← Назад
Решение #2831391 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
24 237 символов
4-1904-2504/6500-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили
иштирокисиз, даъвогар вакили *** (01.06.2025 йилдаги 01-01/50-сонли
ишончнома асосида) ва жавобгар вакили *** (09.12.2025 йилдаги №5сонли ишончнома ID карта асосида) ҳамда учинчи шахс Сурхондарё вилоят
солиқ бошқармаси вакили *** (18.12.2025 йилдаги 35-107502-сонли ишончнома
ва ID карта асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” акциядорлик
жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 120 462 723 сўм асосий қарз ва 60 231 361 сўм пеняни ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа
режими орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “***”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Сотувчи” деб
юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” ёки “Сотиб олувчи” деб юритилади) ҳисобидан 120 462 723 сўм
асосий қарз ва 60 231 361 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг 03.11.2025 йилдаги ажрими билан 4-1904-2504/6500-сонли
иқтисодий иш судья Т.Р.Жаббаровнинг иш юритувига қабул қилинган.
Суднинг 09.12.2025 йилдаги ажрими билан 4-1904-2504/6500-сонли
иқтисодий иш бўйича Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси жавобгар
тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ даъво
аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига асосан ишни Палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўзининг суддаги
тушунтиришида, даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан
жавобгар ўртасида 21.02.2022 йилда №04-сонли жами қиймати 1 197
187 822,35 сўм бўлган “Асбоб ва ускуналарни сотиш шартномаси” тузилганини,
тарафлар ўртасида 06.09.2024 йилда мазкур шартномага ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақидаги 1-сонли келишув тузилиб, келишувнинг 1бандига кўра, тарафлар мазкур келишув имзоланган кунга қадар шартнома
тўлов графиги бўйича “Сотиб олувчи” “Сотувчи”га 661 797 909 сўм
берганлигини, бунинг натижасида тўлов графиги бўйича “Сотиб олувчи”нинг
“Сотувчи”дан 83 068 096 сўм муддати ўтган шартнома умумий суммасига
нисбатан эса жами 535 389 913 сўм қарздорлиги қолганлиги тан
олинганлигини, келишувнинг 2-бандига асосан тарафлар шартномада
белгиланган тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддатини бир йилга
узайтириб, шартноманинг 1.1-банди билан тасдиқланган 2-иловадаги тўлов
графиги ўзгартирилганини, унга кўра шартнома умумий суммасига нисбатан
тўланмасдан қолган 535 389 913 сўм қарздорликни 2027 йилнинг декабрь ойига
қадар бўлиб тўлашга келишилганини, жавобгар томонидан 13.08.2025 йилдаги
№61-сонли банк тўлов ҳужжатига асосан тўланган 35 000 000 сўм ҳамда
14.08.2025 йилдаги №62-сонли банк тўлов ҳужжатига асосан тўланган 50
000 000 сўм пул маблағлари Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг ҳал
қилув қарорига асосан бошқа қарздорлиги учун тўлов қилинганлигини, бундан
ташқари жавобгар ўзлари билан келишмасдан 261 000 000 сўм пул
маблағларини ўзларининг Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси олдидаги
солиқ қарздорлиги учун ўтказиб берганлигини, бироқ шартномада тўлов
пулларини даъвогарнинг банкдаги ҳисоб-рақамига тўлашга келишилганлигини,
жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар мавжуд қарздорлик суммаси тўлаб
берилмаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили *** ўзининг суддаги
тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризасини тан олмасдан, жавобгар
томонидан 13.08.2025 йилдаги №61-сонли банк тўлов ҳужжатига асосан 35 000
000 сўм ҳамда 14.08.2025 йилдаги №62-сонли банк тўлов
ҳужжатига асосан 50 000 000 сўм пул маблағлари 21.02.2022 йилдаги 4-сон
билан тузилган шартнома асосида асбоб ускуналарни сотиб олиш учун тўлов
