Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9262 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 202f87e1-681f-4a05-8445-410c446de201 Claim ID PDF Hash 1db81b213f6b36bf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9262-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 18 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили М.Ихтияров (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 276.558.387,56 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Прокурор даъвони рад қилиш ҳақида фикр билдирди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, прокурор фикрини инобатга олиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 886,84 Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилган. Етказиб берилган иссиклик энергияси ҳисоботига кўра даъвогар томонидан жавобгарга, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатида 63.056.749,80 сўмлик, 2024 йил 1 ноябрь ҳолатида 99.659.199,88 сўмлик, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида 276.558.388,36 сўмлик иссиклик энергияси энергияси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур иссиқлик энергияси ҳақини ўз вақтида амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 276.558.387,56 сўмлик зарар вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 10-бандига кўра, Иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазкур Қоидалар ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича тузилган шартнома билан тартибга солинади. Шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 73бандига кўра, иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ёзиб берилган ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 276.558.387,56 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳисоботи, ҳисоб фактура ва қарздорлик бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштирма далолатномаси, талабнома хатлари ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг зарар ундириш талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик суммасини тўланмаган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 276.558.387,56 сўм зарар ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 5.531.168 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 276.558.387,56 сўм зарар, олдиндан тўланган 5.531.168 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова