← Назад
Решение #2831444 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 324 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2402/2810-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – А. Имомов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – М. Умаров
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья - Н. Юсупов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси
Н.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва С.Умарлиевдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодиров котиблигида Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “ s
Int rn ti n l
xtil ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “ ’l t” фермер хўжалигидан 47 226 086 сўм асосий қарз,
2 798 355 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий иш юзасидан Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
30 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 25 июндаги қарори
устидан жавобгар “ ’l t” фермер хўжалиги томонидан берилган тафтиш
тартибидаги шикояти асосида ишни даъвогар вакили С.Бекитаев (2024 йил 3
мартдаги 57-сонли ордер асосида), жавобгар вакили П.Абдубанопов (2025 йил
26 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида), З.Бўтабоев (2025 йил 22 ноябрдаги
69-сонли ордер асосида)ларнинг иштирокида, Андижон вилоят суди биносида,
очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида (даъвогарнинг шахсий
копьютери орқали) кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) s Int rn ti n l
xtil ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ’l t”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
47 226 086 сўм асосий қарз, 2 798 355 сўм пеня ундиришни сўраган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 30 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 47 226 086 сўм асосий қарз, 37 500 сўм почта харажати
ундирилиши кўрсатилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 25 июндаги қарори билан кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилган.
2
Жавобгар мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, тафтиш тартибидаги
шикояти билан мурожаат қилиб, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил
25 июндаги қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраб, унга асос
сифатида тарафлар ўртасида шартнома тузилганлиги, жавобгар даъвогарга 94,5
тонна пахта хом ашёси етказиб берилганлиги, аммо даъвогар 4510 кг. пахта хом
ашёсини ҳисобдан чиқарилганлиги, улар томонидан топширилган пахта хом
ашёлари “Агроплатформа” электрон баъзасида, пахта қабул қилиш
пункитининг киришларни қайд этиш китобида ҳамда пахта хом ашёсининг
намлиги ва ифлослигини аниқлаш учун ўтказиладиган лабаратория қайд этиш
китобларида ўз аксини топганлигини, суд томонидан ушбу платформа ва
китобларни ўрганиш чоралари кўрилмаганлигини, даъвогарга топширилган
ҳозирда низога сабаб бўлаётган 4 510 кг пахта хомашёси ҳақиқатда
топширилганлигини инобатга олишни сўраган.
Иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил
21 ноябрдаги 01-19/325-14825-сонли хатига асосан Андижон вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси кўриб чиқиш
учун ўтказилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвогарга топширилган ҳозирда
низога сабаб бўлаётган 4 510 кг пахта хомашёси ҳақиқатан топширилганлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни ва қуйи инстанция суди қарорларини
бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларниг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида пахта
хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича иш
ҳужжатларини 1 жилд 9-10 варағида 99-сонли ҳамда 119-122 варағида 99-сонли
(туман қишлоқ бўлими рўйхатга олинган) фьючерс шартномалари тузилган.
Шартномалар судлов ҳайъати томонидан ўрганилганда, жавобгар
(“Маҳсулот етказиб берувчи”) 2023 йил ҳосили учун 94,1 тонна пахта хом
ашёсини ҳосил йилининг 25 декабрь санасигача топшириш (келишилган ҳолда
етказиб бериш), даъвогар (“Буюртмачи”) эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиш
ҳамда мазкур шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда уларнинг ҳақини
тўлаш (маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштириш) мажбуриятини
олган. Шартномалардаги шартлар ва тарафларнинг мажбуриятлари бир ҳил
эканлигини инобатга олишни лозим топди.
Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, “Буюртмачи”, “Маҳсулот етказиб
берувчи”га экиш учун ушбу шартномада кўрсатилган сифатли уруғликни ёки
уруғ сотиб олиш учун маблағларни буюртномада кўрсатилган муддатда ва
3
миқдорда етказиб бериш, бўнак тўлаш, “Маҳсулот етказиб берувчи” билан
келишув асосида пул ва моддий ресурслар шаклида амалга ошириш
мажбуриятидан келиб чиқиб, 2023 йил 2 март кунидан 2023 йилнинг 29 декабрь
кунига қадар тегишли ҳисобварақ-фактуралар ва тўлов топшириқномалари
асосида жавобгарнинг маҳсулот етиштириш харажатларини, шунингдек бошқа
чиқимлари учун жами 716 224 416,19 сўм молиялаштирган. Лекин, жавобгар
томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, даъвогарга
668 998 330,03 сўм пахта хом ашёси етказиб бериш оқибатида жавобгарнинг
даъвогардан 47 226 086 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Шу
сабабдан тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Шундан сўнг, даъвогарнинг мурожаати асосида унинг манфаатида Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгардан ушбу
қарздорликни ва мажбуриятни бажармаганлиги учун неустойка ундириш
тўғрисидаги талаблар билан судга даъво аризаси киритган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодекси
333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Жавобгар 2023 йил 9 сентябрдаги I 04053- онли қабул варақаси орқали
65 172 612 сўмлик, 2023 йил 10 сентябрдаги I 04155- онли қабул варақаси
орқали 40 644 562 сўмлик, I 04163- онли қабул варақаси орқали 70 821 583
сўмлик, I 04332- онли қабул варақаси орқали 47 455 626 сўмлик, I 04333онли қабул варақаси орқали 71 328 075 сўмлик, 12 сентябрдаги I 04363онли қабул варақаси орқали 43 155 034 сўмлик, I 04383- онли қабул
варақаси орқали 74 077 326 сўмлик, 13 сентябрдаги I 04509- онли қабул
варақаси орқали 45 355 790 сўмлик, I 04513- онли қабул варақаси орқали
73 399 984 сўмлик, 25 сентябрдаги I 05562- онли қабул варақаси орқали 9 271
398 сўмлик, 29 сентябрдаги I 05928- онли қабул варақаси орқали 4 689 134
сўмлик, I 05999- онли қабул варақаси орқали 6 402 755 сўмлик, I 05963онли қабул варақаси орқали 5 746 438 сўмлик, 4 октябрдаги I 06445- онли
қабул варақаси орқали 30 117 050 сўмлик, 5 октябрдаги I 06534- онли қабул
варақаси орқали 45 664 711 сўмлик, 8 октябрдаги I 06627- онли қабул
варақаси орқали 18 265 760 сўмлик, 9 октябрдаги I 06758- онли қабул
варақаси орқали 10 862 505 сўмлик, 11 октябрдаги I 06922- онли қабул
варақаси орқали 12 385 096 сўмлик, 14 октябрдаги I 07030- онли қабул
варақаси орқали 17 224 108 сўмлик, 14 октябрдаги I 07030- онли қабул
варақаси орқали 17 224 108 сўмлик пахта хом ашёси (транспорт харажатлари
билан) топширилганлинги қайд этилган. Аммо, варақалар тарафлар томонидан
имзоланмаган.
Ушбу қабул варақаларига мос равишда ( I -06922-сонли ва I -06758сонли қабул варақасидан ташқари) ҳисоб фактуралар расмийлаштирилган.
4
Аммо, жавобгар томонидан дастлаб 2023 йил 7 декабрда юборилган айнан
I -06922-сонли ва
I -06758-сонли ҳисобварақ-фактуралар даъвогар
томонидан 2023 йил 9 декабрда қабул қилинмасдан рад этили, 2023 йил 25
декабрь куни эса, I -06922-сонли ва I -06758-сонли ҳисобварақ-фактуралар
даъвогар томонидан тасдиқланмаган.
Демак,
биринчи
инстанция
суди
шартнома
мажбуриятини
бажармаганлиги оқибатида унинг даъвогардан 47 226 086 сўм қарздорлиги
мавжудлиги ўз исботини топган. Бу ишдаги мавжуд далиллар, хусусан
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари ва
бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис даъво талабининг асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантириб, туғри хулосага келган.
Кассация инстанция суди биринчи инстанция судининг суд хужжатини
ўзгаришсиз қолдириб, қонуний тўхтамга келган.
Қуйи инстанция судлари томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқилиб, даъвогар ва жавобгарнинг келтирган барча важларини муҳокама
қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятида баён қилинган важлари
билан келишмайди.
Боиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар
ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг
қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Иккинчидан, “Агроплатформа” электрон базасида расмийлаштирилган
маълумотлар тарафлар имзоланмаганлиги боис, даъвогар маҳсулотларни
олганлигини тасдиқламайди.
Судлов ҳайъати тафтиш шикоятида баён қилинган бошқа важлар ҳам улар
асослантирилмаганлиги сабабли биринчи инстанция судининг қуйи инстанция
судлари қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди
деб ҳисоблайди.
Жавобгар тафтиш шикоятида ва шикоят асосида ишни қайта кўриш бўйича
ўтказилган тафтиш инстанцияси суди мажлиси муҳокамасида суд қарорига
нисбатан билдирган эътирозларига асос қилиб келтирган ҳолатларни асосли
далиллар билан исботлаб бера олмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди иш
учун аҳамиятли ҳолалар тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатлари қабул
қилган деб ҳисолаблаб, суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартиришга
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
5
ИПКнинг 324 -моддасининг биринчи қисмига кўра, суднинг ажрими
устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест) келтирилиши мумкин.
Мазкур модданинг учинчи қисмига биноан, тафтиш инстанцияси суди
тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, суднинг
ажримини, қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш инстанцияси учун (шикоят даъвонинг
қаноатлантирилган қисми бўйича берилганлиги) олдиндан тўланган
472 261 сўм давлат божини ҳамда 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 32411 - моддаларини қўллаб,
тафтиш судлов ҳайъати
11
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“ ’l t” фермер хўжалигининг тафтиш тартибидаги шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 30 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 25 июндаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“ ’l t” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига ишни тафтиш инстанцияси судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Н. Юсупов
ҳайъат аъзолари
О.Садиков
. Умаралиев