Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4892 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a6322d2c-ae82-41c9-ab2d-6045fe20e20c Claim ID PDF Hash c66a56e045846c38... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 666-моддаси аролик кодекси 666 code_article
аролик кодекси 634-моддаси аролик кодекси 634 code_article
аролик кодекси 108-моддаси аролик кодекси 108 code_article
аролик кодекси 109-моддаси аролик кодекси 109 code_article
аролик кодекси 6-моддаси аролик кодекси 6 code_article
аролик кодекси 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4892-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 18 декабр Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар– «МЕЪМОР КОМПЛЕКС» масъулияти чекланган жамиятидан жами 488904525 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – адвокат Д.Ашуров (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар раҳбари А.Жабборов иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар– «МЕЪМОР КОМПЛЕКС» масъулияти чекланган жамиятидан 468904525 сўм бажарилган ишлар қиймати, 20000000 сўм зарар (адвокатлик тўлови), жами 488904525 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгар– «МЕЪМОР КОМПЛЕКС» масъулияти чекланган жамиятига ўзаро оғзаки келишувга асосан Қоровулбозор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажариб топширилганлигини, ёрдамчи пудрат ишларининг умумий қиймати 7131757183 сўмни ташкил қилганлигини ва бу ҳақда жавобгарга электрон тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилганлигини, жавобгар уларни қабул қилиб олганлигини ва 6362852658 сўм миқдорида тўловларни амалга оширганлигини, қолган тўловдан қарздорлик 468904525 сўмни ташкил қилишини, тарафлар ўртасида пудрат иши бўйича шартнома имзоланмаганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, бажарилган ишлар қийматини ундириш учун адвокатлик тузилмасига 20000000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, жавобгарнинг 206587820.99 сўмга бош пудратчи хизмати харажатлари учун юборган электрон ҳисобварақ-фактураси қабул қилинмаганлигини ва бухгалтернинг айби билан рад ҳам этилмаганлигини, жавобгар билан бош пудратчи хизмати бўйича бирор бир келишув бўлмаганлигини, бажарилган пудрат ишлари бўйича камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлигини, бироқ тиббиёт бирлашмаси томонидан камчиликларни бартараф этиш далолатномасини имзолаш асоссиз равишда бош тортилганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини тан олмаслигини, ҳақиқатдан ҳам тендерда иштирок этиб, Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси билан Қоровулбозор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника биносини реконструкция қилиш бўйича 2024 йил 07 февралда 76983-сонли пудрат шартномаси тузилганлигини, пудрат ишларининг умумий қиймати 7167595160,45 сўмни ташкил қилишини, республка бўйича турли ҳудудларда пудрат объектлари бўлганлиги сабабли, ушбу пудрат иши бўйича даъвогар - «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамияти билан ёрдамчи пудрат шартномаси тузилганлигини, даъвогар шартномани расмийлаштирмасдан туриб, қурилиш ишларини бажаришни бошлаб юборганлигини, иш ҳажмининг кўплиги сабабли, ушбу ёрдамчи пудрат шартномаси кейинчалик расмийлаштирилмай қолиб кетганлигини, кейинчалик, 2024 йил 01 мартда тузилиши лозим бўлган ёрдамчи пудрат шартномаси матнини 2025 йил 05 майда электрон тизим орқали даъвогарга юборилганлигини, бироқ даъвогар уни имзолашни рад этганлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан бош пудрат шартномасида белгиланган 7141757185 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажариб топширилганлигини ва ушбу объект 2024 йил 13 декабрда давлат қабул ҳайъати томонидан фойдаланишга қабул қилиб олинганлигини, бош пудрат шартномасида 5 фоизлик кафолат ҳақи беллгиланганлигини ва у 356587000 сўмни ташкил қилишини, бугунги кунга қадар ушбу 5 фоизлик тўлов молиялаштирилмаганлигини, чунки кейинчалик объектда камчиликлар аниқланганллигини, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида даъвогар мурожаат қилганида унга аниқланган камчиликларни бартараф этиш лозимлиги тушунтирилганлигини, ҳозирда даъвогар томонидан объектда аниқланган камчиликлар қисман бартараф этилганлигини, бош пудратчи хизмати харажатлари 5 фоиз миқдорида белгиланганлигини, шу сабабли, 356587820 сўм бош пудратчи хизмати харажатлари ҳисобланганлигини, шундан 150000000 сўм қисмини даъвогар қабул қилиб олганлигини, кейинчалик қолган 206587820 сўмга ҳам 2025 йил 19 ноябрда электрон ҳҳисобварақ-фактура юборилганлигини, даъвогар уни белгиланган 10 кун муддат ўтган бўлсада, қабул қилмаганлигини ёки рад ҳам этмаганлигини, 5 фоизлик кафолат тўлови бугунги кунга қадар буюртмачи томонидан молиялаштирилмаганлигини, қарздорлик 232481490 сўмни ташкил қилишини, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ундиришни ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Бухоро вилоят ҳокимллиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ДУК (шартнома матнида “Буюртмачи”) ва “Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Пудратчи”) ўртасида 2024 йил 07 февралда умумий қиймати 7167595160,45 сўм бўлган Қоровулбозор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликклиника биносини реконструкция қилиш бўйича 76983-сонли пудрат шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 634-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 108-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари оддий ёзма шаклда тузилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 109-моддасида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши, тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақли эканлиги белгиланган. Даъвогар - «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамияти томонидан Қоровулбозор туман тиббиёёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника биносида жами 7131757183 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, жавобгар – “Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамиятига топширилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризаасига илова қилинган ва икки тарафлама имзоланган электрон-ҳисобварақ фактуралар, объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида 2024 йил 13 декабрда расмийлаштирилган давлат қабул ҳайъати далолатномаси билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, тарафлар - «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамияти ва “Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ушбу объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришни бошлашдан олдин ўзаро ёрдамчи пудрат шартномаси тузилмаган. Жавобгарнинг объект фойдаланишга қабул қилингандан сўнг, ёрдамчи пудрат шартномаси тузиш тўғрисида 2025 йил 05 майда электрон равишда юборган ёрдамчи пудрат шартномасини оферта сифатида ёки жавобгарнинг ушбу ушбу офертани электрон тартибда рад этмаганлигини тегишли тартибда акцепт сифатида баҳолаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 6-моддаси биринчи қисмига кўра, тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонунчиликда назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир ҳужжатда ёзилганлиги ёки ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш муомаласи одати деб ҳисобланади. Жавобгар – “Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажариб топширилган пудрат ишлари учун 356587820 сўм миқдорида бош пудратчи хизмати ҳисобланиб, даъвогарга электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этилган, шундан 150000000 сўм қисми 2025 йил 01 октябрда даъвогар томонидан тўлов учун қабул қилиб олинган, 206587820 сўм қисми учун 2025 йил 19 ноябрда юборилган электрон ҳисобварақ-фактура эса даъвогар томонидан бугунги кунга қадар қабул қилиш рад этилмаган. Демак, ушбу электрон ҳисобварақ-фактура даъвогар томонидан тасдиқланган бўлиб ҳисобланади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Жавобгар томонидан даъвогарга қурилиш пудрати ишлари бўйича жами 6909275695 сўмлик тўловларни амалга оширганлиги (пул маблағлари ва ҳисобварақфактуралар асосида) ва даъвогар олдида 232481490 сўм миқдоридаги қарздорлиги тақдим этилган солиштирма-далолатнома маълумотлари билан ўз таасдиғини топади. Тарафлар ўртасида ёрдамчи пудрат шартномаси тузилмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 468904525 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш талабидан 232481490 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим деб топади. Даъвогар адвокат учун тўланган 20000000 сўм зарарни жавобгардан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Даъвогарнинг бузиллган ҳуқуқини тиклаш учун қилган харажатлари адвокатлик тузилмаси билан тузилган шартнома, унга тўланган тўлов ҳужжати ва адвокат ордери ҳамда унга берилган ишончнома билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг зарар ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ундиришни ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 6, 14, 108, 109, 236, 634, 666-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «МЕЪМОР КОМПЛЕКС» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар - «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамияти фойдасига 232481490 сўм бажарилган ишлар қиймати, 20000000 сўм зарар ва олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4. Жавобгар - «МЕЪМОР КОМПЛЕКС» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давалт бюджетига 5049629,8 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Даъвогар - «SMART COM LEX GROU » масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 4328460,7 сўм давлат божи ундирилсин. 6. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Н.Зоиров