← Назад
Решение #2831501 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/16130-сонли иқтисодий иш
ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Жиззах шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Z R L QU ”
МЧЖ манфаатида жавобгар “S FF F DI
ND” МЧЖга нисбатан берган даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз,
Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси “Z R L QU ” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “S FF F DI
ND” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)дан 61 350 000 сўм асосий қарз, 28 834 500 сўм пеня ундириб беришни
сўраган.
Бугунги суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этишмади. Суд
мажлисининг вақди ва жойи тўғрисидаги ажрим уларнинг судга маълум бўлган
охирги почта манзилларига гибрид почта орқали жўнатилган.
Даъвогар суд мажлисига қадар тарафлар ўртасида 2025 йил 18 декабрда
тузилган медиатив келишувни судга тақдим қилган.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб, ҳал этиши мумкин.
Медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига
мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида,
суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига
қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида қўлланилиши мумкин.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Даъвогар даъво тақдим қилишда 41 200 сўм почта харажати тўлаб чиққан.
Суд, тақдим этилган медиатив келишувни ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб
беришни лозим топади.
суд
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 107, 130, 131, 195, 196-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Z R L QU ” МЧЖ манфаатида жавобгар “S FF F
DI
ND” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “S FF F DI
ND” МЧЖдан даъвогар “Z R L QU ” МЧЖ
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов