← Назад
Решение #2831423 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/5973-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
Х.Жамолиддинов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Қ.Ходжаевнинг раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “
” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
хорижий корхонасининг жавобгар “Sss” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 332 577 280 сўм асосий қарз ва 166 288 640 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 27 августдаги қароридан норози бўлиб,
жавобгар “Sss” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш
шикоятини, даъвогар вакили А.Хурсанов (ишончнома асосида), жавобгар
раҳбари Ш.Эрназаров ва унинг вакиллари Д.Махмудова, Л.Васиев(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, суднинг биносида, видеоконференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “
” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий
корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Sss” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 332 577 280 сўм асосий қарз ва
166 288 640 сўм пеня ундиришни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 332 577 280 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм
пеня, 9 977 319 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилиши
белгиланган.
1
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар кассация
шикояти бериб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 27 августдаги қарори билан жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур қарорлардан норози бўлиб жавобгар тафтиш шикояти бериб,
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 27 августдаги қарорини бекор қилиб,
даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234, 236-моддаси талабларига кўра,
даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан,
махсулотлар етказиб берилганлиги, шартномада маҳсулотни ўрнатиб, ишлатиб
бериш мажбурияти ҳам мавжудлиги, бироқ, шу кунга қадар даъвогар
томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятлар бажармасдан келинганлиги,
даъвогарга бир неча маротаба ўрнатиб, ишлатиб бериш бўйича сўров хати
ҳамда талабномалар юборилганлигини, бироқ мазкур мурожаатларга даъвогар
томонидан муносабат билдирмасдан шартнома шартларини қўпол равишда
бузилганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 31 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг тафтиш
шикояти иш юритишга қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 19 ноябрдаги
06-10/25-47123-сонли хатига мувофиқ, мазкур иш тафтиш тартибида кўриб
чиқиш учун Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
ўтказилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 1 декабрдаги ажрими билан тафтиш шикояти иш
юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ва вакиллари тафтиш шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб ҳамда уни қўллаб-қувватлаб, биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарори ҳамда кассация инстанциясининг қарорини
бекор қилишни, шикоятни қаноатлантириш бўйича янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили шартнома шартларига кўра махсулотни
етказиб берилиши керак эканлиги, улар маҳсулот пулини тўлаб бериши лозим
эканлиги, бироқ, пулларни тўлаб беришмагандан сўнг уни ундириш учун судга
берилганлиги,
шартнома
шартларида
маҳсулотни
ўрнатиб
бериш
мажбуриятини олмаганлиги, улар келтираётган шартнома бандлари даъвогар
томонидан маҳсулотни ўрнатиб, ишлатиб берганидан сўнг юзага келадиган
кафолатлар ҳисобланиши, шунингдек, етказиб берилган маҳсулотни носоз
2
эканлиги ҳақида ҳужжатлар ҳам мавжуд эмаслигини билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчиларнинг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ва кассация инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш хужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 18 декабрь куни
231218-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб,
унга мувофиқ даъвогар жавобгарга икки дона умумий қиймати 332 577 280 сўм
бўлган электромобилларни қувватлаш қурилмасини етказиб бериши, жавобгар
эса етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг умумий қиймати 332 577 280 сўм деб белгиланган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил
8 январь кунги 011-сонли счёт фактурага асосан шартнома спецификациясида
кўрсатилган маҳсулотлар етказиб берилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар қиймати тўлаб
берилмаган.
Жавобгар даъвогарга 2024 йил 21 июнда қарздорликни 2024 йил
1 октябрга қадар тўлаб бериши ҳақида кафолат хати берган.
Бироқ, қарздорлик тўлаб берилмаган. Натижада даъвогар судга мурожаат
қилиб, мавжуд қарздорликни ундиришни сўраган.
ФКнинг 234-моддасида мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш
асослари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб
олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
3
Даъвогар жавобгарга 2024 йил 08 январь кунги 011-сонли ҳисоб-варақ
фактурага асосан 2 (икки) дона “Зарядное устройство G / D , 120 кВт с
двумя разъемами” қиймати ҚҚС билан 332 577 280 сўмлик маҳсулотларни
етказиб берган, бироқ, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун
тўловларни амалга оширмай келган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд бўлган ишонч қоғозлари, ҳисобвароқфактуралар ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан
ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантириш
ҳақида асосли тўхтамга келган. Кассация инстанцияси эса биринчи инстанция
судининг тўхтами билан келишган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, етказиб
берилган маҳсулот учун тўловлар кечиктирилган ҳолатларда қарздорлик
миқдорининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,5 фоиз миқдорида, бироқ
кечиктирилган миқдорнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши
белгиланган.
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленуми
“Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг
4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг
мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган
пеняни 25 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Кассация инстанция суди биринчи инстанция судининг тўхтами билан
келишган.
Тафтиш инстанция суди қуйи инстанция судларининг тўхтами тўғри
бўлган деб ҳисоблайди ва қуйидагиларга кўра шикоятда келтирилган важларга
қўшилмасликни лозим топди:
-тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида сотувчи ўзи
ишлаб чиқарган маҳсулотни шартноманинг спецификациясида кўрсатилган
миқдор ва нархда етказиб бериш, сотиб олувчи маҳсулот нархини тўлаш
мажбуриятини олган;
-ишга тушириб бериш нархи махсулот спецификациясида алоҳида
кўрсатилмаган;
-шартномада ўрнатиб бериш назарда тутилмаган, шартноманинг
3.2-бандида ишга тушириб бериш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра,
ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
4
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ҳамда кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, жавобгардан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни, жавобгар томонидан тўланган
4 989 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм суд почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 324, 3244, 3246, 3247 ва
3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 27 августдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“Sss” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“Sss” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 4 989 000 сўм
давлат божи, 41200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“Sss” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) қилиниши
мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
ҳайъат аъзолари
М.Мухиддинов
А.Иномов
5