳисобварақ фактура расмийлаштирилганлиги, лекин ушбу фактура бўйича тўлов амалга оширилмаганлиги аниқланган. Даъвогар «H VING BUILDING» масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «NE` TL R VODIYSI» масъулияти чекланган жамиятидан 1 502 484 256 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар судга илтимоснома бериб, унда ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, ишдаги ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 63-банди 3қисмига кўра ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида “Агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим” деб белгиланган. Гарчи даъвогар даъво аризасига тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва шартномани илова қилган бўлсада маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, жумладан ишончнома ва юк хатларини судга тақдим этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бу ҳолатда суд даъвогар даъво талабини исботлаб бермади деб ҳисоблайди. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун қонуний асослар мавжуд эмас. Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад этиб, даъвогардан республика бюджетига 30 049 685,1 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,238,735-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «H VING BUILDING» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 30 049 685,1 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: А.Акбаров