Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12411 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0a84a1b1-27a1-4d1c-a434-c218316ae417 Claim ID PDF Hash f33a25629e627c8f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 1041-моддаси аролик кодекси 1041 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онунининг 65-моддаси онуни 65 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12411-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 19-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Я.Давлатов (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили Ш.Юлдашбоев (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, “Даъвогар номи” МЧЖнинг, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида 41200000 сўм товон пули ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимидаги “ d d s kt ” иловаси орқали кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида 41200000 сўм товон пули ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят адлия бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили, жавобгар томонидан шартнома асосида даъвогарга тегишли бўлган “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхаларини сотаётганлиги аниқланганлигини, аниқланган ҳолат бўйича Фарғона вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилинганлигини, даъвогарнинг мақсади пул ишлаш эмаслигини, шундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун таъсирли чора сифатида товон пули ундириш сўралганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида, китобнинг контрафакт нусхалари аниқланганлигини, 1 таси сотилганлигини, 7 таси даъвогарга қайтарилганлигини, ҳозирда контрафакт китоблари йўқлигини, бу ҳолат биринчи марта бўлаётганлигини, фақатгина китобнинг 1 дона контрафакт нусхасини сотганлигини, оиласининг молиявий ҳолати яхши эмаслигини билдириб, суддан товон пулини камайтиришни сўради. Фарғона вилоят адлия бошқармаси вакили суд мажлисида, даъвогарнинг мурожаатига асосан ўрганиш ўтказилганида, китобнинг контрафакт нусхалари аниқланмаганлигини, лекин жавобгар сотувда китобнинг 8 та контрафакт нусхаси бўлганлиги, 1 таси сотилганлиги, 7 таси даъвогарга қайтарилганлигини билдириб, бу ҳақида тушунтириш хати ёзиб берганлигини баён қилди. Суд даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантириш лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 1041-моддаси биринчи қисмига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси биринчи қисмига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади. Ушбу Қонуннинг 7-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳосила ва жамлама асарлар, уларнинг яратилиши учун асос бўлган ёки уларнинг таркибига кирган асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилиниши, 19-моддасининг иккинчи қисмида, юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан фойдаланишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 04.01.2024 йил куни даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ ўртасида тузилган шартномага кўра, муаллиф шартноманинг илова қисмида кўрсатилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” асарини нашр этиш ва такрорий нашр этиш бўйича нашриётга чоп этишга рухсат бериш, нашриёт эса, шартномада кўрсатилган қалам ҳақини муаллифга тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан “Даъвогар номи” МЧЖ томонидан нашр қилинган сотувдаги китоблар ўрганилганида, жавобгар томонидан даъвогарнинг “Бахтиёр оила” китобига адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки унга ўхшаш бўлган “Бахтиёр оила” китобини сотувда сотаётганлиги аниқланган, аниқланган ҳолат бўйича даъвогар Фарғона вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган. Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан даъвогарнинг мурожаати ўрганилганида, жавобгарнинг сотувида китобнинг контрафакт нусхалари аниқланмаган бўлсада, жавобгар сотувда китобнинг 8 та контрафакт нусхаси бўлганлиги, 1 таси сотилганлиги, 7 таси даъвогарга қайтарилганлигини маълум қилган ва бу ҳақида адлия бошқармасига тушунтириш хати ёзиб берган. Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунининг 65-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолда, суд товон пулини базавий ҳисоблаш миқдорининг жавобгарнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб, 20 баравари миқдорида белгилаб, 8240000 сўм ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига, жавобгар ҳисобидан 8240000 сўм товон пули, 824000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 1041-моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 48, 118, 166, 169, 176-180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан 8240000 сўм товон пули, 824000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова