← Назад
Решение #2831468 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4984-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ромитан тумани
2025 йил 18 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «ASIA INSURANCE SUG’URTA
KOM ANIYASI» акциядорлик жамиятининг жавобгар – «БОБОПИРОВА
ДИЛНОЗА КАМОЛОВНА» якка тартибдаги тадбиркордан жами 37147966,42 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар ва
жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «ASIA INSURANCE SUG’URTA KOM ANIYASI» акциядорлик
жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «БОБОПИРОВА ДИЛНОЗА КАМОЛОВНА» якка тартибдаги тадбиркордан
34147966,42 сўм асосий қарз, 3000000
сўм вакил харажатлари, жами
37147966,42 сўм ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар ва жавобггар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасига
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “T ng
nk” АТБ ва “Бобопирова Дилноза
Камоловна” ЯТТ ўртасида кредит шартномасига қўшилиш тўғрисидаги оммавий
оферта шартномасига асосан 2025 йил 29 апрелда МКО-2025-9163-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг қайтмаслик хавфи 2024 йил 28 октябрда даъвогар –
«ASIA INSURANCE SUG’URTA KOM ANIYASI» акциядорлик жамияти ва “T ng
nk” АТБ ўртасида тузилган бош суғурта шартномаси орқали суғурталанган.
Кредит шартномаси бўйича тўловлар қарз олувчи - “Бобопирова Дилноза
Камоловна” ЯТТ томонидан белгиланган муддатларда тўланмаганлиги сабабли,
“T ng
nk” АТБнинг 2025 йил 05 августдаги аризасига асосан даъвогар – «ASIA
INSURANCE SUG’URTA KOM ANIYASI» акциядорлик жамияти томонидан
2025 йил 07 августда банкка 34147966,42 сўм суғурта товони тўлаб берилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида қарздорлик келиб чиққанлиги важи билан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 107-моддаси
6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим даъвогар манзилига 2025 йил
12 декабрда “гибрид почта” тизими орқали юборилган бўлиб, ажрим даъвогарга
2025 йил 15 декабрда топширилган ва бу ҳақда “гибрид почта” тизимига почта
ID рақами 51023216038, почта реестр рақами 7876 бўлган ёзув киритилган. Ажрим
даъвогарга етказилган бўлсада, бироқ, даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқиш бўйича судга (бевосита ёки электрон тарзда) мурожаат қилмаган.
Демак, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим.
Даъво аризаси юқоридаги асослар бўйича кўрмасдан қолдирилганда, давлат
божини қайтариш қонунчиликда белгиланмаган.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогар
зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118,
195-196-моддаларини қўллаб суд,
Ажрим қилди:
Даъвогар – «ASIA INSURANCE SUG’URTA KOM ANIYASI» акциядорлик
жамиятининг жавобгар – «БОБОПИРОВА ДИЛНОЗА КАМОЛОВНА» якка
тартибдаги тадбиркордан жами 37147966,42 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати даъвогар - «ASIA
INSURANCE SUG’URTA KOM ANIYASI» акциядорлик жамияти зиммасига
қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров