Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/971 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение M nu l m d gr nd Ответчик / Подсудимый
Source ID 9f23046c-08e7-4cb3-b2f1-5260343c7272 Claim ID PDF Hash a518e5c75cb52402... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
биринчи инстанция суди ИПКнинг 110-моддаси биринчи инстанция суди ИПК 110 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПКнинг 101-моддаси ИПК 101 law
ИПКнинг 105-моддаси ИПКнинг 105 law
биринчи инстанция суди ИПК 101-моддаси биринчи инстанция суди ИПК 101 law
ИПКнинг 32411-моддаси ИПКнинг 32411 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/971-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Р.Асқаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – О.Садиков Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья - Н. Юсупов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 18 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Н.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Атабаев ва У.Холиковдан иборат таркибда, даъвогар “M nu l m d gr nd” хусусий корхонасининг жавобгарлар “S n m d s rvis” хусусий корхонаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда учинчи шахс Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмасига нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ажримининг иш юритишни тўхтатиб туриш қисми ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 ноябрдаги қарори устидан “M nu l m d gr nd” хусусий корхонаси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни даъвогар вакили У.Каримов (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида)нинг иштирокида, Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “M nu l m d gr nd” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “S n m d s rvis” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб аталади), Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “қўшимча жавобгар” деб аталади), Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда “учинчи шахс” ёки “балансда сақловчи” деб аталади)га нисбатан 2017 йил 26 сентябрь кунги 23/17КМ-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни шу билан биргаликда, 2016 йил 15 январь кунги 160-сонли кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасига асосан ижарага олинган Балиқчи туман, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган 377,54 кв.метр бўлган хона жойларни хатлаш, жавобгарлар зиммасига сотиш, ижарага бериш, тасарруф этиш ҳаракатларни бажаришни таъқиқлаш, Мажбурий ижро бюросига мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш ҳақида даъвони таъминлаш чораларини кўришни сўраган. 2 Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 июлдаги ажримига асосан даъвогарнинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар биринчи инстанция судининг 13 июндаги ажримига нисбатан апелляция шикояти берганлиги учун, шу судга ариза билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 4-1704-2501/971-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни сўраган. Суднинг 2025 йил 8 июлдаги ажримига асосан иш юритиш тўхтатилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 июлдаги ажримининг иш юритишни тўхтатиб туриш қисмидан норози бўлиб, даъвогар томонидан кассация шикояти киритилган ва унда ажримининг иш юритишни тўхтатиб туриш қисмини қонунга мувофиқлаштиришни сўраган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 ноябрдаги қарори билан кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинган. Даъвогар Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 ноябрдаги қароридан ҳамда биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 июлдаги ажримининг иш юритишни тўхтатиб туриш қисмидан норози бўлиб тақдим этилган тафтиш шикоятида Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК ҳамда “Учинчи шахс”лар ўртасида 2016 йил 15 январь кунги 160-сонли ижара шартномаси бўйича Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган 377,54 кв метр бўлган хона-жойлар (икки қаватли бино)га нисбатан даъвони таъминлаш чорасини қўллашни сўраганлиги, суднинг 1 июлдаги ажрими билан бино хатланганлиги, 8 июлдаги ажрими билан иш юритиш тўхтатиб турилганлиги, биринчи инстанция суди ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда тўхтатиб туриш шартлиги белгиланганлиги, судлов ҳайъатининг 26 ноябрдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилганлинги, ижара объекти низоли олди-сотди шартномасига асосан сотиб олинганлигини, жавобгар ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда даъвогар жамиятнинг собиқ раҳбари Т.Ахмаджоновни алдаб, унинг ишончига кириб, 2017 йил 26 сентябрь куни 23/17КМ-сонли инвестиция мажбуриятлари эвазига нол харид қийматида сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси расмийлаштириш ҳамда 2017 йил 27 декабрь куни 1074-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берилишига эришганлигини, жавобгар жамият раҳбари Билтиров Ботиржон Жуманович ЖКнинг 28 ва 168моддаси 4-қисми “а” бандига асосан айбли деб топилганлиги ЖИБ Балиқчи туман судининг 2025 йил 24 апрель кунги ҳукми билан ўз аксини топганлиги, даъвогар, Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК ҳамда “Учинчи шахс”лар ўртасида 2016 йил 15 январь куни қиймати Балиқчи тумани, 3 Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган 377,54 кв метр бўлган хона-жойлар (икки қаватли бино) 160-сонли ижара шартномасига асосан 2020 йил 31 декабрга қадар соғлиқни сақлаш мақсадида ижарага берилганлиги, биринчи инстанция суди даъвони таъминлаш чораларидан бинони реализация қилишни тўхатиб туриш қисмини рад қилиш ҳақида барвақт ҳулосага келганлиги, бинони баҳоси ер участкаси билан бирга 2 122 883 438 сўмни ташкил этиши, бино бегоналаштириш эхтимоли борлиги, МИБ томонидан ажримни ижроси таъминланмаганлиги натижасида ижрага олувчи зарар кўриш эхтимоли борлиги, суд иш кўришни тўхтатмасдан давом эттириш мумкин бўлса-да, иш юритишни тўхтатиб, баравақт хулосага келганлиги сабабли, кассация инстанция судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 июлдаги ажримининг иш юритишни тўхтатиб туриш қисмини қонунга мувофиқлаштиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, кассация инстанциясининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 июль кунги ажримининг иш юритишни тўхтатиб туриш қисмини мувофиқлаштиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, қўшимча жавобгар ва учинчи шахсдан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Суд муҳокамаси бошлангунига қадар жавобгар вакили ариза юбориб, шикоятни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқилишига эътирози йўқ эканлигини билдирган. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасиниг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур қонун нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати ишни жавобгар, қўшимча жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларни тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Даъвогар”, Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК ҳамда “Учинчи шахс”лар ўртасида 2016 йил 15 январь куни қиймати 69 259 249 сўм бўлган Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган “Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими” бино-иншоотларини 2020 йил 3 декабрь кунига қадар ижарага бериш ҳақида 160-сонли ижара шартномаси тузилган. Шундан сўнг, “Жавобгар”, “Агентлик” ҳамда “Учинчи шахс” ўртасида Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда 4 жойлашган “Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими” бино-иншоотларини инвестиция мажбуриятлари эвазига ноль харид қийматида сотиш бўйича 2017 йил 26 сентябрда тузилган 23/17М-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. “Даъвогар” Избоскан туманлараро иқтисодий судига “Жавобгар”, “Агентлик” ҳамда “Учинчи шахс” ларга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ижара шартномаси амалда бўлган вақтда олди сотди шартномаси ноқонуний равишда тузилганлиги важи билан Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган “Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими” бино-иншоотларини инвестиция мажбуриятлари эвазига нол харид қийматида сотиш бўйича тарафлар ўртасида 2017 йил 26 сентябрда тузилган 23/17М-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек, даъвогар даъво аризасига даъвони таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги ариза илова қилиб, Балиқчи тумани, Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ, С.Айний кўчаси, 1-уйда жойлашган “Собиқ болалар ва ўсмирлар бўлими” бино-иншоотларини хатлаб қўйишни, жавобгар зиммасига ушбу биноиншоотларни сотиш, ижарага бериш, тасарруф этишни тақиқлаш ва мажбурий ижро бюроси зиммасига мол мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 июндаги ажримига асосан, даъвогарнинг даъвони таъминлаш чорасини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти берган. Иш Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган. Шу сабабли, даъвогар илтимоснома киритиб, иш юритишни тўхтатиб туришни сўраган. Биринчи инстанция суди ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига асосан иқтисодий иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқарган. Мазкур ажрим устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилган ва унда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори билан даъвогарнинг шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур ажримини ва кассация инстанциясининг қарорини қуйидагиларга асосан қонуний ва асослантирилган ҳолда чиқарилган деб ҳисоблайди. Жумладан, даъвогар биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида ўзи иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома киритиб, даъвони таъминлаш чораларини қўллаш ҳақидаги ажрим устидан апелляция шикояти берганлигини, у Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг иш юритувига юборилган ва даъвогарнинг берган апелляция шикояти Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 11 июлдаги ажримига асосан иш юритувига қабул қилинган. 5 ИПКнинг 101-моддаси биринчи қисми, 1-бандига кўра, мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда суд иш юритишни тўхтатиб туриши шарт. ИПКнинг 105-моддасига кўра, иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримидан норози бўлиб, даъвогарнинг берган кассация шикояти Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан мазмунан кўриб чиқилгач, биринчи инстанция судининг 2025 йил 3 ноябрь кунги ажримига асосан, мазкур иш бўйича иш юритиш тикланган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида келтирган важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Биринчидан: биринчи инстанция суди ИПК 101-моддасида кўрсатилган процессуал ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд томонидан кўрилаётган иш юзасидан шикоят берилганлиги, бироқ иш юритишни тўхтатмасдан ишни кўришни давом эттириш мумкин бўлмаганлиги боис иш юритишни тўхтатган. Иккинчидан; шикоятдаги қолган важлар даъвони таъминлаш чораларини тўлиқ таъминламаганлиги тўғрисида, шикоят бевосита иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажрим устидан берилган. Юқоридаларга асосан судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари томонидан иш ҳолатлари тўлиқ, холисона ўрганилиб, тақдим этилган ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги ҳуқуқий баҳоланиб, процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган ҳолда асослантирилган хулосага келган деб ҳисоблайди ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар юқорида баён қилинган ҳолатлар ва асосларга кўра асоссиз деб баҳолаб, суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 32411-моддасининг биринчи қисмига кўра, суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест) келтирилиши мумкин. Мазкур модданинг учинчи қисмига биноан, тафтиш инстанцияси суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, суднинг ажримини, қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 6 Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 32411 - моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: “M nu l m d gr nd” хусусий корхонасининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н. Юсупов ҳайъат аъзолари Т. Атабаев У. Холиков