Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11116 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d3c82495-5619-48d0-a3fd-692b0b9398b3 Claim ID PDF Hash b94437954135209c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/11116-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 18 декабрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар аанинг жавобгар бб ҳисобидан 1 421 586 865,85 сўм асосий қарз, 174 537 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси У.Аббасов, жавобгар вакили А.Юлдашев (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: аа (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар бб (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан 1 421 586 865,85 сўм асосий қарз, 174 537 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб, даъво аризаси киритилган сўнг жавобгар томонидан қисман тўловлар тўлаб берилганлигини, хозирда 36 798 566,35 сўм қарздорлик қолганлигини, шунингдек давлат божини ҳам даъвогарга юкланишига эътирозлари йўқлигини, жавобгар билан келишганлигини, бундан ташқари пеняни ундирмасликни, воз кечганлигини маълум қилиб, даъвони қолган суммага қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвога эътироз билдириб, даъвогар қисман сифатсиз маҳсулот етказиб берганлигини, шунга кўра қолган қарзларини тез кунлар ичида тўлашлигини, пеня ва давлат божи юзасидан келишиб олишганлигини, даъвогар тўлайдиган бўлганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишнги сўради. Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрини эшиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 майда 1-сонли маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаси имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олган, жавобгар эса даъвогарга маҳсулот хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгарга махсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар маҳсулот ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 1 421 586 865,85 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир. Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан қарздорлик қисман қоплаб берилганлиги, хозирда қарздорлик 36 798 566,35 сўм қолганлиги аниқланиб, ушбу холат даъвогарнинг 2025 йил 18 декабрдаги маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини 36 798 566,35 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво аризасида 174 537 000 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда жавобгар ва даъвогарнинг манфаатларини, қарздорликнинг тўланганлигини инобатга олиб, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини даъвогар ва жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ҳамда даъвогардан бюджетга 31 922 477,31 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 168, 170 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: аанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АА фойдасига жавобгар ббдан 36 798 566,35 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. ББдан бюджетга 31 922 477,31 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, қонуний кучга киргандан сўнг олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. 3 Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 4