← Назад
Решение #2831502 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 437 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7923-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 18 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар “C m nt
t vik”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “4545454 DEVELOP EN ”
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан 365 916 800 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар
раҳбари У.Раимов, жавобгар ва Х.Нишонов (ишончномасиз тингловчи сифатида)
иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконферецалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“C m nt
t vik” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) ва “4545454 DEVELOP EN ” масъулияти
чекланган жамияти хорижий корхонаси (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 20 мартда 10-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга цемент маҳсулотларини
етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбурияти олган.
Шартноманинг умумий баҳоси 25 088 000 000 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар томонидан жами 3 186 319 400 сўм миқдорида маҳсулотлар
жавобгарга етказиб бериллиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи
тўлиқ тўлаб берилмаганлиги важи билан даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 365 916 800 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Даъвогар раҳбари суд мажлисида даъвогарнинг собиқ раҳбари О.Шералиев
улушини сотиб олганлиги, ҳозирда ўзи раҳбар ҳисобланиши, жавобгар раҳбари
томонидан даъвогар собиқ раҳбарига 250 000 000 сўм берилганлиги бўйича
оғзаки келишувидан хабари йўқлиги, О.Шералиев бошқа тадбиркорлик субъекти
раҳбари ҳисобланиши, жавобгарнинг ундан ҳам қарзи мавжудлиги, жавобгарга
маҳсулотлар шахсан ўзи томонидан етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан
маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси
билан мурожаат қилганлиги, шу пайтга қадар қарздорлик тўланмаганлиги боис
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари i ng Yuji
даъвога нисбатан эътироз билдириб, даъвогарнинг собиқ раҳбари О.Шералиев
билан ўзаро оғзаки келишуви мавжудлиги, ушбу маблағларни О.Шералиев
қайтариб бермаганлиги, шу сабабли қарздорлик тўланмаганлиги, тарафлар
ўртасида тузилган 2025 йил 13 октябрдаги солиштирма далолатномани
имзоламаганлигини билдирган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 20 мартда 10-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома
тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жами 3 186 319 400 сўм миқдоридаги
маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Ушбу ҳолат даъво аризасига илова
қилинган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топади.
Бироқ, жавобгар томонидан жами 2 820 402 600 сўм маҳсулотлар ҳақи
тўланган бўлсада, қолган 365 916 800 сўм маҳсулотлар ҳақи тўланмаган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 13 октябрда солиштирма далолатнома тузилган
бўлиб, унга кўра жавобгар даъвогар одидаги қарзини тан олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб
юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, жавобгар томонидан 365 916 800 сўм миқдоридаги маҳсулот
даъвогарга етказиб берилганлиги даъво аризасига илова қилинган шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топганлиги сабабли даъвонинг асосий
қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Гарчи жавобгар даъвогарнинг собиқ раҳбари О.Шералиев билан ўзаро
оғзаки келишуви мавжудлиги, ушбу маблағларни О.Шералиев қайтариб
бермаганлиги, шу сабабли қарздорлик тўланмаганлиги, тарафлар ўртасида
тузилган
2025
йил
13
октябрдаги
солиштирма
далолатномани
имзоламаганлигини билдирган бўлсада, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи
ҳужжатлар судга тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли суд жавобгарнинг юқоридаги важлари билан келишиб
бўлмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118- моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгардан 365 916 800 сўм асосий қарз, даъвогар томонидан кичик
тадбиркорлик субъекти сифатида олдиндан тўланган 3 659 168 сўм
давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан 103
000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар “C m nt
t vik” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар “4545454
DEVELOP EN ” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасидан 365
916 800 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 3 659 168 сўм давлат божи ҳамда 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “4545454
DEVELOP EN ” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов