← Назад
Решение #2831543 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси
****нинг қатнашувида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
худудий бошқармасининг даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар **** давлат муассасаси ҳисобидан 45 900 500 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, жавобгар
вакиллари **** (2025 йил 18 декабрдаги 5-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, суд биносида бўлиқ ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** давлат муассасаси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан энергия таъминоти шартномасига
асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 45 900 500 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 5 декабрдаги ажрими билан ишга **** иқтисодиёт ва
молия бошқармаси ҳамда **** Ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён
матнда учинчи шахслар) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата, даъвогар ва учинчи шахслардан вакил суд мажлисида
иштирок этмади.
Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни даъвогар
вакилисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан,
ишни палата, даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларига қисман эътироз
билдиришиб, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилганлигини, ҳақиқатан ҳам 2025 йил 25 сентябрь куни ҳолатига даъвогар
олдида 45 900 500 сўм қарздорликлари мавжуд бўлганлиги, бироқ қисман
тўловларни амалга оширганликлари натижасида даъво киритилган 2025 йил
1 декабрь куни ҳолатига даъвогар олдида 34 606 100 сўм қарздорликлари
2
қолганлигини, қолган қарздорликларни ҳам тўлаб бериш чоралари
кўрилаётганлигини маълум билдиришиб, қонуний қарор қабул қилишни судга
ҳавол қилдилар.
Суд мажлисида прокурор даъво талабини 34 606 100 сўмга қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор фикрини
тинглаб, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар
(сотиб олувчи) ўртасида 2025 йил 30 январда “Кичик қувватли қайта
тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини
етказиб бериш тўғрисида” Я/Э-50/0448-сонли шартнома (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) тузилган.
Жавобгар вакилларининг судга тақдим этган UZASBO дастурий
мажмуасидан олинган кўчирмага асосан мазкур шартнома ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланди.
Мазкур шартноманинг 2.1 ва 4.2-бандларига асосан “Сотувчи” қайта
тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини
етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса ушбу электр энергиясини қабул қилиш ва
амалда қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун тўлов суммасини
белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олганлар.
Сотиб олувчи шартноманинг 1-иловасига мувофиқ, тарифларни тартибга
солувчи ваколатли давлат органи томонидан ўрнатиладиган тариф бўйича
сотувчига тўловларни амалга ошириши белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ
фактураларга асосан электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, етказиб
берилган энергия учун 2025 йил 25 сентябрь куни ҳолатига жавобгар
даъвогар олдида 45 900 500 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида
2025 йил 9 октябрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар
манфаатида жавобгардан 45 900 500 сўм қарздорликни ундириш юзасидан
2025 йил 1 декабрь куни иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
3
энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар вакиллари томонидан тақдим этилган тарафлар ўртасида
2025 йил 17 декабрь куни тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан
2025 йил 26 ноябрь куни ҳолатига даъвогарнинг жавобгар олдидаги
қарздорлиги 34 606 100 сўмни ташкил қилган. Бироқ судга даъво ариза
киритилаётган вақтда тўланган маблағлар талабдан чегирилмаган.
Шу боис, суд даъвонинг 11 294 400 сўмини асоссиз деб ҳисоблайди.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 34 606 100 сўм қарздорлиги тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, даъвогар томонидан
тасдиқланган
солиштирма
далолатнома,
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини
топган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 34 606 100 сўм асосий қарз ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъвогар
манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига
юклашни, республика бюджетига жавобгардан 692 122 сўм, даъвогардан
225 888 сўм давлат божи, шунингдек жавобгардан даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
4
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
**** давлат муассасаси ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти
фойдасига
34 606 100 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 692 122 сўм
давлат божи ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
692 122 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****