мақсади билан ўтказиб берилганини, бундан ташқари, 23.10.2025 йилдаги
226473-сонли
тўлов
ҳужжатига
асосан
200 000 000
сўм
ҳамда
26.11.2025 йилдаги 7078-сонли тўлов ҳужжатига асосан 61 000 000 сўм пул
маблағлари даъвогарнинг солиқ органи олдидаги қарздорлигини қоплаш учун
ўтказиб берилганини, ҳозирги кунда даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд
эмаслигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили *** ўзининг суддаги
тушунтиришида, жавобгар томонидан 23.10.2025 йилдаги
226473-сонли тўлов ҳужжатига асосан ўтказилган 200 000 000 сўм ҳамда
26.11.2025 йилдаги 7078-сонли тўлов ҳужжатига асосан ўтказилган
61 000 000 сўм пул маблағлари даъвогарнинг қўшилган қиймат солиқ
қарздорлигига ўтказилганини, бундан даъвогарнинг ҳабари бўлганини ва
даъвогар томонидан ҳеч қандай эътироз билдирилмаганини билдириб, ишни
қонуний ҳал этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади,
420-моддасининг биринчи қисмига кўра эса олди-сотди шартномасида сотувчи
товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман
тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб
олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада
бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига
мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2022 йил 21 февралда №04-сонли “Асбоб ва ускуналарни сотиш
шартномаси” (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли қарори талабидн келиб
чиқиб, “Сотувчи” томонидан “***” МЧЖ баҳоловчи ташкилоти томонидан
“Асбоб ва ускуналар”нинг баҳоланганлиги ва жамиятнинг олий органи
томонидан тегишли қарорлар асосида “Сотувчи” “***” акциядорлик жамияти
томонидан ўзига қарашли бўлган Бандихон тумани, “Чинор” маҳалласида
жойлашган “Пахтакор” пахта тайёрлаш масканларига тегишли асбоб
ускуналарни мулкий мажмуа сифатида (1-иловага мувофиқ) “Сотиб олувчи”га
мулк қилиб топшириши (сотиши), “Сотиб олувчи” эса ушбу “Асбоб ва
ускуналар”ни қабул қилиб олиши ва мазкур шартномада кўрсатилган “Асбоб ва
ускуналар”нинг баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда (2-иловага
мувофиқ) “Сотувчи”га бозор қийматини тўлаш мажбуриятини олишган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан “Сотувчи” томонидан баҳолатилган
“Асбоб ва ускуналар”ни “***” МЧЖнинг баҳолаш хулосасига кўра “***”
акциядорлик жамиятига қарашли бўлган “Пахтакор” пахтани қабул қилиш
масканини асбоб ускуналари
баҳоланган қиймати 1 041 032 889 сўм
қўшилган қиймат солиқ (ҚҚС) 156 154 933,35 сўм, жами
1 197 187 822,35 сўмни ташкил қилади.
Шартномага асосан даъвогар томонидан 21.02.2022 йилдаги “Асбоб ва
ускуналар”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 1 дона пахтакор
тарози баҳоланган қиймати 7 500 000 сўм, 1 дона пахтакор ёмкост 4,5 тн
баҳоланган қиймати 11 840 000 сўм, 5 дона пахтакор транспортёр ҳар хил
баҳоланган қиймати 308 125 000 сўм, 1 дона пахтакор транспортёр яроқсиз
баҳоланган қиймати 15 406 250 сўм, 5 дона пахтакор перегружатель ХПП
баҳоланган қиймати 316 625 000 сўм, 1 дона пахтакор разборшик РБХ
баҳоланган қиймати 82 250 000 сўм, 1 дона пахтакор вентилятор УВЦ
баҳоланган қиймати 8 287 500 сўм, 1 дона пахтакор ёмкост 1,5 тн баҳоланган
қиймати 11 987 857 сўм, 1 дона пахтакор КЛП-630 конвер яроқсиз баҳоланган
қиймати 13 011 282 сўм, 2 дона насос баҳоланган қиймати 4 800 000 сўм, 2 дона
ойбек перегружатель ПЛ баҳоланган қиймати 126 650 000 сўм, 2 дона ойбек
транспортёр ТЛХ-18 баҳоланган қиймати 123 250 000 сўм ва 1 дона ойбек атсос
баҳоланган қиймати 11 050 000 сўм, жами 1 041 032 889 сўмлик асбоб ва
ускуналар жавобгарга топширилган ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 06.09.2024 йилда “2022 йил 21
февралда №04-сонли асбоб ва ускуналарни сотиш шартномасига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 1-сонли келишув тузилган.
Ушбу келишувнинг 1-бандига кўра, тарафлар мазкур келишув имзоланган
кунга қадар шартнома тўлов графиги бўйича “Сотиб олувчи” “Сотувчи”га
661 797 909 сўм берганлигини, бунинг натижасида тўлов графиги бўйича
“Сотиб олувчи”нинг “Сотувчи”дан 83 068 096 сўм муддати ўтган шартнома
умумий суммасига нисбатан эса жами 535 389 913 сўм қарздорлиги қолганлиги
тан олинган ҳамда мазкур келишувнинг 2-бандига асосан тарафлар шартномада
белгиланган тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддатини бир йилга
узайтириб, шартноманинг 1.1-банди билан тасдиқланган 2-иловадаги тўлов
графиги ўзгартирилганини, унга кўра шартнома умумий суммасига нисбатан
тўланмасдан қолган 535 389 913 сўм қарздорликни 2027 йилнинг декабрь ойига
қадар бўлиб тўлашга келишилган.
Шу боис, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
2024 йилнинг декабрь ойидан 2025 йилнинг 6 сентябрь кунига қадар бўлган
120 462 723 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Бироқ, ишдаги ҳужжатлар ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича даъво
аризада ундирилиши сўралган 120 462 723 сўм асосий қарздорликнинг
жавобгар томонидан 13.08.2025 йилдаги №61-сонли банк тўлов ҳужжатига
асосан 35 000 000 сўми ҳамда 14.08.2025 йилдаги №62-сонли банк тўлов
ҳужжатига асосан 50 000 000 сўми, жами 85 000 000 сўм пул маблағлари
21.02.2022 йилдаги 4-сон билан тузилган шартнома асосида асбоб ускуналарни
сотиб олиш мақсади билан ўтказиб берилганлиги аниқланди.
Палата даъвогар манфаатини кўзлаб судга 2025 йил 2 октябрь куни даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 120 462 723 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат
қилишидан олдин жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилганлиги
ҳолатларига аниқлик киритилмасдан ҳамда жавобгар томонидан ихтиёрий
тўланган қарздорлик суммаси чегириб ташланмасдан, тўланган асосий
қарздорлик суммаси қўшилган ҳолда судга 120 462 723 сўм асосий қарздорлик
суммасини ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган.
Шу сабабли, суд даъво аризасида ундирилиши сўралган 120 462 723 сўм
асосий қарздорлик суммасининг жавобгар томонидан ушбу асосий
қарздорликнинг жами 85 000 000 сўм қисми даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилгунига қадар, яъни 13.08.2025 йилда ҳамда 14.08.2025
йилда ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг 35 462
723 сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини асосли деб
ҳисоблаб уни қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган 85 000 000 сўм
асосий қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб топиб, уни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
60 231 361 сўм пеняни ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида 21.02.2022 йилда тузилган №04-сонли “Асбоб ва
ускуналарни сотиш шартномаси”нинг 6.2-бандида, “Сотиб олувчи” шартнома
шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда “Сотувчи”га
кесиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи
миқдорида пеня тўланиши, аммо пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият
суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигига келишилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 06.09.2024 йилда “2022 йил 21
февралда №04-сонли асбоб ва ускуналарни сотиш шартномасига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги тузилган 1-сонли келишувнинг 3-бандида,
“Сотиб олувчи” шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда “Сотувчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўланишига келишилган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги
низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган 120 462 723 сўм
асосий қарздорлик суммаси 2024 йилнинг декабрь ойи учун 13 384 747 сўмнинг
0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни ташкил қилиб,
53 539х269=14 401 991 сўмни, 2025 йилнинг январь ойи учун 13 384 747
сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни ташкил
қилиб, 53 539х238=12 742 282 сўмни, 2025 йилнинг февраль ойи учун
13 384 747 сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни
ташкил қилиб, 53 539х210=11 243 190 сўмни, 2025 йилнинг март ойи учун
13 384 747 сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни
ташкил қилиб, 53 539х180=9 637 020 сўмни, 2025 йилнинг апрель ойи учун
13 384 747 сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни
ташкил қилиб, 53 539х150=8 030 850 сўмни, 2025 йилнинг май ойи учун
13 384 747 сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни
ташкил қилиб, 53 539х119=6 371 141 сўмни, 2025 йилнинг июнь ойи учун
13 384 747 сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни
ташкил қилиб, 53 539х89=4 764 971 сўмни, 2025 йилнинг июль ойи учун
13 384 747 сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни
ташкил қилиб, 53 539х58=3 105 262 сўмни ва 2025 йилнинг август ойи учун
13 384 747 сўмнинг 0,4 фоизи кўпайтирилганида, 1 кунлик пеня 53 539 сўмни
ташкил қилиб, 53 539х27=1 445 553 сўмни, жами 71 742 260 сўм пеня
ҳисобланган бўлсада, бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳамда унга
қўшимча равишда тузилган келишув шартларига кўра пеня миқдори
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилгани сабабли,
даъво аризасида 60 231 361 сўм пеня ундириш сўралган.
