← Назад
Решение #2831538 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21608-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов,
даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» хусусий корхонаси
ҳисобидан 4241231 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “А”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «Б»
хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига
мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида
4241231 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан
юзага келган 4241231 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиршни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра
даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр
энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса,
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган
электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил
1 ноябр ҳолатига 4241231 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши
белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги боис суд даъвогарнинг жавобгардан 4241231 сўм қарздорликни
ундириш талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4241231 сўм
асосий қарз, 41200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412000
сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик
жамияти фойдасига 4241231 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят
судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Каримов