← Назад
Решение #2831389 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2945-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 18 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъвогар- “Bizn sni riv jl ntirish b nki” АТБ манфаатида жавобгар- “ ub r k nim
vl dl ri” оилавий корхонасидан муддати ўтган 895 232 сўм кредит асосий қарз,
муддати ўтмаган 99 104 768 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 6 500 000 сўм
кредит фоиз, жами 106 500 000 сўм кредит қарздорликларни ундириш ҳақидаги
даъво аризасини, даъвогар банк вакили- У.Мирзаев (ваколатнома асосида)
иштирокида, жавобгар иширокисиз, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “Bizn sni riv jl ntirish b nki” АТБ
(матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ ub r k nim vl dl ri” оилавий корхонаси (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)дан муддати ўтган 895 232 сўм кредит асосий
қарз, муддати ўтмаган 99 104 768 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 6 500 000
сўм кредит фоиз, жами 106 500 000 сўм кредит қарздорликларни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар банк вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар билан 2024 йил 26 март санасида
№71-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга шлакаблок
ишлаб чиқариш учун ускуна сотиб олиш мақсадида 100 000 000 сўм миқдорида
пул маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари
бўйича лозим даражада тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида кредит
қарздорлик хосил бўлганлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да,
суд мажлисида иштирок этмади ва ўзининг эътирозларини судга тақдим қилмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар иштирокисиз, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар банк вакилининг тушунтиришини, кўрсатмаларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2024 йил 26 март санасида №71-сонли шлакаблок ишлаб чиқариш учун
ускуна сотиб олиш мақсадида кредит шартномаси (бундан буён матнда
“шартнома” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартноманинг шарти бўйича даъвогар томонидан шлакаблок ишлаб
чиқариш учун ускуна сотиб олиш мақсадида 100 000 000 сўм миқдорида, 84 ой
муддатга, имтиёзли даври 24 ой, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан
жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, жавобгар эса кредит тани ва
фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Даъвогар жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва фоизларидан бўлган
қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини муддатидан олдин
ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳақида талабнома
юборилган. Лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4 ва 4.2.1-бандларига
асосан, жавобгар кредит тани ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг
ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 5.1.1-5.1.7-бандларида банкнинг ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб,
унга кўра, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса бутун кредит ёки унинг
бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга
қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқи берилган.
Мазкур шартноманинг 5.1.1, 5.1.3-бандларига асосан, қарз олувчи шартнома
бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, кредитни мақсадсиз
ишлатганида, молиявий аҳволи ёмонлашганида, берилган кредитни ва
ҳисобланган фоизлари билан бирга қарз берувчи муддатидан олдин қайтариб
олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Тўлов жадвали бўйича жавобгар кредит танидан ва фоизидан бўлган
қарздорлигини тўлаши керак бўлсада, бироқ жавобгар тўловни амалга оширмаган,
бунинг натижасида 2025 йил 17 ноябрь ҳолатига муддати ўтган 895 232 сўм
кредит асосий қарз, муддати ўтган 6 500 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман
(бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз
олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат
кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш
мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича
фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги
натижасида қарздорлик келиб чиққан.
Мазкур ҳолатлар даъвогар банк вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмаси, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, кредит шартномаси ва тўлов жадвали
ҳамда банк маълумоти билан ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, уни тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
муддати ўтган 895 232 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтмаган 99 104 768 сўм
кредит асосий қарз, муддати ўтган 6 500 000 сўм кредит фоиз ҳамда 41 200 сўм
почта харажати, республика бюджетига 2 130 000 сўм давлат божини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 263, 293, 326, 736, 738,
744-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, Олий суди
пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “ ub r k nim vl dl ri” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар“Bizn sni riv jl ntirish b nki” АТБ фойдасига муддати ўтган 895 232 сўм кредит
асосий қарз, муддати ўтмаган 99 104 768 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган
6 500 000 сўм кредит фоиз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “ ub r k nim
vl dl ri” оилавий корхонаси ҳисобидан
республика бюджетига 2 130 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш)
мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев
4-1705-2501/2945-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 18 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъвогар- “Bizn sni riv jl ntirish b nki” АТБ манфаатида жавобгар- “ ub r k nim
vl dl ri” оилавий корхонасидан муддати ўтган 895 232 сўм кредит асосий қарз,
муддати ўтмаган 99 104 768 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 6 500 000 сўм
кредит фоиз, жами 106 500 000 сўм кредит қарздорликларни ундириш ҳақидаги
даъво аризасини, даъвогар банк вакили- У.Мирзаев (ваколатнома асосида)
иштирокида, жавобгар иширокисиз, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
ФКнинг 263, 293, 326, 736, 738, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179,
186-моддаларини, Олий суди пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “ ub r k nim vl dl ri” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар“Bizn sni riv jl ntirish b nki” АТБ фойдасига муддати ўтган 895 232 сўм кредит
асосий қарз, муддати ўтмаган 99 104 768 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган
6 500 000 сўм кредит фоиз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “ ub r k nim
vl dl ri” оилавий корхонаси ҳисобидан
республика бюджетига 2 130 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш)
мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев