Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10232 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Hududg z t Ответчик / Подсудимый
Source ID 2f315764-5a9c-43d4-8aa4-134704c65fb6 Claim ID PDF Hash 73530e0fe058f246... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 18 декабрь 4-1505-2502/10232-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Hududg z t ’min t” акциядорлик жамиятининг жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор ERGASHOV A’RIFJON USANOVICH ҳисобидан фойдаланилган табиий газ учун 68 119 960 сўм асосий қарз ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлардан даъвогар вакили У.Муратов (2025 йил 11 август кунидаги 40-01-19/3305-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор ERGASHOV A’RIFJON USANOVICH (бундан буён матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 68 119 960 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини, даъвогар томондан мажбуриятлар бажарилиб жавобгарга табиий газ етказиб берилган, аммо жавобгар ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармасдан келганлигини, шу сабабли шартнома бўйича қарздорлик вужудга келганлигини, қарздорликни бартараф этишни сўраб жавобгарга талабнома юборилганлигини, аммо жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида”ги шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга табиий газ етказиб бериши, жавобгар эса истеъмол қилинган табиий газ учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган. Мазкур шартноманинг 4.3-бандига кўра, истеъмолчи хисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаб беришлиги назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб бериб келган бўлса-да, бироқ истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган, натижада жавобгар 2024 йилнинг 16 октябрь ҳолатига даъвогар олдида 68 119 960 сўм қарздорлик вужудга келишига йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгар номига қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш ҳақидаги талабнома оқибатсиз қолдирилган, натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, мавжуд қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнларда ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга ошириш чораларини кўрмаган. Баён этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан 68 119 960 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 68 119 960 сўм асосий қарзни ундириш лозим бўлади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлашни ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисми кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 68 119 960 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 362 399,2 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128,170, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ERGASHOV A’RIFJON USANOVICH ҳисобидан 68 119 960 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ERGASHOV A’RIFJON USANOVICH ҳисобидан республика бюджетига 1 362 399,2 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов