Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8395 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d4a8fce2-f4f6-41d5-a7fd-b869af69c753 Claim ID PDF Hash 3045c7c311c543d4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФК 736-моддаси ФК 736 law
онунинг 26-моддаси онунинг 26 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
га асосан ФК 280-моддаси га асосан ФК 280 law
онуни 39-моддаси онуни 39 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жами 396 469 288,36 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 6 майдаги 5-007/262-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (таъсисчи, 2025 йил 18 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит фоизидан 42 643 260.96 сўм, муддатли кредит фоизидан 3 826 027,40 сўм, муддати келмаган кредит танидан 350 000 000,0 сўм жами 396 469 288,36 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, судга даъво ариза киритилганидан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини, кредит шартномасида қарз олувчи ҳар қандай ҳолатдаги қарздорликка йўл қўйганда банк кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳақида судга даъво аризаси киритишга ҳақли эканлиги белгиланганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам муддати ўтган қарздорликка йўл қўйганлигини тан олиб, қарздорликни тез кунларда тўлаб қўйишларини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Даъво аризада палата ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. 2 Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2025 йил 26 май куни 128-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар жавобгарга жамият эхтиёжларига маҳсулот сотиб олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 28,8 фоиз устама тўлаш шарти билан 350 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олганлар. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли **** бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга 350 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, сурункали равишда тўловларни амалга оширишни кечиктириб, 2025 йил 20 ноябрь куни ҳолатига кредит фоизидан 46 469 288,36 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 26 май куни юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 744-моддасининг учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФК 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Суд даъвонинг жавобгардан 46 469 288,36 сўм кредит фоизи қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги кредит шартномаси, даъвогар тақдим этган ҳисоб-китоб маълумотномаси, тарафларнинг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундан ташқари, даъво талабида 350 000 000 сўм кредит асосий қарзини муддатидан олдин ундириш талаби билдирилган. 3 ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Кредит шартномаларининг 4.3.3-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбурияти бажарилмаган тақдирда, банк фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли эканлиги белгиланган. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда жавобгар кредит шартномаси тўлов графигига риоя қилмасдан, шартномада белгиланган мажбуриятларни лозим даражада бажармай муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Шартномада кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш бўйича алоҳида келишув мавжуд. Шу боис, суд даъвонинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш талаби билдирилган. Кредит шартномаси таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2025 йил 27 майда нотариал тасдиқланган тарзда тузилган ипотека (гаров) шартномасига асосан жавобгарга тегишли **** жойлашган, умумий ер майдони 4000,0 кв.м, умумий майдони 841,0 кв.м, қурилиш ости майдони 841,0 кв.мни, умумий фойдали майдони 791,0 кв.м.дан иборат бўлган, кадастр рақами **** бўлган **** нотурар бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги, ФКнинг 280-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши белгиланган. ФКнинг 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш 4 қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қарори 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги қайд этилган. Суд қайд этилганларга асосланиб, даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан кредит фоизларини қайтариш бўйича шартнома шартларига риоя қилинмаган. Юқоридагиларга асосан, суд ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида гаров мулкининг бошланғич реализация баҳосини ўзаро баҳолаш далолатнмоасига асосан белгилаб бериш сўралган. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 39-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошида суднинг ундирувни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорида гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи кўрсатилиши, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд томонидан белгиланиши кўрсатилган. Мазкур гаров мулкининг баҳоси тарафлар ўртасида 2025 йил 21 майда тузилган баҳолаш келишув далолатномасига асосан 437 500 000 сўмга баҳоланган. Суд жараёнларида тарафлар ўртасида гаров мулкининг баҳоси бўйича низо келиб чиқмаган. Мазкур ҳолатда суд, гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш нархини гаров шартномасига асосан келишув далолатномасида баҳоланган нархда, яъни 437 500 000 сўм этиб белгилашни лозим топди. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 46 469 288,36 сўм фоиз, 350 000 000 сўм асосий қарз ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли **** нотурар бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни, гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш нархини 437 500 000 сўм этиб белгилашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ 412 000 сўм)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланиб, даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. 5 Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли деб топилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 7 929 385,76 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик тижорат банки фойдасига 350 000 000 сўм асосий қарз, 46 469 288,36 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати, жами 396 510 488,36 сўм ундирилсин. Ундирув 2025 йил 27 май кунги нотариал тасдиқланган ипотека (гаров) шартномасига асосан **** масъулияти чекланган жамиятига тегишли **** жойлашган, умумий ер майдони 4000,0 кв.м, умумий майдони 841,0 кв.м, қурилиш ости майдони 841,0 кв.мни, умумий фойдали майдони 791,0 кв.м.дан иборат, кадастр рақами **** бўлган **** нотурар бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Гаров мулкининг реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи 437 500 000 сўм этиб белгилансин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 7 929 385,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****