Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12424 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a1b51af3-84eb-4cb1-9b17-0f48229e2faa Claim ID PDF Hash 6e4b6546b4561481... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
шунингдек ИПКнинг 118-моддаси шунингдек ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12424-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 18-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 102795000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 102795000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Тугатиш бошқарувчиси илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса, қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Даъвогар номи” МЧЖ Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 09.07.2025 йил кунги ҳал қилув қарорига асосан, банкрот деб топилган ва Т.Искандаров тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. “Даъвогар номи” МЧЖнинг тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 144-моддасига асосан, қарздорнинг молиявий ҳолати ўрганилганида, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида тузилган шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга 651000000 сўмлик маҳсулотлар пул етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан 548205000 сўм тўланганлиги, қолган 102795000 сўм қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчисининг ушбу қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 102795000 сўмни ташкил қилган. Қарздорнинг банк ҳисоб-рақамларидаги пул маблағлари айланмалари ўрганилганида, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 102795000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан, республика бюджетига 2055900 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437-моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 102795000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2055900 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова