Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14648 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SI STROY E`ZOZ Ответчик / Подсудимый V di Y ng`in im
Source ID 5c732f69-0719-4483-9ad7-d1e4f3059e39 Claim ID PDF Hash 88cb008d56f3ce13... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14648-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳар 2025 йил 18 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Э.Шакиров (тугатиш бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар “ SI STROY E`ZOZ” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “V di Y ng`in im ” МЧЖдан 40 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида “ SI STROY E`ZOZ” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1001-2515/27638-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилганлиги, суднинг ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб Э.Шакиров тайинланганлиги, ҳал қилув қарорига кўра тугатиш ишлари бошланганлиги, тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида даъвогар томонидан “V di Y ng`in im ” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га камера, ёнғин хавфсизлиги ускунаси учун жами 40 000 000 сўм ўтказилган бўлсада, аммо жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги ёки маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланганлиги кўрсатилган. Шунга кўра, даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 40 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан маҳсулотлар етказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли судга мурожаат қилинганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, аммо у суд мажлисига келмади ва судга далиллар ҳам тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган. Даъво аризасига илова қилинган 2022 йил 21 декабрдаги 28-сонли ва 26 декабрдаги 34-сонли тўлов топшириномаларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга камера, ёнғин хавфсизлиги ускунаси учун жами 40 000 000 сўм ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилмаган ёки маблағлар қайтарилмаган, натижада жавобгарни даъвогар олдидаги 40 000 000 сўм қарздорлиги тўланмаган. Мазкур қарз суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бу ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса жавоб беради. Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогарни тугатиш бошқарувига, жавобгардан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 800 000 сўм давлат божи ва Олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 259моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “ SI STROY E`ZOZ” МЧЖ фойдасига жавобгар “V di Y ng`in im ” МЧЖ ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “V di Y ng`in im ” МЧЖдан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 800 000 сўм давлат божи, Олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали апелляция шикояти ёки олти ой ичида кассация шикояти келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи А.Акбаров