Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2521/115817 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SURXON CO ON EX ILE CLUS ER Ответчик / Подсудимый
Source ID 1c9a2d37-b97d-44dc-a58e-2dd6a20dc9c2 Claim ID PDF Hash 6ad7a3a8545ce9f3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 263-моддаси нинг 263 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 943 символов
4-1001-2521/115817-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани декабрь 2025 йил 18 Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, даъвогар “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгарлар “Агробанк” АТБ Бошқаруви ва “Агробанк” АТБ Қизириқ филиалига нисбатан берилган даъво аризасини даъвогар вакиллари Д.Эшниёзов (2025 йил 22 июлдаги 1-сонли ишончнома ва ордер асосида) ва Б.Раджабов (2025 йил 17 декабрдаги 5-сонли ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакиллари А.Жумақулов (2025 йил 30 июлдаги 03-14/12-сонли ишончнома асосида), У.Нодирметов (2025 йил 4 июндаги 03-14/54-сонли ишончнома асосида), Ф.Шермухаммедова (2025 йил 1 декабрдаги 03-14/154-сонли ишончнома асосида), Ҳ.Хонниёзов (2025 йил 4 сентябрдаги 03-14/122-сонли ишончнома асосида), мутахассис А.Жомирзаев (2025 йил 5 декабрдаги 600х/s-сонли буйруқ асосида)лар иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Агробанк” АТБ Бошқаруви ва “Агробанк” АТБ Қизириқ филиали ҳисобидан 1 074 246 485 сўм (асоссиз ундирилган) пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 3 декабрдаги ажрими билан ишга Марказий банк Сурхондарё вилоят бош бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво талабига аниқлик киритиб унга кўра жавобгар томонидан жами 1 074 246 485 сўм пеня суд қарорисиз ёки шартнома шартларини бузган ҳолда тўғридан-тўғри асоссиз ундириб олинганлигини, бир неча бор қилинган оғзаки ва ёзма мурожаатлар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги, ундирилган пеня тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-банди талабларидан келиб чиқиб ундириб олинганлигини, 2025 йил 13 февралдаги қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги келишувга асосан даъвогар жамиятнинг мажбуриятлари “G G GRO” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилганлигини, шу сабабли даъвогарда даъво қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис судга ўрганиш маълумотномасини тақдим этиб унга кўра “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2022 йил 3 февралдаги 27511-сонли кредит шартномаси асосан кредитни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида банк томонидан 2022 йил 11 февралдан 2025 йил 7 мартга қадар ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган кредит ва фоиз қарздорлиги учун жами 1 074 246 485 сўм пеня ҳисобланиб ундириб олинганлиги, ушбу шартноманинг 8.3-бандига асосан “Қарз олувчи” банкга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлайди, умумий сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланади деб белгиланганлиги, “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамиятининг 16405000405313284013-сонли пеня ҳисоб рақамидан ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган кредит қарздорлиги учун 2022 йил 6 сентябрдан 2025 йил 7 мартга қадар 1 044 310 сўм миқдорида пеня ундирилганлиги, жамиятнинг 16405000505313284014-сонли пеня ҳисоб рақамидан ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган пеня қарздорлиги учун 2022 йил 6 сентябрдан 2025 йил 7 мартга қадар 29 815 174 сўм миқдорда пеня ундирилганлиги ҳақида тушунтириш берди. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари, мутахассис тушунтиришларини тинглаб, мутахассис томонидан тақдим этилган маълумотнома билан танишиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 3 февралда 27511-сонли кредит шартномаси тузилиб имзоланган. Шартноманинг 1.1 бандида Банк Қарз олувчига нақд пулсиз 6 165 173 000 сўм миқдорида, 24 ойга, 6 ой имтиёзли давр асосида муддатини узайтиришсиз, узоқ муддатли кредитни бериши, Қарз олувчи эса Банкга олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. 2 Шартнома шартларидан келиб чиқиб, банк томонидан Қарз олувчига 6 165 173 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берилган. Шартномага илова тариқасида тузилиб, келишилган графикда ажратилган кредит маблағининг асосий қарзи ва фоизларни қайтариш муддатлари белгилаб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3-бандида кредит ва уни фоизларини тўлашни муддати етиб келганда ва Қарз олувчининг етарли пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, тўлов муддати келган кредит ва фоизларни сўндириш бўйича Қарз олувчининг қарздорлик суммаси Банк томонидан мемориал ордер билан депозитга қўйилган маблағлар ҳисобидан ундириб олинади ва бунда фоизлар кредит қарзларидан олдин қайтарилади деб келишилган. Шартноманинг 8.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда, Қарз олувчи Банкга кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг умумий қайтарилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим деб келишилган. Даъвогарнинг даъво аризасида банк томонидан шартноманинг ушбу шарти қўпол равишда бузилиб, 1 074 246 485 сўм миқдоридаги пеня тўлов топшириқномасисиз ёки суд қарорисиз асоссиз ундириб олинганлиги қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга асоссиз ундириб олинган пеняни қайтариш тўғрисидаги ёзма равишда қилган мурожаати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан ноқонуний ундирилган 1 074 246 485 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра асосли ҳисобланади. Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси томонидан суднинг 2025 йил 3 декабрдаги ажримини ижро қилиш АТБ “Агробанк” Кенгаши ва Бошқарувига юборилган. Мазкур ажрим асосида мутахассис зиммасига юклатилган саволлар юзасидан “Агробанк” АТБ Ички аудит департаменти аудитори А.Жомирзаев ва “Агробанк” АТБ Сурхондарё вилоят Бошқармаси юридик бўлим бошлиғи Ф.Шермухаммедовалар иштирокида 2025 йил 18 декабрда маълумотнома расмийлаштирилиб, ушбу маълумотномада “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2022 йил 3 февралдаги 27511-сонли кредит шартномаси асосан кредитни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида банк томонидан 2022 йил 11 февралдан 2025 йил 7 мартга қадар ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган кредит ва фоиз қарздорлиги учун жами 1 074 246 485 сўм пеня ҳисобланиб ундириб олинганлиги, ушбу шартноманинг 8.3-бандига асосан “Қарз олувчи” банкга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлайди, умумий сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланади деб белгиланганлиги, “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамиятининг 16405000405313284013-сонли пеня ҳисоб рақамидан 3 ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган кредит қарздорлиги учун 2022 йил 6 сентябрдан 2025 йил 7 мартга қадар 1 044 310 сўм миқдорида пеня ундирилганлиги, жамиятнинг 16405000505313284014-сонли пеня ҳисоб рақамидан ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган пеня қарздорлиги учун 2022 йил 6 сентябрдан 2025 йил 7 мартга қадар 29 815 174 сўм миқдорда пеня ундирилганлиги қайд этилган. Жавобгар томон ушбу ундирилган пенялар суд қарори асосида ёки даъвогарнинг тўлов топшириқномаси асосида ундириб олинганлигини исботлаб бераолмадилар. Жавобгар томонидан мемориал ордер асосида ёки суд қарорисиз 1 074 246 485 сўм миқдоридаги пеняни ундириб олиниши қуйидагиларга кўра асоссиз ҳисобланади: Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда, Қарз олувчи Банкга кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг умумий қайтарилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим деб белгиланган. Шартноманинг ушбу бандидаги келишув жавобгарга даъвогардан пеняни акцептсиз тартибда ундириш ҳуқуқини бермайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади)нинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Аммо, ушбу норма кредиторга қарздордан неустойкани тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини берган бўлиб, пеняни сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқини бермайди. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси, ФК ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳам пеняни суддан ташқари тартибда олдиндан аксептсиз равишда ундириш мумкинлиги белгиланмаган. Қолаверса, пеня мажбурият шартнома тарафи томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги учун шартномага ёки қонунга асосан тўланадиган пул суммаси бўлиб, пеня ундириш талаби низоли ҳисоблансада, жавобгар томонидан даъвогардан пеня ундириш талаби юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тақдим қилинмади. ФКнинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган. 4 Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқорида қайд этилган ҳолат банк айланмасидаги маълумотлар ва мутахассис хулосаси асосида ўз исботини топади. Шу боисдан, суд даъвогарнинг даъво талабини “Агробанк” АТБ Бошқарувига нисбатан бўлган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ФК 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиши белгиланган. Ушбу ҳолатда суд “Агробанк” АТБ Қизириқ филиалига нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд жавобгар вакилларининг 2025 йил 13 февралдаги қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги келишувга асосан даъвогар жамиятнинг мажбуриятлари “G G GRO” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилганлигини, шу сабабли даъвогарда даъво қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, мазкур низо 2025 йил 13 февралдаги қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги келишувга асосан даъвогар жамиятнинг мажбуриятлари “G G GRO” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилгунга қадар вужудга келган бўлиб, мажбурият “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамиятида бўлган даврда даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилган ҳисобланади. 5 ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини жавобгар “Агробанк” АТБ Бошқарувига нисбатан тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ноқонуний ундирилган 1 074 246 485 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 21 484 930 сўм давлат божини ундиришни, жавобгар “Агробанк” АТБ Қизириқ филиалига нисбатан иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 74, 110, 118, 176, 179, 180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг жавобгар “Агробанк” АТБ Бошқарувига нисбатан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Агробанк” АТБ Бошқаруви ҳисобидан даъвогар “SURXON CO ON EX ILE CLUS ER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ноқонуний ундирилган 1 074 246 485 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 21 484 930 сўм давлат божи ундирилсин. “Агробанк” АТБ Қизириқ филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Усмонов 6