← Назад
Решение #2831494 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2401/543-сонли иш
АЖРИМ
судья: И.Х.Жураев
(қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ва суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида)
2025 йил 18 декабрь
Хўжаобод тумани
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Х.Жураев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “EDELVEYS ST R
EDIK L” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “R Y ON FITO S IFO”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 78 438 196,20 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Хўжаобод туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 4 январь кунги 4-1706-2401/543-сонли ҳал қилув
қарорини жавобгар – “R Y ON FITO S IFO” масъулияти чекланган
жамиятининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили О.Абдуназаров
(ишончнома асосида), К.Тухтаев(ишончнома, ордер асосида) иштирокида иш
ҳужжатлари билан бирга Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар - “EDELVEYS ST R EDIK L” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар – “R Y ON FITO S IFO” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 78 438 196,20 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2401/543-сонли иши юзасидан 2025
йил 4 янаврь кунги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб,
жавобгар - “R Y ON FITO S IFO” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар - “EDELVEYS ST R EDIK L” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 78 438 196,20 сўм асосий қарз, 37500 сўм почта харажати,
республика бюджетига 1 568 763,93 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Аризачи Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 2025 йил 28 июль
кунги ҳукмини судга тақдим этиб, Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судининг 4-1706-2401/543-сонли иши юзасидан қабул қилган ҳал қилув
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Суд
мажлисида аризачи вакили ўзининг кўрсатмасида Жиноят ишлари бўйича
Жалақудуқ туман судининг 2025 йил 28 июль кунги ҳукмига кўра “R Y ON
FITO S IFO” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 774-сонли
шартнома бўйича етказиб берилиши лозим бўлган 100 000 000 сўмлик дори
воситалари судланувчи С.Тошмиразев томонидан ўзлаштириб юборилганлиги
ўз тасдиғини топганлигини билдириб ариза талабини тўла қўллаб-қувватлаб,
2025 йил 4 январь кунги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
кўриб чиқишни ҳамда даъвогарнинг талабини рад этишни сўради. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар вакиллари
суд мажлисида иштирок этишмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 332моддасига асосан қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан
бир ойдан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор
қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг
келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суд, аризачи
вакилларининг важларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб,
далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни
ҳамда Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706- 2401/543-сонли
иш юзасидан 2025 йил 4 январь кунги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун бекор қилишни лозим топди: Иқтисодий процессуал
кодексининг 326-моддаси биринчи қисмига асосан биринчи инстанция суди
томонидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим,
янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал қилув қарорини, ажримини қабул қилган
суд томонидан қайта кўрилади. Иқтисодий процессуал кодексининг 327моддаси 3-бандига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг
вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган,
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий
қилмишлари суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун
асос бўлиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “EDELVEYS ST R
EDIK L” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “R Y ON FITO S IFO”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 78 438 196,20 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Хўжаобод туманлараро
иқтисодий судининг 4-1706-2401/543-сонли иши юзасидан 2025 йил 4 январь
куни даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар “R Y ON FITO S IFO”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “EDELVEYS ST R EDIK L”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 78 438 196,20 сўм асосий қарз,
37500 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 568 763,93 сўм давлат
божи ундириш белгиланган. Мазкур даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
ҳал қилув қарори қабул қилишга тарафлар ўртасидаги 2023 йил 4 сентябрь
кунги 774-сонли шартнома ва 2023 йил 1 ноябрь кунги 650-сонли ҳисобфактуралар асос қилиб олинган. Бироқ, Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ
туман судининг 2025 йил 28 июль кунги ҳукмига кўра судланувчи
С.Тошмирзаев “EDELVEYS ST R
EDIK L” масъулияти чекланган
жамияти диллери Д.Рахмонованинг ишончига кириб, “R Y ON FITO
S IFO” масъулияти чекланган жамиятига 774-сонли шартномага асосан
етказиб берилиши лозим бўлган 100 000 000 сўмлик дори воситаларини
фирибгарлик, алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиб, дориларни бошқа шахсларга сотиб, пулларини ўзини шахсий
эхтиёжларига ишлатиб юборганлиги ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда
суд, Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 1-1707-2501/86-сонли
жиноят иши бўйича 2025 йил 28 июль кунги ҳукми билан аниқланган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 327-моддаси
3-бандига асосан суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
учун асос деб ҳисоблайди. Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексининг
333-моддаси, тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар
бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини
бекор қилган суднинг ўзи ишни Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган
умумий тартибда кўради. Ўзбекистон Респубдикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун
ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” ги 111-сонли
қарорнинг 15-банди, иккинчи хатбошисида янги очилган ҳолат бўйича суд
ҳужжати бекор қилинган тақдирда, иқтисодий суд, имконият мавжуд бўлганда
ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқларини қатъий
таъминлаган, яъни уларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилган ҳолда, дастлабки суд қарорини бекор қилиш ҳақида
ажрим чиқарилганидан сўнг бевосита шу суд мажлисида ишни мазмунан
кўриб чиқишга ҳақли. - деб тушунтириш берилган. Суд юқорида қайд этилган
ҳолатларни инобатга олиб, суд ҳужжатини қабул қилишга 2023 йил 4 сентябрь
кунги 774-сонли шартнома ва 2023 йил 1 ноябрь кунги 650-сонли ҳисобфактуралар асос бўлган бўлса-да, Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман
судининг 1-1707-2501/86-сонли жиноят иши бўйича 2025 йил 28 июль кунги
ҳукмида судланувчи С.Тошмирзаев “EDELVEYS ST R
EDIK L”
масъулияти чекланган жамияти диллери Д.Рахмонованинг ишончига кириб,
“R Y ON FITO S IFO” масъулияти чекланган жамиятига 774-сонли
шартномага асосан етказиб берилиши лозим бўлган 100 000 000 сўмлик дори
воситаларини фирибгарлик, алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли
билан қўлга киритиб, дориларни бошқа шахсларга сотиб, пулларини ўзини
шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборганлиги, “R Y ON FITO S IFO”
масъулияти чекланган жамиятига 774-сонли шартнома бўйича дори
воситалари етказиб берилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли
“R Y ON FITO S IFO” масъулияти чекланган жамиятининг аризасини
қаноатлантиришни ва 4-1706-2401/543-сонли иши бўйича 2025 йил 4
январдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
учун бекор қилишни ҳамда мазкур иқтисодий ишни 2025 йил 18 декабрь куни
соат 12:30 да шу суд таркибида мазмунан кўриб чиқишни, “R Y ON FITO
S IFO” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 41200 сўм
почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, суд,
Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 196, 326, 327, 332, 333-моддаларини
қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“R Y ON FITO S IFO” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2401/543-сонли
иқтисодий иш бўйича 2025 йил 4 январь куни қабул қилган ҳал қилув қарори
бекор қилинсин.
“R Y ON FITO S IFO” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Иш 2025 йил 18 декабрь куни соат 12:30 да, шу суд таркибида мазмунан
кўриб чиқилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинсин.
Мазкур ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
И.Х.Жураев