Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12417 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение A x insur n Ответчик / Подсудимый
Source ID 87e10139-b8a8-49e1-b835-a6fbd73b038a Claim ID PDF Hash 70669129bb65afdd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
шу сабабли суд ИПКнинг 128-моддаси шу сабабли суд ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12417-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 27-ноябрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг “A x insur n ”АЖ манфаатида, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи қизи ҳисобидан суброгация тартибида 104856197,19 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси “A x insur n ”АЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи қизи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК) 957-моддасига асосан, суброгация тартибида 104856197,19 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Жавобгар суд мажлиси куни, жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади ва ўз эътирозларини билдирмади, шу сабабли суд ИПКнинг 128-моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Капиталбанк АТБ Қўқон филиали ва ЯТТ Жавобгар номи қизи (кейинги ўринларда тадбиркор деб юритилади) ўртасида 10.09.2024 йил куни тузилган кредит шартномасига асосан, банк томонидан тадбиркорга айланма маблағларни тўлдириш учун 281530000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган. Жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурталаш тўғрисида Капиталбанк АТБ Қўқон филиали (суғурта қилдирувчи), “A x insur n ”АЖ (суғурталовчи) ва ЯТТ Жавобгар номи қизи ўртасида 11.09.2024 йил куни суғурта шартномаси тузилган ва суғурта полиси тақдим этилган. Фуқаро Г.Абдурайимова тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланган график бўйича тўловларни тўламасдан 104856197,19 сўм муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Банк даъвогарга хабарнома билан мурожаат қилиб, тадбиркорга ажратилган кредитнинг қайтара олмаган 104856197,19 сўм қисмини, қоплаб беришни сўраган. “A x insur n ”АЖнинг Суғурта қўмитасининг 30.05.2025 йил кунги қарорига асосан, 104856197,19 сўм миқдоридаги суғурта товони тасдиқланиб, ушбу товон пуллари банк ҳисоб-рақамига 30.05.2025 йил кунги тўлов топшириқномаси билан ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасида, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида, суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шартлиги кўрсатилган. Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади,деб белгиланган. Даъвогар томонидан кредит суммасининг қайтарилмаган қисми, банк ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган бўлсада, тадбиркор ўтказиб берилган пулларни даъвогарга қайтармаган. Даъвогар томонидан, жавобгарга тўланган суғурта пулларини қайтариш тўғрисидаги юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 104856197,19 сўмни ташкил қилган. Даъво талабидаги қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Қарздорлик суд мажлиси кунига қадар тўланганлиги ҳақидаги далил судга тақдим қилинмади. Бундай ҳолда, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 104856197,19 сўм, 41200 сўм почта харажати, шунингдек, республика бюджетига 2097123,94 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 957-моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ Жавобгар номи қизи ҳисобидан даъвогар “A x insur n ”АЖ фойдасига, 104856197,19 сўм, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2097123,94 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Г.Холматова