Бироқ, суд муҳокамасида даъво аризасида ундирилиши сўралган
120 462 723 сўм асосий қарздорликнинг 35 462 723 сўм қисми асосли деб,
қолган 85 000 000 сўм қисми асоссиз деб топилган.
Шу сабабли суд, даъвогар томонидан билдирилган пеня ундириш
талабининг 12 766 850 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, пеня ундириш
талабининг қолган 47 464 781 сўм қисмини асоссиз деб топишни, пеня
миқдорини белгилашда жавобгар ва даъвогар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик
муносабатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, пеня
миқдорини камайтиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
2 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисми
қаноатлантирилишини рад этишни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни
исботлаши керак.
Шунингдек, суд жавобгар вакилининг 23.10.2025 йилдаги 226473-сонли
тўлов ҳужжатига асосан 200 000 000 сўм ҳамда 26.11.2025 йилдаги 7078-сонли
тўлов ҳужжатига асосан 61 000 000 сўм тўлаб берилганини, ҳозирги кунда
даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, жавобгар вакили томонидан судга тақдим этилган 23.10.2025
йилдаги 226473-сонли тўлов ҳужжатига асосан ўтказилган 200 000 000
сўм ҳамда 26.11.2025 йилдаги 7078-сонли тўлов ҳужжатига асосан ўтказилган
61 000 000 сўм пул маблағлари даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамига эмас,
балки мажбурий ижро бюроси Қизириқ туман бўлими ҳамда Бандихон туман
бўлимлари томонидан ундириб олиниб, давлат бюджетига ўтказиб берилган.
Ваҳоланки, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 21 февралда
тузилган №04-сонли “Асбоб ва ускуналарни сотиш шартномаси”нинг
2.4-бандида, “Асбоб ва ускуналар”нинг баҳоси “Сотувчи”нинг банкдаги ҳисоб
варағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Бундан ташқари, шартнома бўйича тўлов суммаларини даъвогарнинг
солиқ органи олдидаги қарздорлигини қоплаш учун ўтказиб бериш юзасидан
тарафлар ўртасида бирон-бир оғзаки ёки ёзма келишувлар мавжууд эмас.
Шу сабабли суд, жавобгар вакилининг мазкур важларини асоссиз деб
ҳисоблаб, уни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар
қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъво аризасида ундирилиши сўралган 120 462 723 сўм
асосий қарздорлик суммасининг 35 462 723 сўмини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 35 462 723 сўм асосий
қарздорликни ундиришни, даъвогар томонидан асосий қарз ундириш
талабининг 85 000 000 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек даъво аризасининг
60 231 361 сўм пеня ундириш талабининг 12 766 580 сўм пеня ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, пеня ундириш талабини
47 464 781 сўм қисмини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этишни,
даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 964 586,06 сўм давлат божини ундиришни,
қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича эса даъвогардан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 2 649 295,62 сўм давлат божини ундиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, иш видеоконференцалоқа режими орқали
ўтказилганлигини инобатга олиб, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 103 000 видеоконференцалоқа харажати ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55,138-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
8,234,263,333,386,420-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 68,118,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“***” акциядорлик
жамияти фойдасига 35 462 723 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси бюджетига:
- Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 964 586,06
сўм давлат божи;
- Даъвогар “***” акциядорлик жамияти ҳисобидан 2 649 295,62 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров