Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/8409 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3b42319f-02cb-4931-abfd-8d5dbccbe075 Claim ID PDF Hash 110425c0d3baf19a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** шаҳри 2025 йил **** **** туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг **** АТБ манфаатида **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 14 510 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий ишни банк вакили **** (ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси **** АТБ (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 14 510 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили суд мажлиси кунига қадар қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда суддан даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан, ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топди: иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 17 майда тузилган 3014-сонли кредит шартномасига асосан, тикувчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 84 (саксон тўрт) ой муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартномада «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган, бироқ, жамият томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай 14 510 000 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган талабнома ижросиз қолдирилган. Вахоланки, кредит шартномаси шартларига асосан «қарз олувчи» кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда, 1-иловага мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган. Яъни, шартномага мувофиқ, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаганда, кредит бўйича қарздорликларни бир ѐки ундан ортиқ маротаба бузганда, тўлов графигида белгиланган муддатларда тўламаганда ҳамда шартномада белгиланган бошқа холатларда банк берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларини кўради деб белгиланган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 14 510 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига асосан кредит 2 шартномаси бўйича бир тараф банк ѐки кредит ташкилоти (Кредитор) иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ѐки унинг шартлари ѐмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бинобарин, даъвогарнинг мазкур талаби асосли қўйилганлиги боис, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 510 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,128, 170,176-179,180-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** АТБ фойдасига 14 510 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатга қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб 1(бир) ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 6(олти) ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья ****