Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21952 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e87bd3a-5228-47f8-93fe-3904559c3652 Claim ID PDF Hash 9d597aa04d1c8776... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онунни 5-моддаси онунни 5 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 143-моддаси онуннинг 143 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21952-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шахар 2025 йил 18 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакиллари А.Рахмонов, С.Абдуқодиров, Н.Карабаев, А.Абдувохидовлар (ишончномага асосан) иштирокида, кредитор АААААААнинг қарздор «ААААААА» хусусий корхонасини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кредитор ААААААА судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор «ААААААА» хусусий корхонасини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида кредитор вакиллари тушунтириш бериб, қарздор томонидан солиқ қарздорлиги мунтазам равишда тўланмасдан келинаётганлиги боис суд мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар ҳам солиқ қарздорлиги бартараф қилинмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қарздордан вакил иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи кредитор вакиллари тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қарраганда, қарздор «ААААААА» хусусий корхонаси 2018 йил 5 апрель куни ташкил этилиб, 597072-сон билан давлат рўйхатидан ўтган, СТИР 305462141рақамига эга. АААААААнинг қарздор «ААААААА» хусусий корхонасидан 2025 йил 03 ноябрь кунги 6427449-сонли 11 135 394,58 сўм, 2024 йил 4 ноябрь кунги 5810334сонли 5 125 046,66 сўм, 2024 йил 17 сентябрь кунги 5719369-сонли 52 656 630,07 сўм, 20245 йил 23 июнь кунги 6218065-сонли 5 066 560,34 сўм солиқ қарзларини ундириш тўғрисидаги қарорлари МИБга юборилган. МИБнинг қарорлари билан ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ижро иши тамомланган. Қарздорнинг 2025 йил 06 ноябрь ҳолатига қарздорлиги 75 413 889 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 7-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади. 2 Қонунни 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно. Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди. Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш 3 вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор молмулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.” Суд томонидан тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг 53-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади. Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Қонуннинг 143-моддасида эълонга қўйилган талаб қайд этилган. Қонуннинг 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан кредиторлар йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга топширилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш учун асослар мавжудлигини инобатга олиб аризани қаноатлантиришни, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилидаги иш юритишни бошлашни, иш бўйича тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Обидов Шухратжон Обидович ни тайинлашни лозим деб топади. ИПК 118-моддаси талабларига асосан қарздордан кредитор фойдасига 1 236 000 сўм суд бошқарувчи харажатлари, 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 50-54, 140-144, 148моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддалари талабларига риоя қилиб, суд 4 ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «ААААААА» хусусий корхонасини соддалаштирилган тартибдаги иш бўйича банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Банкрот «ААААААА» хусусий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб 3тоифали суд бошқарувчиси Обидов Шухратжон Обидович тайинлансин. 2. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг молиявийхўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса Қоиданинг 37-бандига мувофиқ, хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш мажбуриятларни бажариш; Қонуннинг 53-54-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрларда эълон қилиш; тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни судга тақдим этиш вазифалари юклансин. Қарздор жамият раҳбари ва унинг бошқарув органлари тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласин. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. 3. Тугатиш бошқарувчисига қарздорнинг мулки, ҳис бв р қл ри в депозитл ри, шу жумл д н кр дит к рт лари, электрон балансл ри в электрон пул ўтк зм л ри тўғрисид жисмоний в юридик ш сл рдан (шу жумл д н кр дит т шкил тл рид н) ҳамда д вл т рг нл рид н бепул ахборот берилсин (Қонуннинг 23-моддаси). 4. Қарздор «ААААААА» хусусий корхонасидан кредитор ААААААА фойдасига 1 236 000 сўм суд бошқарувчи харажатлари ва 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бўлимига етказиш тугатиш бошқарувчи зиммасига юклатилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Х.Жамолиддинов