Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3586 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 48b90284-2c93-464f-96b5-6d59dd725fa1 Claim ID PDF Hash f256b472aef161b6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
Кодекснинг 17-моддаси Кодекс 17 code_article
бундан ушбу Кодекс 18-моддаси бундан ушбу Кодекс 18 code_article
лар ушбу Кодекснинг 36-моддаси лар ушбу Кодекс 36 code_article
Кодекснинг 31-моддаси Кодекс 31 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
**************-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 18 декабрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, **************нинг жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида киритилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Хидиров, прокурор Д.Амоновнинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ************** (бундан кейин матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**************” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ажратилган ер участкасини олиб қўйишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Кадастр палатаси Бухоро вилоят бошқармаси жалб қилинган. Жавобгар ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкин. Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризасида келтирилган важлар асослилигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Вобкент туман ҳокимининг 2018 йил 22 майдаги 739-сонли қарори билан “**************” масъулияти чекланган жамиятига Вобкент тумани, “Чорбоғкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан интенсив технология асосида мевазор ва ҳамда узумзор ташкил этиш учун жами 7.16 гектар ер участкаси ажратилган. Даъво аризасида келтирилишича, жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, даъвогар билан жавобгар ўртасида ер ижараси шартномаси тузилмаган. Бундан ташқари, ўтказилган мониторингларда аниқланишича, жавобгар томонидан ажратилган ер участкаси қаровсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга огоҳлантириш хати билан мурожаат қилиб, ер участкасини бўшатишни сўраган. Акс ҳолда тегишли ҳужжатлар қонуний ҳал қилиш учун судга тақдим қилиниши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан ер участкасини олиб қўйишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда “Кодекс” деб юритилади) 16-моддасига мувофиқ, ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза этилади. Кодекснинг 17-моддасига кўра, юридик шахслар ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин. Жисмоний шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин. Чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин, бундан ушбу Кодекс 18-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Юридик ва жисмоний шахсларнинг 2021 йил 1 августга қадар ер участкаларига нисбатан юзага келган доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқлари ўз кучида қолади, бундан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилинган ҳоллар мустасно. Ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш учун ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади. Кодекснинг 31-моддасида белгиланишича, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ер участкасининг плани - ер участкасининг топографик плани бўлиб, қабул қилинган белгиларга мувофиқ унда муайян ер участкасининг чегараларида вақт жиҳатидан энг сўнгги ер тузилиши лойиҳасига мувофиқ сўнгги бор суратга олинган пайтдаги бутун вазият ва рельеф кўрсатилади. Ер участкасининг чегараларини жойнинг ўзида ва хариталарда дастлабки тарзда белгилаш ажратиб бериш учун ер участкаси танланган вақтда уни бериш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар амалга оширилади. Ер участкасининг планини ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Ер участкасининг тасдиқланган плани ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ажралмас қисми бўлиб қолади. Ер участкалари планларининг асли кадастр ишига доир ҳужжатлар орасида сақланади, нусхалари эса ер участкаси олувчига берилади. Ер участкасининг плани ва тавсифини тайёрлаш, марза белгиларини ўрнатиш, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ер участкаси олувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарори, ижара шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари, суд қарори, олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарори асосида берилади. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига олиниши керак. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ер участкалари жойлашган ерда амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қуйидагилар киритилади: 1) ер участкасига бўлган ҳуқуқни олган шахс тўғрисидаги маълумотлар; 2) ер участкасининг тавсифи (ерларнинг тоифаси, рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури, майдонининг тури, сатҳи, биргаликда эгалик қилиш ёки фойдаланиш улуши, чегаралари, кадастр тартиб рақами ва бошқа тавсифномалари); 3) ер участкаси бериш тўғрисидаги шартнома талабларига, ер участкасини сақлаш вазифалари ва сервитутларга оид маълумотлар; 4) вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга бериш ҳақидаги қарорлари; 5) қонунчиликда белгиланган бошқа маълумотлар. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар ҳам илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги; давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли Пленум қарорининг 24-бандида “Судларга тушунтирилсинки, агар даъво аризасида ер участкасини олиб қўйиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ушбу ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби ҳам қўйилган бўлса ёки алоҳида талаб сифатида ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби берилган бўлса, қонунчиликка кўра ер участкаларини захирага олиш (захирага қайтариш) судларнинг ваколатига кирмаслиги сабабли ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. Агар судга ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ер участкасини олиб қўйиш талаби қўйилган бўлса, ҳар икки талаб алоҳида номулкий талаб ҳисобланиши лозим. Бу тоифадаги ишларни кўришда судлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат (ҳоким қарори, савдо баённомаси, шартномаси ва бошқалар) тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келганлигини текширишлари лозим. Агар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, судлар ҳуқуқ юзага келмаганлиги асоси билан ҳуқуқни бекор қилиш талабини рад этиб, ер участкасини олиб қўйиш талабини қаноатлантириши лозим. ”-деб тушунтириш берилган. Кадастрлар палатаси Вобкент туман филиали томонидан тақдим қилинган маълумотномада, Вобкент туман ҳокимининг 2018 йил 22 майдаги 739-сонли қарори билан “**************” масъулияти чекланган жамиятига 7.16 гектар ер участкаси ажратилганлиги, бироқ, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинмаганлиги ҳамда ижара шартномаси тузилмаганлиги қайд қилинган. Демак, жавобгарнинг мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқи юзага келмаган. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи ва еттинчи қисмларга кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан Республика бюджети даромадига ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 14, 234, 236, 957-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 116, 118, 170, 176 - 179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: **************нинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “**************” масъулияти чекланган жамиятига Вобкент туман ҳокимининг 2018 йил 22 майдаги 739-сонли қарори билан Вобкент тумани, “Чорбоғкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан интенсив технология асосида мевазор ва ҳамда узумзор ташкил этиш учун ажратилган 7.16 гектар ер участкаси олиб қўйилсин. “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ************** фойдасига 41 200 почта харажати ундирилсин. “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев